11 Амалиёт. Синганда, чиққанда ва йиқилганда биринчи ёрдамни кўрсатишни ўрганиш.
Суяк бутунлигининг бузилиши синган деб аталади. Жабрланувчи синган жойида кучли оғриқни сезади, бу оғриқ, ҳолатни ўзгартирмоқчи бўлганда кучаяди, суяк синиқларининг жойидан силжиши туфайли, қийшайиш, шишганликни кўриш мумкин. Синиш очиқ ёки ёпиқ бўлади; очиқ синишда тери қатламлари ҳам шикастланган бўлади.
Синишда, жабрланувчига синган суякнинг қимирламаслигини таъминлаш керак. Бу огриқни камайтиради ва суяк синиқларининг кейинги силжишини ва қон томирлари ҳамда юмшоқ тўқималарни улар томонидан яна жароҳатланишининг олдини олади.
Очиқ синишларда олдин қон кетиши тўхтатилади ва стерил боғлам қўйилади. Суяк қимирламаслиги учун стандарт шиналар ёки қўл остидаги материаллардан (фанера, тахта, ёғочдан ва ҳоказо) тайёрланган шиналардан фойдаланилади.
Ёпиқ синишда жабрланувчининг кийимининг ечмаслик – шиналарни кийимни устидан қўйиш керак.
Синган жойга оғриқни камайтириш учун «муз» (муз, совуқ сув солинган резина халта, сувга хўлланган латта) қўйилиши керак.
Чиқиш – бўғимдаги суюқларнинг жойидан силжиши, бунда бўғимларнинг сирти қисман ёки тўлиқ бир –бирига тегмай қолади. Қўл ёки оёқ чиққан вақтдаги кучли оғриқ кейин ҳам камаймайди. Қўл ёки оёқ чиқишининг хусусиятлари қўйидагича: буғимнинг ҳаракатлантириб бўлмаслиги, унинг ногайритабиий ҳолати, шишганлиги.
Қўл – оёқ чиққанда ёки синганда жароҳатланган қўл ёки оёқни шина ёрдамида тўлиқ ҳаракатланмаслигини таъминлаш ва шикастланган жойга «муз» қўйиш керак. Ўз ҳолича қўл ёки оёқни киритишга ҳаракат қилмаслик керак, буни факат шифокор қилиши мумкин.
Жабрланувчини даволлаш муассасасига етказиш керак, йўлда ва тиббиёт ходимларига топшириш вақтида жароҳатланган қўл – оёқни ёки тананинг бошқа қисмини қимирламайдиган тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш лозим.
Қўл – оёқ чиққан ёки синганда шина қўйиш йўли билан камида иккита, синган жойдан тепадаги ва ундан пастдаги бўғимларнинг, катта суяклар синганидан эса – учта бўғимнинг қимирламаслигини таъминлаш керак. Шинанинг маркази синган жой олдида бўлиши лозим. Шина боғлами йирик томирларни, асаб толаларни ва суякларнинг туртиб чиккан жойини эзмаслиги керак.
Шинани, яхшиси юмшоқ латта ва устидан бинт билан ўраш керак. Шина бинт, рўмол, камар ва ҳоказо билан маҳкамлаб қўйилади. Шина бўлмаган тақдирда, шикастланган қўлни танага, шикастланган оёқни эса иккинчи оёққа боғлаб қўйиш керак.
Елка суяги синган ёки чиққанда шинани қўлни шинани қўлни тирсагида букиб қўйиш керак. Қўл суягининг юқори қисми синганида шина икки ва тирсак буғимларига қўйилиши, қўл суягининг пастки қисми синганида эса – унга қушимча билак бўғимига ҳам қўйилиши керак. Шинани қўлга бинт билан боғлаш, қўлни эса рўмол ёки бинт билан бўйинга осиб қўйиш керак.
Елка олди суяги синган ёки чиққанда (кафт кенглигидаги) шинани тирсак бўғимидан, жабрланувчининг кафтига, гўё у муштумида ўшлаб тургандек, бир сиқим пахта ёки бинт солиб бармоқларнинг учигача қўйилиши керак.
Шиналар бўлмаган тақдирда, қўлни рўмол билан бўйинга ёки камзулга осиб қуйилиши лозим. Агар қўл (чиқиб кетганида) танадан орқада қолаётган бўлса, қўл ва тананинг ўртасига қандайдир юмшоқ нарса (масалан букланган кийим) қўйиш керак.
Билак ва қўл панжаларининг суяклари синган ёки чикканда билакка (кафт кенглигидаги) шина елка олди суягининг ярмидан бошлаб, бармокларнинг учигача боғланиши керак. Олдин, бармоқлар озгина букланган бўлиши учун шикастланган қўлнинг кафти ичига бир сиқим пахта, бинт ва ҳоказо солиниши керак.
Қўлни рўмол ёки бинт билан бўйинга боғлаб қўйиш керак. Сон суяги синган ёки чиққанда, шикастланган оёкни шина билан ташқи томондан шундай маҳкамлаш керакки, шинанинг бир учи қўлтиқгача, иккинчи учи эса товонгача етиши керак. Иккинчи шина шикастланган оёқнинг ички томонига оёқлар орасидан товонгача қўйилади. Шу орқали оёқнинг ҳаракатланмай тинч туриши таъминланади.
Шиналарни, иложи борича оёқни кўтармасдан, жойида ўшлаб туриш ва бир нечта жойдан (танага, сонга, болдирга) бинт билан боғлаб қўйиш лозим, аммо бу синган жойнинг ёнида ёки устида бўлиши керак эмас. Бинтни бел, тизза ёки товон остига таёқча билан итариш лозим.
Болдир суяклари синган ёки чиққанда тизза ва болдир бўғимлари маҳкамлаб қўйилади.
Ўмров суяги синган ёки чиққанда қултиқ остига шикастланган томондан бир сиқим пахта қўйиш, қўлни тирсагида тўғри бурчак остида букиб танага бинт билан ўраб қўйиш ва бўйинга рўмол ёки бинт билан осиб қўйиш лозим. Бинтни боғлаётганда шикастланган қўлдан танага қараб ўраш керак.
Умуртқа суяги шикастланганда унда кучли оғриқ сезилади ва энгашиб ёки қайрилиб бўлмайди. Биринчи ёрдам қўйидагича кўрсатилиши керак: эҳтиёткорлик билан, жабрланувчини кўтармасдан унинг орасига тагидан кенг тахта, ошиқ – мошиқдан чиқариб олинган эшикни тиқиш ёки жабрланувчини юзини пастга каратиб ўгириш лозим, ўгираётган вақтда унинг танаси эгилиб кетмаслигини (орка мия шикастланмаслиги учун) кузатиб туриш керак.
Қовурға синганда оғриқ нафас олганда, йўталганда ва ҳаракат қилганда сезилади. Ёрдам кўрсатишда кўкрак қафасини бинт билан қаттиқ тортиб ўраш ёки нафас чиқарилганда уни сочиқ билан тортиб боғлаш лозим.
Тоз суяклари синганда тоз қисмини пайпаслаганда, бут қисмида, думғаза қисмида оғриқ сезилади, оёқни тўгрилаб кўтариб бўлмайди. Ёрдам қўйидагича кўрсатилади: жабрланувчининг орқасига тагидан кенг тахта тиқилади, уни «қурбақа» ҳолатига ётқизиш, яъни унинг оёқларини тиззасида бўкиб икки томонга очиш, тўпиқларини эса бирга қилиш, тиззаси тагига кийимларни бўкиб қўйиш керак. Жабрланувчини (ички органлари шикастланмаслиги учун) ён томонга ўгириш, ўтказиш ва оёгига типпа – тик қилиб қўйиш мумкин эмас.
Бош шикастланганда бош суяги синган бўлиши (аломатлари: оғиз ва қулоқдан қон оқиши, бехушлик ҳолати) ёки мия чайқалиши (аломатлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, хўшини йўқотиш) мумкин. Бунда биринчи ёрдам қўйидагича кўрсатилади: жабрланувчини чалқанча ёткизиш, бошни икки томондан қимирламайдиган қилиб букланган кийимлардан ясалган ёстиқчалар билан маҳкамлаб қўйиш, қаттиқ сиқиб боғлаш лозим, агар очиқ жароҳат бўлса стерил боғлам қўйилиши, «муз» қўйиш ва шифокор етиб келгунча тўла тинчлик таъминланиши керак.
Бехуш ҳолатда бўлганда бўлган жабрланувчи қайт қилиши мумкин. Бу ҳолда унинг бошини ён томонга буриб қўйиш керак. Шунингдек унинг тили орқага кетиши натижасида сиқиб колиши мумкин. Бундай ҳолатда жабрланувчининг пастки жағини олдинга тортиш ва уни сунъий нафас олдиришдагидек, шундай ҳолатда ушлаб туриш керак.
Лат ейишда шиш, лат еган жойга текканда оғриқ пайдо бўлади. Ёрдам кўрсатиш максадида оғрикни камайтириш ва қон танлашиб қолишининг олдини олиш учун «муз» қўйиш, сиқиб боғлаб қўйиш керак. Лат еган жойга тегмаслик лозим.
Лат еган жойга йод суртиш, ишқалаш ва иситувчи компресс қўйиш керак эмас, чунки бу оғриқни кучайтиради.
Эт узилганда (бўгимлар шикастланганда) кучли оғриқ сезилади, шиш пайдо бўлади ва бўғимларнинг ҳаракати чекланади. Биринчи ёрдамни кўрсатишда жароҳатланган қўл – оёқни бинт сиқиб боғлаш ва унинг тинч туришини таъминлаш лозим. Жароҳатланган жойга «муз» қўйиш керак. Жароҳатланган оёқ кўтариб қўйилиши, жароҳатланган қўл эса – рўмол билан бўйинга осиб қўйилиши зарур.
Юк босиб қолганда жабрланувчини юкнинг тагидан бўшатиб олиш, жароҳатланган қўл – оёқни сиқиб боғлаш ва унинг тагига букланган кийимлардан ясалган ёстиқчани тиқиб кўтариб қўйиш лозим. Жароҳатланган тўқималар ҳалок бўлиши вактида пайдо бўладиган заҳарли моддалар сурилишини камайтириш учун бинтнинг устидан «муз» қўйилади. Қўл – оёқлар синганда шина қўйилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |