1-2 - Mavzu: Buxoro amirligining tashkil topishi va siyosiy tarixi
Reja:
Амирлик даврига оид манба ва адабиётлар.
Манғитларнинг ҳокимиятга келиши. Муҳаммад Рахимхон даврида Марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамланиши ва вилоятларни бўйсундирилиши.
Ўзбек уруғлари амирларининг исёни ва қўзғалонларнинг кучайиши.
Шоҳмуроднинг ҳокимиятга келиши. Марказий ҳокимиятнинг мустаҳкамланиши. Молия, суд, маъмурий ва ҳарбий ислоҳатлар.
Хива хонлигининг Бухорога ҳужумлари.
Амирлик даврига оид манба ва адабиётлар.
XVIII asr ikkinchi yarmi - XIX asr birinchi yarmida Buxoro amirligining siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy hayoti tarixiga oid qator
manbalar mavjud. Ular orasida Abdurahmon Tolening «Tarixi Abulfayzxoniy», Muhammad Vafo Karminagiyning «Tuhfayi xoniy», Mirzo
Abdulazim Somiyning «Tarixi salotini mang1 itiya», «Tuhfayi shohiy»,
Mirzo Salimbekning «Tarixi Salimiy», Ahmad Donishning «Risolayi
tarixi amironi mang1 it» kabi asarlar katta ahamiyat kasb etadi. Buxoro
amirligidagi davlat boshqaruvi masaJasi ayniqsa, Mirza Badidevonning
«Majma al-arqam» nomli asarida o‘z ifodasini topganligini alohida qayd etish darkor.
A.A. Semyonov, B.Iskandarov, O.Suxareva, L. Yepifanova,
R.G.Muqminova, G.A.Agzamova, G.Ostonova, Sh.Vohidov, A .Ziyo,
R. Xoliqova va boshqalar o‘z tadqiqotlarida yuqorida ko'tarilgan mavzuning ko‘plab jihattarini ochib berishga muvaffaq bo‘lishgan.
2. Манғитларнинг ҳокимиятга келиши. Муҳаммад Рахимхон даврида Марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамланиши ва вилоятларни бўйсундирилиши.
Сўнгги аштархонийлардан бўлган Абдулфайзхон
ҳукмронлиги даврида марказий ҳокимият заифлашганлигидан фойдаланган
ўзбек уруғлари турли вилоятларда ҳокимиятга қарши исён ва ғалаёнлар
кўтаришиб, ўзларини мустақил деб эълон қила бошладилар. Улар орасида
аштархонийлар саройида катта нуфузга эга бўлган, манғит уруғи
бошлиқлардан бири Муҳаммад Ҳакимбий оталиқ (вафоти 1743й) ҳамда
унинг ўғли Муҳаммад Раҳимбийнинг ҳаракатлари айниқса кескин эди.
Бухорода бўлиб ўтаётган тартибсизликлардан фойдаланган Эрон шоҳи
Нодиршоҳ 1745 йилда Муҳаммад Раҳимбий раҳбарлигида Бухорога катта
қўшин жўнатди. Муҳаммад Раҳимбий Бухорода визиятни юмшатиш
борасида катта ишларни амалга оширди. Миёнқол ва Шаҳрисабздаги
қўзғолонлар бостирилди. Муҳаммад Раҳимбий давлат аппарати тизими
ишлари ва ҳукумат амалдорларини алмаштириш ишларига жиддий киришди.
У деярли барча йирик давлат мансабларига ўзининг яқин қариндошлари ва маслакдошларини қўйиб, уларнинг ёрдамига таяниб пойтахтда ўз мавқени мустаҳкамлаб олди. 1746 йилда Нодиршоҳ ўлдирилгач, орадан кўп ўтмай Абдулфайзхон ҳам ўлдирилди. Тахтга ўтирган Абдулмўмин ҳам 1748 йилда ўлдирилди. Унинг ўрнига ниҳоятда ёш бўлган Убайдулла Султон номигагина тахтга ўтқазилди. 1756 йилга келиб ўзбекларнинг тўрт уруғи – манғит, хитой- қипчоқ, баҳрин саройларнинг йирик амалдорлари, руҳонийлар ва уруғ оқсоқолларининг розилиги билан Муҳаммад Раҳимхон (1756-1758йй) тахтга ўтирди ва манғитлар сулоласи ҳукмронлигини бошлаб берди. Давлат эса амирлик деб атала бошланди.
Муҳаммад Раҳимхон марказлашган давлат тизими тузиш сиёсатини олиб борди. У йирик мулкдорларни давлатни бошқарув ишларига аралаштирмай, мустақил сиёсат юргизди. Бу ҳукмдор Миёнқол, Нурота, Ургут, Кобадиён, Бойсун каби марказий ҳокимиятни тан олмаган вилоятларга юришлар қилиб, уларни бўйсундиришга эришди. Унинг даврида Зарафшоннинг юқори оқими, Жиззах, Зомин яна Бухорога қўшиб олинди. Муҳаммад Раҳимхон қисқа муддат ичида жуда катта ҳудудни бирлаштирган манғитларнинг марказий давлат тизимини барпо этди. 1758 йилга келиб Тошкент, Қўқон, Марв, Балх, Қундуздан элчилар келиб унинг ҳокимиятини тан олганликларини билдирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |