IV. Танаффуслар ва ишлар тугашини расмийлаштириш 4.1. Ишларнинг масъул ижрочиси иш куни мобайнида ишдаги танаффуслар (ишлар бажарилиши шароитига кўра, тушлик учун) пайтида ишларнинг масъул ижрочиси ишларни тўхтатиши, бригаданинг барча аъзоларини иш жойидан чиқариб юбориши ва ишларнинг тартибсиз бажарилишига йўл қўймаслиги шарт. Ишларнинг масъул ижрочиси бўлмаганда бригада аъзоларидан бирортаси ҳам ишламаслиги керак. Танаффусдан сўнг бригадага рухсат беришни ишлар масъул ижрочиси амалга оширади, бунда наряд-рухсатномага ҳеч қандай ёзув ёзилмайди.
4.2. Ишлар олиб боришдаги узилиш бир суткадан кўпга (дам олиш ва байрамларни ҳисобга олмасдан) чўзилса, наряд-рухсатнома ўз кучини йўқотади, ишларни янгидан бошлаш зарурати бўлганда эса янгиси расмийлаштирилади.
4.3. Наряд-рухсатномада кўзланган ишлар тугагандан сўнг, иш жойлари, буюмлар йиғиштирилади ва бригада аъзолари чиқариб юборилади. Шундан сўнг масъул ижрочи ва рухсат берувчи наряд-рухсатноманинг ёпилишини расмийлаштиради.
V. Наряд-рухсатномани чет ташкилотлар: пудрат, қурилиш-монтаж, бошқа бўлинмалар ( хизматлар, цехлар) ходимларига расмийлаштириш 5.1. Амалдаги корхонада чет ташкилотлар ходимларининг хавфи юқори бўлган ишларни бажариши учун наряд-рухсатнома чет ташкилотларнинг ва буюртмачи –бўлинма (буюртмачи-цех) нинг тегишли масъул раҳбарлари томонидан, қачонки ишлаб чиқаришни (бажарадиган иш характерига боғлиқ бўлмаган) хавфи бор ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолларда, шакл (2-илова, ҚМҚ 3.01.02-00. “Қурилишда хавфсизлик техникаси”) бўйича далолатнома-рухсатнома расмийлаштирилганидан кейингина берилади.
5.2. Далолатнома-рухсатномани расмийлаштиришда иштирок этувчи бўлинма (цех) нинг –буюртманинг масъул раҳбари амалдаги корхона ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини бажариши учун чет ташкилотларнинг ишлашига рухсат берувчи ходимни тайинлайди.
5.3. Ишлашга амалдаги корхона номидан рухсат берувчини ходим чет ташкилот бригадаси аъзолари (ижрочилари) га зарарли ишлаб чиқариш омиллар таъсирининг олдини олиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши юзасидан жавобгар ва зарур бўлганда уларни жароҳатланиши (ёки саломатлигининг бошқа шикастланиши) нинг олдини олиш учун ишловчиларни узлуксиз кузатишни амалга ошириш керак.
5.4. Ишларни хавфсиз бажариш бўйича тадбирларни чет ташкилотлар раҳбарияти ва ишлатувчи бўлинма биргаликда ишлаб чиқади.
VI. Масъулият 6.1. Хавфи юқори бўлган ишларни ташкил қилиш ва ўтказишда қатнашувчи раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар меҳнат хавфсизлиги талабларини ва уларга юклатилган вазифаларни бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгардирлар.