27. Массаси 5 кг бўлган жисм 10 м/с2 тезланиш билан вертикал кўтарилмоқда. Кўтарувчи кучни аниқланг (Н).
А) 10 В) 50 С) 100 Д) 150 Е) 500
28. Арқон 3000 Н таранглик кучига дош беради. Массаси 100 кг бўлган жисмни шу арқон ёрдамида қандай максимал тезланиш билан кўтариш мумкин (м/с2).
А) 1 В) 2 С) 5 Д) 10 Е) 20
29. Динамометрга 2кг массали юк осилган. Биринчи холда жисм юқорига, иккинчи холда пастга бир хил 2м/с2 тезланиш билан ҳаракатлантирилади. Биринчи ва иккинчи холдаги динамометр кўрсатишлари фарқини аниқланг (Н).
А) 10 В) 6 С) 8 Д) 4 Е) 12
30. Массаси 100 г бўлган жисмга 1Н куч таъсир қилмоқда. Бу жисм 5 с да қанча масофани босиб ўтади (м).
А) 100 В) 120 С) 125 Д) 95 Е) 50
31. Блок орқали ўтқазилган арқоннинг бир учига массаси 25 кг бўлган юк осилади. Юк 1 м/с2 тезланиш билан кўтарилиши учун арқоннинг иккинчи учидан қандай куч билан тортишиш керак бўлади (Н).
А) 275 В) 250 С) 300 Д) 350 Е) 400
32. Массаси 106 кг бўлган космик кема Ердан тик кўтарилмоқда. Двигателнинг тортиш кучи 2,8∙107 Н. Космик кема қандай тезланиш билан кўтарилади (м/с2). g=10 м/с2.
А) 18 В) 30 С) 27 Д) 17 Е) 21
33. Ипга боғланган, массаси 2 кг бўлган жисм 5 м/с2 тезланиш билан кўтарилмоқда. Ипнинг таранглик кучини топинг (Н). g=10 м/с2 А) 10 В) 25 С) 20 Д) 30 Е) 5
34. Массаси 1кг бўлган жисмнинг ҳаракат тенгламаси х =2t +15t2 (м) кўринишга эга. Жисмга таъсир этувчи кучни аниқланг (Н).
А) 1 В) 2 С) 30 Д) 15 Е) 7,5
35. 1 кг массали жисм ўзаро перпендикуляр бўлган 6 Н ва 8 Н кучлар таъсир қилса, жисмнинг тезланиши неча м/с2 бўлади?
А) 2 В) 6 С) 8 Д) 10 Е) 14
36. Моддий нуқтага 6 Н куч таъсир этади. Унинг ҳаракат тезлиги vx=10+2t қонун бўйича ўзгаради. Нуқтанинг массаси қанчага тенг (кг)?
А) 12 В) 6 С) 3 Д) 30 Е) 0,6
37. Жисм кординатининг вақтга боғланиши Х=10 -5t + t2 қонун билан ифодаланади. Агар жисм массаси 300 кг бўлса, жисмга таъсир этувчи кучнинг Х ўқига бўлган проекцияси нимага тенг (Н)?
А) 3000 В) 600 С) 300 Д) 1500 Е) 150
38. Массаси 2 кг бўлган жисм 5 м/с2 тезланиш билан ҳаракатланмоқда. Жисмга таъсир этувчи кучларнинг тенг таъсир этувчиси нимага тенг (Н)?
А) 2,5 В) 0,4 С) 10 Д) 50 Е) бу куч ихтиёрий бўлиши мумкин
39. 6 Н куч таъсир этаётган жисмнинг ҳаракат тенгламаси Х=5 +2t + 3t2 (м) кўринишда бўлса, жисм массасини аниқланг (кг).
А) 12 В) 6 С) 2 Д) 36 Е) 1