2. “Кечиктирилган, ўзгарувчан натижа”. Моддий ва масул (масалан, ишлаб чиқариш шароитидаги) фаолият маълум соҳанинг борлиқ қонуниятлари билан боғлиқ. Шу боис ишлаб чиқариш технологиялари технологик тартибни қатъий белгиланиши билан хусусиятланади ва шу билан бирга натижани белгиланган мақсадга мослигини доимо таъминлайди.
Ваҳоланки, таълимий фаолият шахсий-субъектив, ҳиссиётли хусусиятга эга бўлиб, у муаллифлик, индивидуал, ижодий, тайёргарликсиз, яъни жараённи ўзида яратиш табиатида таълим беришга асосланади, таълим берувчининг психологик-касбий хусусиятлари ҳамда таълим олувчиларни кўп қиррали шахсий хусусиятлари билан ифодаланади. Шу боис, таълим технологиясида белгиланган тартибдан четга чиқишга йўл қўйилади, биргина ва фақат шу технологияни амалга оширишда субъект томонидан эришилган таълим натижалари эса, кечиктирилган, ўзгарувчан хусусиятга эга бўлади.
Шундай бўлса ҳам ҳар қандай ҳолатда ҳам эришилган натижа бир оз ўртача кўрсаткичга яқин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |