1-амалий машғулот: Таълим-тарбия жараѐнида турли ѐшдаги болалар организмининг ўзига хос хусусиятлари. Мактабгача таълим ѐшидаги болаларнинг физиологияси


Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш



Download 21,25 Kb.
bet3/5
Sana26.04.2022
Hajmi21,25 Kb.
#583967
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-амалий машғулот(Физиология)

Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш.
Эрталабки бадантарбия. Эрталабки бадантарбия вақтида болани юриш, сакраш ҳамда қўл ва оѐқ гавдага мўлжалланган машқларни фаол бажаришга одатлантириш. Ҳар куни катталар назоратида бадантарбия машқларини очиқ ҳавода (хонада бўлганда дарчаларни очиб қўйган ҳолда) бажариш. Қўл, оѐқ, гавдани ривожлантирувчи машқларни аниқ ва изчиллик билан бажариш, қоматни тўғри тутишни ўргатишда давом этиш.
Чиниқтириш.Ҳар қандай об-ҳавода ҳам ҳаракатли ўйинларни ўйнаш. Уйқуга ѐтишдан олдин хонани шамоллатиш, юз,қўлни, оѐқларни, тишларни ювиш; хона ҳароратидаги сувда ҳўлланган губка ѐки пахмоқ қўлқоп билан дастлаб қўлларни, кейин оѐқларни, кўкракни, қорин ва орқани тескари йўналишда тери қизаргунча артиш. Сув ҳароратини ҳар куни 10 С ҳароратдан пасайтириб бориш.


5-6 ѐшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари
5-6 ѐшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари: бу даврда боланинг бўйи 116-120 см.га ўсади, оғирлиги 23-25 кг.ни ташкил этади, оѐқлари гавдасига нисбатан тезроқ ривожланади. Боланинг умуртқа суяклари қотмаганлиги туфайли тез қийшайиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам суякларнинг тўғри ўсишига алоҳида эътибор бериш керак. Боланинг юраги чақалоқ юрагига нисбатан 45 баробар катталашади, бироқ мускуллари ҳали етарли даражада мустаҳкамланмаган бўлади. Олти ѐшга етганда мия пўстлоғи ривожланиб, оғирлиги ва ташқи кўриниши жиҳатидан катталарникига яқинлашади. Шунинг учун ҳам боланинг асабларига жуда эҳтиѐткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади.
Тарбиячи ва ота-оналар жисмоний тарбия фаолиятига оид турли усулларни бола билан биргаликда (унинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда) танлашлари мақсадга мувофиқдир.
Боланинг жисмоний тарбия бўйича машқларни онгли равишда тушуниб, аниқ ва тўғри бажаришига, ҳаракатли ўйинлар қоидасига риоя этишига алоҳида эътибор бериш. Велосипедда учиш, сузишга оид турли усуллар, ҳар хил спорт ўйинларида амал қилинадиган қоидаларни қисқача ўргатиб бориш. Кураш тушишнинг айрим усулларини ўргатиш. (Масалан, ўзбек кураши усуллари).
Жисмоний сифатларни ўстириш, мувозанат сақлаш, ҳаракатни бошқариш ҳамда фазода мўлжалга олишни шакллантиришни давом эттириш.
Болада фаоллик, мустақиллик, дўстона муносабат ва ўзаро ѐрдам кабиларни тарбиялаш. Спорт турлари (футбол, баскетбол, волейбол в.б.) ҳақида тушунча бериш, машҳур спортчилар (масалан, футболчи Миржалол Қосимов, теннисчи – Ирода Тўлаганова) билан таништириш, уларнинг ҳаѐтига оид қизиқарли воқеаларни сўзлаб бериш орқали бола қалбида спортга нисбатан муҳаббатни орттириш.

Download 21,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish