1-амалий машғулот Мавзу: Бир йиллик ва икки йиллик бегона ўтлар билан танишиш



Download 125 Kb.
bet3/6
Sana26.03.2022
Hajmi125 Kb.
#511563
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-амал маш 4 курс

Итқўноқ (Setaria viridis L.) - бошоқдошларга мансуб тик ўсувчи (50-70 см) ўтсимон ўсимлик, бошоғида сариқ ёки бинафша ранг қилтиқчалар бўлади. Бошқа бегона ўтларга нисбатан намликка талабчан, шунинг учун асосан шолипояларда ўсади. Итқўноқ уруғининг униб чиқиши учун тинч ҳолат (3-4 ой) керак. Унинг уруғи унувчанлик хусусиятини 30-35 йилгача сақлайди.
Итқўноқнинг кўк итқо'ноқ ва оқ итқўноқ деган турлари бор. уларбир-биригажуда ўхшаш. Илдизи попук илдиз, барглари энсиз, узун нтасимон. Уруғи майда, бир туп ўсимлик 5500-7000 та гача уруғ ради. Уруғи бутун вегетатсия даврида униши мумкин.
Шамак (Panicum crus galli L.) - бошоқдошлар оиласига киради. Барги узун ва четлари қъадир-будир бўлиб, тик ўсувчи (80 см) ўтсираон ўсимлик. Шамак кўпинча шолипояда кўп учрайди. Уруғи оқар сувлар билан тарқалади ва уруғидан кўпаяди, уруғи этилганда саига тўкилиб кетади. Бир тупида 2000-6000 тагача уруғ бўлади. Унувчанлигини ерда 6-7 йил, сувда 3-4 йилгача сақлайди.
Қурай (Salsola noli auct non L.) - шўрадошлар оиласига киради. Туки шарсимон боииб о'сади. Лалмикор раёнларда айниқса кўп тарқалган, шамол таъсиридабир даладан иккинчисига ўтади. Бунда унинг уруг'лари тўкилади, сочилади. Унинг уруғи шўр ва қурғоқчиликка чидамли, унувчанлигини 2-3 йил сақлайди.
Итузум (Solatium nigrum L.) - итузумдошларга мансуб иссиқсевар ўсимлик. Бўйи 75-100 см келади. Уруғи апрел-май ойларида униб чиқади ва 20-30° ҳароратда яхши унади. Пояси тик, баъзан ётиб ўсади. Меваси майда, қора, сарғиш, қизил бўлади. Уруғи сариқ, буйраксимон. Июндан октябр ойигача гуллайди, меваси июл- ноябрда етилади. Бир туп ўсимлик 500-110 минг тагача уруғ беради. У ғўза, беда, сабзавот, полиз экинлари каби суғориладиган экинлар орасида кўп учрайди.
Ғўзатикан (пахтатикан) (Xanlhium strumaryum L.) - мураккабгулдошлар оиласига киради. Пояси якка ўсади, тўғри, ғадир-будир, бўйи 40-120 см гача боМади, Ўзбекистонда июндан сентябргача гуллайди. Пахта далаларида кўп учрайди. Ташландиқ ва бўш ётган ерларда кенг тарқалган, у ердан экин далаларига ўтади. Ғўзатикан тез ўсади ва ғўзани сиқиб қўяди.
Курмак (Echinochloa macrocarpa Vasing) - бошоқдошлар (Граминеае) оиласига киради. Биологик хусусиятлари шоли билан деярли бир хил. Уламинг уруғи бир вақтда униб чиқади ва ёш вақтида бир- бирига жуда ўхшайди. Бу эса унга қарши курашни қийинлаштиради. Курмак шоли донини жуда ифлослантиради. Донни курмакдан тозалаш жуда қийин иш.
Курмак фақат генератив усулда кўпаяди. Битта ўсимликда 2 мингтагача уруғ ҳосил бўлади. Август-сентябрда гуллайди. Шоликорликда курмакдан ташқари, карантин бегона ўтламинг бошқа тури - говкурмак (Е. cийзиcола Васинг) ҳам тарқалган. У биологияси жиҳатдан курмакдан деярли фарқ қилмайди. Жуда қисқа 8-15 см (курмакда 20 см гача) рўваги билан ажралиб туради. Барг нови узун тукчалари билан қалин қопланган. Говкурмакнинг уруғи курмакнинг уруг'идан майда бўлади.
Курмак ва говкурмак шамакка қараганда даланинг ўта нам бўлишига чидайди, лекин сув бутунлай бо'Имаслигига бардош бера олмайди. Шамак қурғоқчиликка чидамли экинлар орасида ўса олади. Курмакка ва шолининг бошқа бегона ўтларига қарши, асосан, сув режимини бошқариш йўли билан курашилади. Шоликорликка қисқа вақт сув бостирилса, улар сув остида нобуд бўлади.

Download 125 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish