2……Turli jinsli sistemalarni ajratish jarayonlarhaqida umumiy tushuncha..
Bir jinsli sistemalar,Turli jinsli sistema, faza, suspenziya, chang, tutun, emulsiya, ko‘pik, tuman, cho‘ktirish, filtrlash, syentrifugalash, filtrlash.
МАВЗУ: Турли жинсли системалар.
Режа:
1. Турли жинсли системаларнинг хосил бўлиши ва уларнинг классификацияси.
2. Ажратиш усуллари.
3. Чўктириш. Чўктириш қурилмалари.
Таянч сўзлар ва иборалар: турли жинсли система, фаза, суспензия, чанг, тутун, эмульсия, кўпик, туман, чўктириш, фильтрлаш, центрифугалаш, тенглама.
Хар хил фазалардан ташкил топган аралашмалар турли жинсли система деб аталади. (м: суюқлик - қаттиқ модда, суюқлик - газ ва хоказо) Кўпчилик турли жинсли системалар ишлаб чиқариш шароитида технологик жараёнларни амалга ошириш пайтида хосил бўлади. Хар қандай турли жинсли система икки ёки ундан кўп фазалардан ташкил топади. Заррачалари жуда майдаланган холатдаги фаза дисперс ёки ички фаза дейилади. Дисперс фаза заррачаларини ўраб олган фазаси эса дисперсион ёки ташқи фаза дейилади.
Фазаларнинг физик холатига кўра турли жинсли системалар қуйидаги гурухларга бўлинади:
суспензиялар,
эмульсиялар,
кўпиклар,
чанглар,
тутунлар,
туманлар.
Суспезия. Суюқлик ва қаттиқ модда заррачаларидан ташкил топган аралашмалар суспензия дейилади. Қаттиқ модда заррачаларининг ўлчамига кўра суспензиялар (заррачалар ўлчами 100 мкм дан ортик); майин суспензиялар (заррачалар ўлчами 0,5 - 100 мкм); лойқасимон-суспензиялар (заррачалар ўлчами 0,5 - 0,1мкм); коллоид эритмалар (заррачалар ўлчами 100 мкм дан кичик). Саноатда суспензиялар жуда кўп учрайди. Қаттиқ сочилувчан моддаларни суюқлик билан аралаштириш пайтида суспензиялар хосил бўлади.
Эмульсиялар икки хил ўзаро аралаштирилган суюқликлардан иборат бўлиб, бунда биринчи суюқликнинг ичида иккинчи суюқликнинг томчилари тарқатилган бўлади. Эмульсияга сут энг характерли мисол бўла олади. Сут таркибида сув ва 3-4 хил ёғ заррачаларидан иборат.
Кўпик. Ўз таркибида газ пуфакчалари тутган суюқ системалар кўпиклар деб аталади. Суюқлик - газ системаси ўзининг хоссасига кўра эмульсияларга яқин туради.
Чанглар деб ўз таркибида қаттиқ модданинг майда заррачаларини тутган газ системаларига айтилади. Чанг таркибидаги қаттиқ заррачалар ўлчами 3...70 мкм оралиғида бўлади.
Тутунлар таркибида ўлчами 0,3...5 мкм га тенг бўлган қаттиқ модда заррачалари бўлади. Тутунлар буғ ёки газларнинг суюқ ёки қаттиқ холатга конденсацияланиш жараёни орқали ўтишда хосил бўлади.
Туманлар суюқ ва газ фазаларидан ташкил топган бўлади. Туман таркибидаги суюқлик заррачаларининг ўлчами 0,3... 0,5 мкм га тенг.
Чанг тутун ва туманлар аэродисперс системалар ёки аэрозоллар деб аталади. Қуйидаги расмда турли жинсли системаларнинг классификацияси берилган.
Оғирлик кучи, инерция кучлари ёки электростатик кучлар ёрдамида суюқлик ва газсимон турли жинсли системалар таркибидаги қаттиқ ёки суюқ заррачаларни ажратиш чўктириш деб аталади.
Агар чўктириш оғирлик кучи таъсирида борилса, бу жараён тиндириш деб юритилади. Тиндириш асосан турли жинсли системаларни бирламчи ажратиш учун ишлатилади.
Фильтрлаш - суюқ ва газсимон аралашмаларни ғоваксимон тўсиқ фильтр ёрдамида ажратишдан иборат. Фильтрлаш босим ёки марказдан қочма куч таъсирида олиб борилади ва асосан суспензия хамда чангларни тўла тозалаш учун ишлатилади.
Центрифугалаш - суспензия ва эмулpсияларни марказдан қочма кучлар таъсирида яхлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ёрдамида ажратиш жараёнидир.
Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб газ таркибида бўлган қаттиқ заррачаларни бирор суюқлик иштирокида ушлаб қолиш жараёнига айтилади. Бу жараён оғирлик ёки инерция кучлари таъсирида олиб борилади ва газларни тозалаш учун ишлатилади.
Турли жинсли системаларни ажратишнинг юқорида баён этилган усуллари саноатда чўктириш, фильтрлаш қурилмалари, циклонлар, электрофильтрлар, центрифугалар, скрубберлар ва шу каби қурилмаларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |