Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш.
Эрталабки бадантарбия. Ҳар куни катталар назоратида эрталабки бадантарбия машқларини очиқ ҳавода, гиламча устида, енгил кийимда, буюмлар билан (буюмларсиз) бажариш, машқларни сув муолажалари билан тугаллаш. Муайян изчилликда қоматни тўғри тутган ҳолда машқларни бажариш.
Чиниқтириш. Хонада енгил кийимда бўлиш, дераза дарчасини очиб қўйиш. Кийим ва пойафзални мавсумга ва машқ турига мувофиқ танлаш. Юз, бўйин, қўлни тирсаккача совуқ сув билан ювиш. Бадантарбиядан сўнг дарҳол уй ҳароратидаги сувда ҳўлланган кичикроқ пахмоқ сочиқ билан тана аъзоларини артиш: аввал қўлларни, кейин баданни қуруқ сочиқ билан тана қизаргунча, тезда қуруқ қилиб артиш. Катталарнинг назорати остида чўмилиш ва унинг асосий қоидаларига риоя қилиш. Ялангоѐқ юрганда оѐқни шикастлантиришдан эҳтиѐт қилиш.
6-7 ѐшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари
6-7 ѐшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари: бола ҳаѐтининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгаяди ва аниқлашади. 6-7 ѐшли бола ўзини идора қилиш ва ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. Бу ѐшдаги болада мустақил фаолият кўрсатиш, ташаббускорлик ривожланади, қизиқувчанлик янада ортади, катталар фикрини тинглаш иштиѐқи шаклланади, ўз саломатлигини назорат қила олади. Бу даврда боланинг бўйи 122-128 см.га етади, оғирлиги 25-28 кг. бўлади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади, борлиқни билишга интила бошлайди, гигиеник малакалари шакллана боради.
Жисмоний машқлар ва ўйинлар асосида ҳаракатларни такомиллаштириш, жисмоний сифатлар (тезкорлик, чаққонлик)ни, кундалик ҳаракат фаоллигига бўлган эҳтиѐжини шакллантириш. Машқларни бажариш пайтида чидамлилик, мувозанат сақлаш, ҳаракатларни бошқариш ва фазода чамалашни такомиллаштириш. Уюшқоқлик билан ҳаракат қилишга; матонат, мустақилликни кўрсатишга ўргатиш, жисмоний машқларга қизиқишларини қўллаб- қувватлаш, уларни фақат кўрсатгандагина эмас, балки сўз билан тушунтирганда ҳам аниқ бажаришга ўргата бориш. Машқларни аниқ, берилган тезликда, мусиқа оҳангига мослаб бажариш. Ҳаракатли ва спорт ўйинларида мустақил қатнашиш иштиѐқини ўстириш, ўйинда ўз хатти-ҳаракатига ва тенгдошига нисбатан адолатли бўлиш; ўзаро дўстлик муносабатларини намоѐн қилишга ўргатиш.
Кучли ақлий фаолият билан боғлиқ бўлган машғулотларда чарчашнинг олдини олиш ва ишлаш қобилиятини сақлаш мақсадида енгил жисмоний машқларни бажариш кераклигини болага тушунтириш. Жисмоний дақиқаларни тайѐрлаш ва ўтказишда ташаббускорликни ўстириш.
Кўнгилочар тадбирлар ва байрамларда фаол қатнашиш ҳамда қўлга киритилган шахсий натижалардан қувонишни рағбатлантириш. Боланинг ижодий фаолиятини ривожлантириш, қизиқарли ўйинларни мустақил ўйлаб топишга бўлган интилишини қўллаб қувватлаш, шунингдек, ўз жамоасининг ва тенгдошларининг ютуғидан қувона олиш кўникмасини тарбиялаш. Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |