14. 5 м/с ўзгармас тезлик билан ҳаракат қилаётган лифтдаги массаси 70 кг бўлган одамнинг оғирлигини аниқланг (Н).
А) 500 В) 350 С) 1050 Д) 700 Е) 300
15. Бутун олам тортишиш қонунидаги гравитацион доимийнинг маъносини тушинтиринг.
А) массалари 1кг дан ва ораларидаги масофа 10 м бўлган икки жисм орасидаги тортишиш кучига тенг катталик
В) массалари 1кг дан бўлган иккита жисмнинг оғирлик кучлари йиғиндисига тенг катталик.
С) массалари 10 кг дан ва ораларидаги масофа 1 м бўлган икки жисм орасидаги тортишиш кучига тенг катталик.
Д) массалари 1кг дан ва ораларидаги масофа 1м бўлган икки жисм орасидаги тортишиш кучига тенг катталик
Е) ҳеч қандай маънони англатмайдиган коэффициент
16. Жисм оғирлиги модули қутбга Р1, ўртача кенгликлари Р2, экваторда Р3. Қуйидаги муносабатларнинг қайси бири тўғри?
А) Р1=Р2=Р3 В) Р1>Р2>Р3 C) Р1< Р2< Р3 Д) Р3 < Р1< Р2 Е) Р1= Р3 > Р2
17. Автомобиль эгрилик радиуси 45 м бўлган қавариқ кўприкдан ўтмоқда. Кўприк ўртасида автомобиль тезлиги неча м/с бўлганда, ҳайдовчининг оғирлиги икки марта камаяди ?
А) 15 В) 25 С) 21 Д) 2,5 Е) 20
18. Эгрилик радиуси 40 м бўлган қавариқ кўприкдан ўтаётган мотациклнинг тезлиги неча м/с бўлганда, унинг энг юқори нуқтадаги оғирлиги нолга тенг бўлади?
А) 80 В) 40 С) 35 Д) 30 Е) 20
19. АвтомобильV тезлик билан қабариқ кўприкда ҳаракатланмоқда. Келтирилган тенгламалардан қайси бири автомобилнинг қабариқ кўприкка босим кучини ифодалайди?
А) F=mg-(mV2/r) B) F=mg+(mV2/r) C) F=mV2/r D) F=mg E) F=ma
20. Ботик кўприкда ҳаракатланаётган автомобилнинг оғирлиги горизонтал йўлдагидан 1,1 марта ортиқ бўлса, автомобиль тезлигини топинг (м/с). Кўприкнинг эгрилик радиуси 9 м .
А) 11 В) 8 С) 9 Д) 3 Е) 10
21. Каварик кўприкдан ўтаётганда автомобилнинг марказига интилма кучи 5000 Н бўлиб, у кўприкка 8000 Н куч билан босган бўлса, автомобиль массаси қанчага тенг(т)?
А) 0,5 В) 5 С) 0,8 Д) 0,3 Е) 1,3
22. Радиуси 22,5 м бўлган қавариқ кўприкнинг ўртасини автомобил қандай тезлик билан ўтганда, ундаги йўловчи оний вазнсизлик ҳолатида бўлади(м/с)?
А)10 В)15 С)20 Д)25 Е)30
23. Автомобиль эгрилик радиуси 150 м бўлган каварик кўприкдан 30 м/с тезликда ўтаётганда, ҳайдовчининг оғирлиги кўприкнинг энг юқори нуқтасида неча марта камаяди?
А) 3 В) 5 С) 4 Д) 1,25 Е) 2,5
24. Ўзгармас 540 км/соат тезлик билан учиб кетаётган самолёт вертикал текисликда «Нестеров халқаси» номли фигура ясайди. Халқа радиуси 750 м. Учувчи ҳалқанинг энг паст нуқтасида неча марта юкланиш сезади?
А) 2 В) 3 С) 4 Д) 6 Е) юкланиш бўлмайди
25. Ўзгармас 540 км/соат тезлик билан учаётган самолёт вертикал текисликда радиуси 750 м бўлган «Нестеров сиртмоғи» номли доиравий фигура ясади. Сиртмоқнинг энг юқори нуқтасидаги учувчининг юкланишини аниқланг.
А) 2 В) 3 С) 4 Д) 5 Е) юкланиш йўқ
26. Массаси 70 кг бўлган косманавт космик кемада учиш вақтида юкланиш
4 га тенг бўлса, косманавтнинг оғирлигини топинг.
А) 700 Н В) 140 Н С) 2,8 кН Д) 4,2 кН Е) 5,6 кН
Do'stlaringiz bilan baham: |