2-амалий машғулот: Кўтарма-транспорт ускуналари.
Таянч сўз ва иборалар: : осма кранлар, кўприкли кранлар, стрелали кранлар
Режа:
Осма кранларнинг юк кўтариш қобилияти.
Кўприкли кранларнинг юк кўтариш қобилияти.
Саноат биноси ичида ярим фабрикат ёки тайёр маҳсулотларни бир жойдан иккинчи бир жойга кўчириш, ишчилар оғир қўл меҳнатини енгиллаштириш ва бирон бир технологик дастгохларни йиғиш ва монтаж қилиш ишларини кўтарма транспорт воситалари ёрдамида амалга оширилади.
Кўтарма транспорт ускуналари ишлаш усулига кўра икки гурухга, яъни вақти-вақти билан ишлайдиган ҳамда узлуксиз ишлайдиган турларга ажралади.
Биринчи гуруҳга осма восита (рельсда юрувчи осма кранлар) кўприкли кран, ерда юрувчи транспорт (чорпояли кран, электрокара, ўрмаловчи аравалар) кабилар кирса, иккинчи гурухга эса конвейерлар (тасмали, чўмичли, куракчали, кўтарма занжирли), пневматик (сиқилган ҳаво) ва гидравлик транспорт воситалари киради.
Саноатда кўплаб қўлланиладиган осма ва кўприкли кранлар биноларнинг ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимларига кўпроқ таъсир этади (1.3.-расм.)
Осма кранлар массалари 250 кг дан 500 кг гача бўлган юкларни кўтариш ва бир жойдан иккинчи жойга ўтказиб қўйиш учун мўлжалланган енгил кўприкдан ёки тўсиндан иборат бўлиб, улар ёпмасининг кўтарувчи конструкциясига (тўсин ёки фермага) илинган бўлади. Бундай кранлар ғалтакли икки ёки тўрт осма профилли пўлат йўлда ҳаракатланувчи электроталдан иборат бўлади. Оралиқлар ўлчами ёки ёпмалар кўтарувчи конструкциялари қадамига қараб бинода бир ёки бир неча кранлар ўрнатилиши мумкин. Кранларни цех полида туриб ёки кўприкка илинган маҳсус кабинадан бошқарилади. Кўприк кранлар цех ишчи оралиғини тўлиқ ёпиб турувчи кўтарувчи кўприкдан, кранни краности йўл бўйича ҳаракат қилдирувчи механизмдан ва кўприк бўйича юрувчи аравачадан, ҳамда кўприкка ўрнатилган бошқариш кабинасидан иборат бўлади. Саноатда 5 т дан 500 т гача юк кўтара оладиган бундай кранлар устунлар токчасига ўрнатилган краности тўсинлар устига қотирилган рельслар устида ҳаракатланади. Рельслар ораси унификацияланган бўлиб, бу масофа бино оралиқлари 12: 18: 24: 30 ва 36 метр бўлган ҳолларда шуларга мос ҳолда 10,5: 16,5: 28,5 ва 34,5 м. бўлади. Бундай кранларда юкларни бир жойдан иккинчи жойга уч йўналишда кўчириш мумкин.
1.3 расм. Бир оралиқли, кўтарма транспорт жиҳозлари ўрнатилган саноат биноларининг қирқимда кўриниши:
а-осма кран билан жиҳозланган; в-кўприкли кран билан жиҳозланган;
1-кўтарувчи тўсин; 2-ҳаракатланувчи механизм; 3-осма йўл; 4- электротал;
5-кранчи кабинаси; 6-кранни йўл бўйича ҳаракатлантирувчи механизми;
7-кўтарувчи кран; 8-юк кўтарувчи механизм билан жиҳозланган аравача;
9-краности йўли; 10-электр ток ўтказгичлар.
Устунларни ажратиш ўқлари билан кран юрувчи рельси ўқлари орасидаги масофа кўпинча 750 мм қилиб олинади.
Кранларнинг асосий техникавий параметрлари, юк кўтариш қобилияти ва габаритлари Давлат Стандартлари ёрдамида аниқланади. Бунда кранларнинг самарадорлигини танлашда улар бир йўлда сарфланадиган ҳаражатлар солиштирилмасдан, фойдаланиладиган пайтида бўладиган чиқимларни ҳам ҳисобга олиниб танланади.
Рамали тизим. Синчнинг рамали тизимида юкни устун ва ригеллар қабул қилади. Ригеллар устунларга бикир бириктирилади, натижада фазовий тизим ҳосил бўлади. Қаватлар сони ортиши билан шамол кучи таъсирида пастки қават устун ва ригелларида вужудга келадиган эгувчи моментлар ҳам ортиб боради, бу эса устун ва ригеллар кесимини катталаштиришни талаб этади. Бу ҳол бино конструкцияларини бирхиллаштиришни (унификация) қийинлаштиради, шунинг учун рамали тизимлар 8 қаватдан баланд бўлган биноларда қўлланилмайди. Рамали тизимларда горизонтал юкларни тўлалигича кўндаланг рамалар қабул қилади, шунинг учун улар ана шу кучлар таъсирига ҳисобланади.
Рама – боғлагичли тизим. Баландлиги 8 қаватдан ортиқ бўлган биноларда горизонтал юкларни бикир тугунли рамалар ва вертикал жойлашган бикирлик элементлари, вертикал юкларни эса рамалар ва қисман бикирлик элементлари қабул қилади. Бундай элементлар сифатида одатда темирбетон деворлар – диафрагмалар ёки металдан ишланган боғлагичлар қўлланилади. Лойиҳалаш тажрибасининг кўрсатишича рама–боғлагичли тизимлардаги вертикал диафрагмалар горизонтал кучларнинг 80...90 % ини, агар бироз кучайтирилса, 100 % ини ўзига қабул қила олар экан. Рама – боғлагичли тизимларда горизонтал кучлар ташқи деворлар орқали қаватлараро ёпмаларга узатилади. Ёпмалар горизонтал диафрагма сифатида ишлаб, босимни вертикал диафрагмаларга узатади. Вертикал диафрагмалар горизонтал кучлар таъсирида, пойдеворга маҳкамланган консол сингари ишлайди. Вертикал диафрагмаларнинг бикирлиги камроқ бўлса, горизонтал кучларнинг бир қисмини кўндаланг рамалар қабул қилади. Рама – боғлагичли тизимларни сейсмик ҳудудларда кенг қўллаш тавсия этилади.
Боғлагичли тизим. Бундай тизимда вертикал юкларни рамалар ва қисман диафрагмалар қабул қилади. Ригель билан устуннинг туташув тугуни кичик қийматли моментни қабул қила оладиган қилиб ишланади.
Саноат бинолари ичида юкларни кўчириш кўтарувчи-ташувчи транспорт жиҳозлари ёрдамида амалга оширилади. Транспорт тури саноат биносиоиинг конструктив ва ҳажм-режавий ечимига таъсир кўрсатади. Кўтарувчи транспорт жиҳозларини тўғри танлаш эса кўп жиҳатдан саноат биносининг техник-иқтисодий кўрсатгичларини олдиндан аниқлайди.
Сех ичи транспорти икки гуруҳга бўлинади: даврий ҳаракатдаги транспорт, узлуксиз ҳаракатдаги транспорт.
Биринчи гуруҳга ер усти релссиз (автокара, автоюклагиcл») ва релсли транспорти, осма транспорт (чиғир, лангарча, осма кранлар, кўприк кранлар) киради.
Иккинчи гуруҳга барча турдаги конвеерлар, пневматик ва гидравлик транспортиари киради.
Сех ичи юк кўтаргич ва ташигичларини танлаш бинодаги технологик жараён. юкнинг тавсифи ва ишлаб чиқариш жараёнини замонавийлашти- риш масалаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Иложи борича бинонинг конструктив ва ҳажм-режавий ечимига таъсир этмайдиган юк кўтарувчи ва ташувчи жиҳозлар - пол усти релссиз, осма, конвеерли, пневматик ва гидравлик транспортиари қўллашга. кўприк ва бошқа би- нони замонавийлаштиришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган транспорт воситаларидан воз кечишга ҳаракат қилиш зарур.
Чиғир. Қўл ёки электр билан юритиладиган (телфер), кўчмас ва кўчма. очиқ ва ёпиқ бўлмали (хонали) чиғирлар саноат биноларида ишлатилади.
Лангар. Бу аравага бириктирилган чиғир бўлиб, қўштаврли тўсиқ- нинг пастки токчаси {монорелс) бўйлаб занжирли узатма ёрдамида қўлда юритилади. Лангарларнинг юк кўтариш қобилияти Л—10 т. Лан- гарлар, асосан кўтариш рнеханизини, ҳаракатланувчи механизмли арава- ча ва илмоқли ҳалқа каби учта бўғиндан иборат. Чиғир ва лангарлар тор йўлкали иш жойида монорелс бўйлаб хизмат кўрсатади. бу уларнинг камчилиги ҳисобланади.
Осма кранлар(кран тўсин) биноларнинг оралиқ ўлчами 30 м га- ча бўлган ҳоллардақўлланилади. Уларнинг асоси пўлатдан ишланган ва четлари ғалтакларга ўматилган қўштаврли балкадан иборат.
Том ёпма кўтарувчи конструкцияларга осилган монорелсда бино узунлиги бўйлаб кран тўсин ҳаракатланади. Кран тўсиннинг пастки ток- часида эса унинг узунлиги бўйлаб илмоқли юк кўтаргич ҳаракат қилади.
Кўприк кранлар. Булар, асосан, бир қаваили саноат биноларида ишлатилади. Уларнинг бошқаруви содда бўлиб. оддий электр истеъмол тизими- дан иборат. Бироқ кўприк кранлар ўрнатиладиган бўлса, унда бинонинг баландлигини оширишга ва конструктив ечимини мураккаблаштиришга тўғри келади.
Бундай краниарнинг юк кўтариш қобилияти 630 т гача етади. Кичик юк кўтарувчи кранлар 5 т гача, ўртачаси — 5-50 т, каттаси - 250 т ва ундан ортиқ юкка мўлжалланади.
Кўприк кранлар 50 м оралиққача ўрнатилади. Кўприк кранлар ил- моқлар, юкли электромагнитлар, лампалар ва бошқа махсус юк тутув- чи жиҳозлардан иборат боиади. Кўприк кранлар ғалтакларга ўрнатилган кўприкдан, кўтарувчи ва кўчувчи механизми бўлган аравадан ташкил топади.
Кўприк кранлар каркас устунлари рафақига ёки девор пилястрига таянган кўтаргич ости тўсини устида ўрнатилган релсда сех узунлиги бўйлаб ҳаракатланади, юк кўтаришади ва ташишади. Улар мустақил электр юритгичга (двигател)ега. Кўприк кранни бошқариш кранчи томонидан кўприкка ўрнатилган ёки очилган кабинадан амалга оширилади.
Кўприк краниарнинг металлургия саноати учун ишлатиладиган махсус турлари ҳам мавжуд. Шунингдек, махсус кранлар ҳам бўлиб, уларга рафақли-айланма, рафақ-ғалтакли, кран-тахламли, чорпояли кранлар мисол бўлади. Улар махсус вазифаларни бажаришга мўлжалланган бўлиб. саноат иншоотларида қўлланилади.
Хона ҳажмидан мақсадли фойдаланиш ва кранни эркин ҳаракатла- нишини таъминлаш учун бино ўлчамлари ва кўтарувчи-транспорт жиҳозларининг ўлчамлари ўзаро боғланади.
Бинонинг ҳар бир пролёти учун фақат битта асосий кран оралиғи ўрнатилади. Бу ўлчам 1,5 м (1-гуруҳ кранлар учун Қ<50 т) — 2,0 м (2-гуруҳ кранлар учун- Қ>50 т) ни ташкил этади. Юк кўтаргич йўли бўйлаб ўтиш йўлаги ўрнатиладиган бўлса, бу ўлчам 2,0 м ни ташкил этади. Бино пролёти (Л) ва кран оралиғи (Лк) қуйидагича боғланади:
Бу ерда: в - бино ўрнини белгиловчи ўқдан юк кўтаргич ости релси ўқигача бўлган масофа; унинг катталиги кўприк краннинг юк кўтариш қобилиятига, унинг иш тартибига, ўтиш йўлагининг бор- ё"қлигига боғлиқ. Агар краннинг юк кўтаргич миқдори 50 т бўлса, в= 750 мм; 50 т дан ортиқ бўлса, в= 1000 мм ва ундан ортиқ (250 мм га Жcаррали олинади).
Юк кўтаргичларнинг ҳаракатланиш-тўхташ жараёнида бинода тик ва горизонтал йўналишдаги юклар пайдо бўлади. Тик юкла- нисМар конструкцияларни ҳисоблаш даврида эътиборга олинса, горизонтал юклар «боғламалар» ўрнатиш йўли билан нейтралланади. Бундай «боғламалар» бинонинг бирлигини таъминлаш учун хизмат қилифcди.50>
Do'stlaringiz bilan baham: |