Ишни бажариш тартиби
1. Дарё системасининг шакл ва ўлчам кўрсаткичларини аниқлаш.
Дастлаб йирик масштабли картадан ихтиёрий дарё системаси танланиб, у қўшни ҳавзалардан сувайирғич чизиғи ёрдамида ажратилади. Сўнг танлаб олинган дарё системасининг жойланиш чизмаси ва баландлик маълумотлари кўчириб олиниши лозим (3.1-расм).
Дарё системасининг морфометрик элементлари қуйидаги тартибда аниқланади:
а) бош дарёнинг узунлиги (L) циркул-ўлчагич ёрдамида аниқланади. Сўнг карта масштаби эътиборга олиниб, унинг ҳақиқий узунлиги ҳисобланади (3.1-жадвал).
б) ирмоқларнинг узунликлари (li) ҳам бош дарё узунлиги каби аниқланади. Ҳисоблашларни осонлаштириш учун улар шартли равишда номланиб, тартибга солингани маъқул. Натижалар эса жадвалда жамланади (3.1-жадвал).
3.1-жадвал
Бош дарё ва ирмоқларнинг узунликларини аниқлаш
Тр
|
Дарёваирмолар
|
Чапирмо
|
Ўнгирмо
|
Узунлиги
|
картада, см
|
ҳақиқий, км
|
1
|
Бош дарё
|
|
|
16,7
|
41.75
|
2
|
1-ирмоқ
|
|
+
|
3
|
7.5
|
3
|
2-ирмоқ
|
+
|
|
5,2
|
13
|
4
|
3-ирмоқ
|
+
|
|
4,3
|
10.75
|
5
|
4-ирмоқ
|
|
+
|
6,7
|
16.75
|
6
|
5-ирмоқ
|
+
|
|
4,1
|
10.25
|
7
|
6-ирмоқ
|
|
+
|
5,8
|
14.5
|
8
|
7-ирмоқ
|
+
|
|
4
|
10
|
9
|
8-ирмоқ
|
|
+
|
6,8
|
17
|
Демак, 3.1-жадвал натижаларига асосланадиган бўлсак, бош дарё ва ирмоқларнинг узунликлари йиғиндиси қуйидагига тенг:
L + Ʃ li = 99.75км + 41,75 км = 141,5 км;
в) бош дарёнинг эгрилигини аниқлаш. Дарёларнинг эгрилиги эгрилик коэффициенти (Кэ) орқали ифодаланади. Бу коэффициент қуйидаги ифода билан ҳисобланади:
Кэ = ,
бу ерда: -бош дарёнинг бошланиш ва қуйилиш нуқталарини туташтирувчи чизиқнинг узунлиги; L-бош дарёнинг узунлиги.
г) дарё тармоқларининг зичлигини ифодалайдиган коэффициент-Кa ни аниқлашда юқорида келтирилган ифодадан фойдаланамиз:
,
бу ерда: L-бош дарё узунлиги, Sli-ирмоқлар узунликларининг йиғиндиси, Ғ-дарё ҳавзасининг майдони бўлиб, унинг қиймати ишнинг иккинчи қисмида аниқланади. Мазкур коэффициент км/км2 ўлчам бирлигида ифодаланади.
д) бош дарёнинг нишаблиги(I)ни аниқлаш учун қуйидаги ифодадан фойдаланамиз:
I = ,
ифодадаги ΔН = Н1-Н2 бўлиб, баландликлар фарқидир, L-бош дарё узунлиги.
2. Дарё ҳавзасининг морфометрик элементларини аниқлаш:
а) дарё ҳавзасининг майдони(Ғ)ни аниқлашда планиметр ёки палеткадан фойдаланилади ҳамда картанинг масштаби ҳисобга олинади:
F = ΔS · N ,
бу ерда: ΔS = 1 см2 бўлиб, унинг ҳақиқий юзаси ΔS = 1см ·1см = 2,5 км · 2,5 км = 6,25 км2; N-юзаси 1 см2 га тенг бўлган катаклар сони, биз кўраётган вариантда N = 107 та. Юқоридаги ифодага асосан дарё ҳавзасининг майдони қуйидагига тенг бўлади:
F = 6,25 км2 · 107 =668,75 км2.
б) дарё ҳавзасининг узунлиги(Lҳ)ни аниқлаш. Унинг қиймати дарёнинг қуйилиш жойидан сувайирғич чизиғида ундан энг узоқда жойлашган нуқтагача бўлган масофани туташтирадиган тўғри чизиқнинг узунлиги билан аниқланади. Уни аниқлаш учун чизғичнинг «0» рақами дарёнинг қуйилиш нуқтасига қўйилиб, иккинчи томони сувайирғич чизиғи устида соат стрелкаси йўналиши бўйича айлантирилади ва шу тарзда энг узоқ масофадаги нуқта аниқланади (3.2-расм).
Lҳ = АБ =38,5 см · 2,5 км = 96,25 км.
в) дарё ҳавзасининг кенглигини аниқлаш. Дарё ҳавзасининг энг катта (Вmax) ва ўртача (Вўрт) кенгликлари бир-биридан фарқ қилади.
Ҳавзанинг энг катта кенглиги дарё ҳавзасининг энг кенг жойидан ҳавза узунлигини ифодалайдиган чизиққа нисбатан ўтказилган перпендикулярнинг узунлигидан иборатдир (3.2-расм). Демак, дарё ҳавзасининг энг катта кенглиги ўлчаш ёрдамида ҳисоблаб топилади:
Вmax = ВГ = 10,4 см · 2,5 км = 26 км.
Ҳавзанинг ўртача кенглиги эса қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаб топилади:
Вўрт = ;
г) дарё ҳавзасининг ўртача баландлигини аниқлаш. Дарё ҳавзасининг ўртача баландлиги(Нўрт)ни қуйидаги икки усул билан аниқлаймиз:
1) тўла усул;
2) дарё ҳавзасининг гипсографик эгри чизиғи ёрдамида.
Биринчи, яъни тўла усулда дарё ҳавзасининг ўртача баландлиги қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:
бу ерда: -горизонталлар билан чегараланган майдончалар юзалари бўлиб, планиметр ёки палетка ёрдамида аниқланади; -горизонталлар билан чегараланган майдончаларнинг ўртача баландликлари (3.2-расм). Горизонталлар билан чегараланган майдончалар ҳамда уларнинг ўртача баландликларининг аниқланган қийматлари 3.2-жадвалда келтирилган.
3.2-жадвал
Горизонталлар(li) билан чегараланган майдончалар(fi) юзаларини ва уларнинг ўртача баландликлари(hi)ни аниқлаш
fi
|
Катак-лар
сони
|
Юзаси
км2
|
li
|
Баланд-лиги, км
|
Ўртача
|
hi
|
км
|
f1
|
4
|
25
|
Энг баланд нуқта
|
1,01
|
h1
|
1,575
|
l1
|
1,65
|
f2
|
10.9
|
512,5
|
l2
|
1,5
|
h2
|
1,4
|
f3
|
11.9
|
525,0
|
l3
|
1,3
|
h3
|
1,2
|
f4
|
25,5
|
487,5
|
l4
|
1,1
|
h4
|
1
|
f5
|
23,7
|
275,0
|
l6
|
0,9
|
h5
|
0.8
|
f6
|
15,8
|
37,5
|
l7
|
0,7
|
h6
|
0.6
|
f7
|
9,9
|
61,78
|
l8
|
0,3
|
h7
|
0,4
|
f8
|
5,3
|
33,12
|
Энг паст нуқта
|
0,1
|
h8
|
0,2
|
Ҳаммаси
|
107
|
668,75
|
|
Горизонталлар билан чегараланган майдончалар юзаларининг ва уларнинг ўртача баландликларининг 3.2-жадвалда аниқланган қийматларини юқоридаги ифодага қўйиб, ҳавзанинг ўртача баландлигини аниқлаймиз:
Нўрт =
Ҳавзанинг ўртача баландлигини иккинчи усул билан аниқлашда ҳавзанинг гипсографик эгри чизиғи (ҳавза майдонининг баландликка мос равишда ортиши) графиги чизилади. Мазкур графикни чизиш учун 3.3-жадвалда келтирилган ҳисоблашларни бажариш лозим. Шу ҳисоблашлар натижалари асосида юқорида қайд этилган график чизилади (3.3-расм).
3.3-жадвал
Ҳавза майдонининг баландликка мос равишда
ортишини ҳисоблаш
Баландлик
м
|
М а й д о н
|
fi, км2
|
Σfi, км2
|
Σfi, %
|
200
|
33,12
|
33,12
|
4,9
|
400
|
61,87
|
94,99
|
14
|
600
|
98,75
|
193,74
|
28
|
800
|
148,12
|
341,86
|
51
|
1000
|
159,4
|
501,26
|
75
|
1200
|
74,37
|
575,63
|
86
|
1400
|
68,12
|
643,75
|
96
|
1575
|
25
|
668,75
|
100
|
Графикда ҳавза майдонининг 50 фоизига мос келадиган баландлик ўрганилаётган дарё ҳавзасининг ўртача баландлигини ифодалайди (3.3-расм).
д) дарё ҳавзасининг ўртача нишаблиги(Jҳ)ни аниқлашда қуйидаги ифодадан фойдаланамиз:
ифодада: Δh-горизонталлар фарқи, биз кўраётган вариантда Δh = 200м = 0,2 км; l1, l2,…, ln-горизонталларнинг узунликлари бўлиб, уларни циркуль ўлчагич ёрдамида аниқлаймиз; F-ҳавза майдони.
Горизонталларнинг узунликларини қуйидаги жадвалда аниқлаш анча қулайдир.
3.4-жадвал
Горизонталларнинг узунликларини аниқлаш
Горизонталлар
|
У з у н л и г и
|
картада, см
|
ҳақиқий, км
|
|
11
|
27.5
|
|
12.8
|
32
|
|
13.1
|
32.75
|
|
12.6
|
31.5
|
|
13.7
|
34.25
|
|
10.3
|
25.75
|
|
7.5
|
18.75
|
Горизонталларнинг узунликларини ҳамда горизонталлар фарқи (Δh)нинг аниқланган қийматларини юқоридаги ифодага қўйиб, ҳавзанинг ўртача нишаблигини аниқлаймиз:
Ҳавзанинг ўртача нишаблигини юқоридаги каби ўнли каср кўринишида ёки промилларда, яъни шаклида ифодалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |