№ 1-Амалий иш
Мавзу: Комбинацион элементларни ўрганиш ва улар асосида мантиқий схемаларни тузиш
Ишнинг мақсади. Комбинацион элементларнинг турлари билан танишиш. Берилган функция бўйича мантиқий схемани амалга оширувчи комбинацион элементларини қуриш ва уларни тадқиқоти.
Керакли компонентлар: Microsoft Windows 3.1 ёки ундан кейинги версияли операцион тизими мавжут компьютер, Electronics Workbench амалий дастурий пакети.
Назарий қисм
Компьютернинг барча қурилмалари оддий мантиқий схемалардан ташкил топгандир. Бу схемаларнинг ишлаш тамоили мантиқий алгебранинг қонун ва қоидаларига асосланган, у икки тушунчани ишлатади: чин ва ёлғон. Бу икки тушунчага мос равишда уларни мантиқий иккилик ўзгарувчилар деб аталади ва чин бўлган холда 1 билан белгиланади хамда ёлғон бўлган холда эса 0 билан белгиланади.
Мантиқий ўзгарувчиларнинг ўртасидаги алоқани формаллаштириш ва ўзгартиришларни мантиқий алгебра (Бул алгебраси деб номланувчи) қонунларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Иккита А ва В мантиқий ўзгарувчи , 0 ва 1 қийматни қабул қилувчи, мантиқий функцияни ташкил қилиши мумкун. Мантиқий алгебрада хар қандай функцияни мослик жадвал кўринишида ифодалаш қулай, унда кириш мантиқий ўзгарувчиларни ва чиқиш мантиқий функцияларнинг барча бўлиши мумкун бўлган комбинацияларини кўрсатилади хамда уни чинлик жадвали деб аталади.
Компоненталар билан операциялар учун Electronics Workbench нинг умумий майдонида иккита худуд ажратилган: компоненталарнинг панели ва компоненталарнинг майдони:
Electronics Workbench да схемаларни лойихалаштиришда компонентлар панелининг элементлари ишлатилган:
Sources: Ground – ер
Basic: Clock – такт импульслар генератори тўғри тўртбурчакли импульслар кетма-кетлигини хосил қилади
Pull-up resistor – ўзгармас кучланиш маънбаи
Switch – ўчириб ёқиш
Logic Gates: Or, Nor – ЁКИ, ЁКИ-ЙЎҚ ,
And, Nand – ВА, ВА-ЙЎҚ ,
Xor, Xnor – ЁКИ инкори, ЁКИ-ЙЎҚ инкори
Not – ЙЎҚ .
Digital: Half-Adder, Ful-Adder – ярим жамлагич ва жамлагич ,
RS Flip-Flop – RS-триггер ,
JK Flip-Flop with Active High/Low Asynch Inputs – ўрнатиш киришли ва тўғри /тескари такт кришили JK-триггери
D Flip-Flop, D Flip-Flop with Active Low Asynch Inputs – дастлабки ўрнатишсиз D-триггери
Indicators: Red Probe – Ёруғлик индикатор
Seven-Segment Display – етти сегментли индикатор
Decoder Seven-Segment Display - дешифраторли етти сегментли индикатор .
Mixed ICs: Analog-to-Digital Converter –Аналого-рақам ўзгартиргич (АРЎ). .
Digital -to-Analog Converter – Парофаз киришли ва ташқи таянч ток манбаили саккиз разрядли рақам-аналог ўзгартирувчи (РАЎ) .
Лойихалаштирилган схемани ишини имитациялаш учун схеманинг киришларини такт импульслар генераторига уланади. У компонентлар панелидан Instruments ни танлайди ва Word Generator деб аталади. Генератор 16 чиқишлариа эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |