1- seminar мавзу: “футболни келиб чиқиш тарихи ва ривожланиши.”


ҲИМОЯ ҚАТОРИНИНГ ЎЙИНЧИЛАРИ



Download 2,86 Mb.
bet13/31
Sana09.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#540491
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
хасанга

ҲИМОЯ ҚАТОРИНИНГ ЎЙИНЧИЛАРИ


Қанот ҳимоячилари.
Ҳозирги футболда қанот ҳимоячиларининг вазифалари кенгайиб кетди. Уларнинг вазифаси эндиликда рақиб ҳужумини «бузиш»дангина иборат бўлмай, балки ҳимояда ишончли ва моҳирона ўйнаш билан ўз командасининг ҳужум ҳаракатларига фаол қўшилишни уйғунлаштириб олиб боришдан иборат бўлиб колди. Иш ҳажмининг жуда ортиб, ҳаракат турларининг кўпайиб кетиши ҳимоячиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси ортишини – кучи, тезкор-лиги, тезлик чидамлилиги, эпчиллиги, сакровчанлиги, старт тезлигининг юксаклиги ривож топишини талаб қилиб қолди. Бу ўйинчиларнинг ҳаракат мувофиқлиги яхши бўлиши, ерда ва ҳавода моҳирона яккама-якка тортиша олишлари керак. Улар жамики техник усулларни яхши билишлари, рақибларга моҳирона бас келиб, ҳимоя ва ҳужумни уюштиришда керак вақтида, билиб биргалашиб ҳаракат қилишлари керак.
Мудофаада қанот ҳимоячиларига бўлган асосий талаблар:
а) зонада моҳирона ҳаракат қилиш;
б) рақиб дарвозасига яқинлашиб қолганда, қаттиқ қўриқчилик қилишга ўтиш (яккама-якка курашда ҳам моҳирона ўйнаш билан бирга);
в) ҳавода кураш олиб бориш (юқоридан тўп узатил-ганда);
г) шерикларини, лозим бўлиб қолганда эса дарвоза-бонни ҳам страховка қилиш;
д) рақиб зарба берганда ва тўп узатганда, шунга яраша вақтида ҳаракат қилиш.
Ҳужумда қанот ҳимоячиларига қўйиладиган асосий талаблар:
а) тўпни рақиблардан олиб қўйгандан кейин уни шерикларига вақтида ва аниқ узатиб бериш;
б) тўп командадош шеригига ёки дарвозабонга ўтганда, қанот томонда моҳирлик билан очилиш;
в) рақиб учун кутилмаганда ҳужумга қўшилиш; бунда тўп шу ҳимоячида бўлиб, у қанотда ҳаракат қилади, шунингдек, қанот ҳужумчиси билан ўрин алмашади ёки қанотдаги зона бўш қолганда, шу ҳужумчи ўрнида ўйнайди.


Марказий ҳимоячилар.
Мудофаанинг марказий қисмида ўйнайдиган футбол-чилар ҳақли равишда асосий ўйинчилар ҳисобланади. Чунки улар дарвоза забт этиладиган энг хавфли жойда рақиб билан кураш олиб борадилар.
Қанот ҳимоячиларининг жисмоний ва техник фазилат-ларига қўшимча тарзда марказий ҳимоячилар ҳавода кураша олиш учун баланд бўйли ва жуда сакровчан ҳам бўлишлари керак.
Олдинги марказий ҳимоячи ўзига топширилган вазифа билан зонада ҳаракат қилишни моҳирона уйғунлаштириб олиб бориши керак. Ўзига топширилган ўйинчини назорат қилиб бориш унинг учун биринчи галдаги вазифа бўлиб, зонада ҳаракат қилиш иккинчи навбатдаги вазифадир.
Олдинги марказий ҳимоячи мудофаада марказий ҳужумчининг ҳаракатларини эътибор билан кузатади, зарур бўлганда эса орқа ҳимоячи билан ўрин алмашиб, мудо-фаадаги шерикларини страховка қилади. Ҳужумда у тўп олгандан кейин ҳужум ҳаракатларига қўшилиб, тезлик билан олға боради ёки шерикларига тўп ошириб беради. Айрим пайтларда иккинчи эшелондаги ҳужумни қўллайди ва иложи бўлса дарвозага тўп тепади.
Орқа чизиқ марказий ҳимоячиси тактик шароитни нозик дид билан тушуниши, рақибларининг тактик йўлларини «ўқий» олиши ҳамда тўпни эгаллаб олиш ва шерикларини страховка қилиш учун мудофаада тўғри позиция танлаши керак. Унинг асосий иши – мудофаа қилувчиларнинг ҳамма ҳаракатларини мувофиқлаш, зонада ўйнаш, дарвозабон ва шериклар билан ҳамкорлик қилиш. Сунъий «ўйиндан ташқари ҳолат»ни тўғри уютиришга ҳаммадан кўп жавоб берадиган ҳам шу ўйинчидир.
Ҳужумга ўтаётганда, орқа чизиқ марказий ҳимоячиси дарвозабон ёки шерикларидан тўп олиш учун очиқ жойга чиқади, кейин эса аниқ ва хилма-хил узатишлар қилиб, ҳужумнинг давом эттирилишига имкон яратади. Кескин ҳолатлар яратишда нисбий эркинликдан максимал фойда-ланишга интилиб, гоҳида унинг ўзи ҳам ҳужумга қўшилади, баъзан эса узоқ ёки ўртача масофадан тўп тепиб, ҳужумни якунлайди. Ҳозирги вақтда ҳимоячиларнинг вазифалари универсаллашув томон тараққий этиб, уларнинг ҳаракатлари ярим ҳимоячи ва қанот ҳужумчиларининг ҳаракати билан яқинлашиб бормоқда.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish