1. Биноларни конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Йирик панеллардан лойиҳаланган турар-жой биносининг асо-сий конструкциялари



Download 3,63 Mb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi3,63 Mb.
#195259
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маъруза

1.2-расм. Йирик панеллардан лойиҳаланган турар-жой биносининг асо-сий конструкциялари: 1-балкон; 2-, 4- ташқи ва ички панель деворлар; 3-қаватлараро ёпма
Пойдеворлар бинодан тушадиган барча юкларни замин (асос) га узатиш учун хизмат қилади. Деворлар бинода жойлашган ўринларига қараб ташқи ва ички деворларга бўлинади. Ташқи деворлар бинодаги ички сунъий яратилган муҳитни ташқи муҳитдан ажратиб туради ва бино фасадининг асосий компо-зициясини белгилайди ҳамда, кўпинча, юк кўтариш вазифасини ҳам бажара-ди. Ички деворлар одатда юк кўтариш ҳамда тўсиқ конструкция вазифасини бажаради.
Цоколь деворнинг 1-қават поли сатҳидан пастда жойлашган, бино атро-фидаги ер сатҳигача бўлган қисми бўлиб, деворни атмосфера намлиги ва бошқа таъсирлардан сақлайди ҳамда тўғридан-тўғри пойдевор устида ётади.
Қаватлараро ёпма биноларнинг ички фазосини қаватларга бўлиб турувчи горизонтал тўсиқ ва юк кўтарувчи конструкциядир. Бинода жойлашган ўрни-га қараб ёпмалар ертўла, ярим ертўла, цоколь, чордоқ ва қаватлараро ёпма-ларга бўлинади.
Том бинонинг устки якунловчи ва ундан қор, ёмғир сувларини кетказув-чи қисмидир. Томлар чордоқли ёки чордоқсиз бўлиши мумкин. Чордоқли томда том ёпмаси (бу ҳолда чордоқ ёпмаси дейилади) билан томнинг сув ўт-казмайдиган конструкцияси орасида ёпиқ фазо (чордоқ) ҳосил бўлади (1.1-расм). Чордоқсиз томда том ёпмаси билан сув ўтказмайдиган қатлам бирлаш-тирилган бўлали. Шунинг учун бундай томни "бирлаштиришган" том деб ҳам аталади.
Кам қаватли турар-жой биноларнинг чордоқли томларида ёғоч стропила сув ўтказмайдиган қатламни (том қопламасини) кўтариб туриш учун хизмат қилади.
Зиналар нафақат қаватлараро алоқа йўли, фавқулодда ҳолатларда, маса-лан, авария ҳолатларида ва ёнғин пайтида одамларни бинолардан хавфсиз жойга эвакуация қилиш воситасидир. Зиналарнинг асосий конструктив эле-ментлари пиллапоялардан ташкил топган маршлар, майдончалар ва пилла-поялар ёнида қилинадиган тўсиқлардан иборат.
2. Биноларга қўйиладиган асосий талаблар.
Юқорида кўриб ўтилган биноларнинг барча турларига қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
1) функционал мақсадга мувофиқлик - бино ишлашга, дам олишга ёки у мўлжалланган бошқа жараёнлар учун қулай бўлиши керак;
2) техник мақсадга мувофиқлик - бино одамларни зарарли атмосфера (паст температура, ёғингарчилик, шамол) таъсирларидан ишончли ҳимоя қилиши, мустаҳкам бўлиши, яъни ҳар қандай ташқи (масалан, бинодаги одамлар, машиналар, жиҳозлардан келаётган юклар) таъсирларга чидамли ва узоққа чидамли, яъни вақт ўтиши билан ўзининг сифатини йўқотмаслиги керак;
3) меъморий-бадиий маънодорлик - бино ўзининг ташқи кўриниши, ички қиёфаси орқали кишилар онгига ва кайфиятига ижобий таъсир кўр-сатиши бошқача қилиб айтганда, кўзни қувонтирадиган бўлиши керак;
4) иқтисодий мақсадга мувофиқлик - бинони қуришга минимал меҳ-нат маблағ ва вақт сарфлаб, максимал фойдали майдон олишни назарда тутади. Бундан ташқари, иқтисодий мақсадга мувофиқлик талаби фақатгина қурилиш вақтидаги харажатларгагина тадбиқ этилмай, бинони вазифасига мувофиқ ишлатиш даврига ҳам таълуқлидир.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish