1-Амалий машғулот. Ахборот хавфсизлиги соҳасида кутилаёган асосий хавфлар



Download 27,94 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi27,94 Kb.
#22404
1   2   3
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги соҳасида кутилаёган асосий хавфлар

ЗАРАРЛИ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ
Жорий йилда сунъий интеллект иштирокида қуролланиш пойгаси пайдо бўлиши кутилмоқда. Хавфсизлик соҳасидаги экспертлар киберҳужумларни олдини олиш ва зарарли фаолликни аниқлаш учун машинали ўқитиш моделлари, нейрон тармоқлар ва бошқа сунъий интеллект технологияларидан фойлаланишни режалаштирмоқда. Турли кибержиноятчилар ушбу технологиялар билан қуролланишларига эҳтимол катта, бу уларга экспертларга қарши туриш учун жиддий имкониятлар тақдим қилади. Соҳанинг етук экспертларининг таъкидлашларича сунъий интеллект кибержиноятчиларга, уларнинг инвестицияларини қоплашга имкон берувчи инструмент тақдим қилади.
Бундай технологияларнинг зарарли қўлланишининг мисоли бўлиб мақсадли фишинг (spear phishing) ҳисобланади, бундай электрон хатлар фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва фаолият турлари ҳисобга олинган ҳолда, жудаям сараланиб жўнатилади. Машинали ўқитиш моделларининг самарадорлиги бугунги кунда, ҳудди одам фишинг хатларини тузиш ва таргетлашда ишлагандаги самарадорлигидек бўлиши мумкин. Машинанинг фойдали фарқи бўлиб 24/7 режимида ишлаши ҳисобланади. Экспертларнинг таҳмин қилишларича, кибержиноятчилар ушбу усулларни албатта ўз ниятларини амалга оширишда қўллайдилар. Шунингдек, қонунбузарлар зарар келтирувчи дастурларни ишлаб чиқишда қумдонларни (песочница) ва вирусларга қарши дастурларнинг текширишларини яхшироқ айланиб ўта оладиган сунъий интеллектдан ҳам фойдаланишлари мумкин.
КИБЕРЖИСМОНИЙ ҲУЖУМЛАР
2018 йилда давлатларнинг муҳим инфратузилмаларига ҳужумлар сонининг ошиши кутилмоқда. Ушбу ҳужумларнинг кўпчилиги мазкур объектларнинг фаолиятини бутунлай тўхтатиш учун уринишларга йўналтирилган бўлади. Ўтган йили Россиянинг муҳим инфратузилма объектларининг 40% да заифликлар мавжудлиги аниқланди, бу албатта, мамлакат киберхавфсизлигини хавф остига қўяди. Қонунбузарлар бу каби объектларни шифрловчи-дастурлар ёрдамида зарарлантиришга уринишлари таҳмин қилинмоқда, бу уларнинг ишини бутунлай тўхтатади ва каттагина эваз пули сўрашга асос бўлади. Энг ёмони, бундай киберҳужумлар миллионлаб одамларга зарур бўлган ҳаётий муҳим тизимлар учун реал хавф яратади. Йил давомида тадқиқотчилар (шунингдек, кибержиноятчиларнинг ўзлари) самолётлар, поездлар, кемалар ва бошқа турдаги транспортдаги кўпчилик заифликларни аниқлашларига эҳтимол катта.

Download 27,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish