ТЎПНИ ТЎХТАТИШ
Тўпни тўхтатиш тўпни қабул қилиш ва эгаллаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Тўхтатишдан мақсад кейинги керакли ҳаракатларни амалга ошириш учун думалаб ёки учиб келаётган тўпнинг тезлигини сўндиришдан иборат. «Тўпни тўхтатиш» терминини баъзида «тўпни мослаш», «тўпни қабул қилиш» деб юритиладиган маънода тушуниш керак бўлади. Шунинг учун тўпни тўхтатиш усулларини кўриб чиқаётганда, футболчининг тўпни бутунлай тўхтатиб олмай, балки уни кейинги ҳаракатларни бажариш учун мослаб олишини назарда тутамиз.
Тўп оёқ билан, гавда ва бош билан тўхтатилади.
Тўпни тўхтатишларнинг таснифи
ТЎП ОЛИБ ЮРИШ
Тўп олиб юриш ёрдамида ўйинчи ҳар хил жойга кўчиб юриши мумкин. Бунда тўп доим ўйинчи назоратида бўлади. Тўп олиб юришда югуриб, (баъзан юриб) тўпга турли хил зарба берилади. Зарба бериш кетма-кет ва турли маромда, оёқ билан ёки калла билан ижро этилади.
Тўп олиб юришнинг таснифи
АЛДАШ ҲАРАКАТЛАРИ (ФИНТЛАР).
Футбол техникаси-нинг рақиб билан бевосита яккама-якка курашда бажа-риладиган усуллар гуруҳи алдаш ҳаракатларини ташкил этади. Финтлар рақиб қаршилигини енгиш ва ўйинни давом эттириш учун қулай шароит яратиш мақсадида ишла-тилади.
Финтлардан фойдаланиш ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам кўп тактик масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш имконини беради.
Футбол техникасида алдаш ҳаракатларининг қўйидаги асосий усуллари кўзга ташланади: «қоча туриб» алдаш, «зарба бериб» алдаш, «тўпни тўхтатиб» алдаш. Бу финт-ларни ва уларнинг турларини бажаришнинг хилма-хил усуллари бор.
Финтларнинг таснифи
ТЎПНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ
Асосан, рақиб тўпни олиб кетаётганда ёки қабул қилиб олаётганда, ундан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилинади. Тўпни олиб қўйишнинг самарали чиқиши футболчининг вазиятни баҳолаш қобилиятига, яъни рақибгача ва тўпгача бўлган масофани, уларнинг ҳаракатланиши тезлигини, ўйинчилар қандай турганлигини ва ҳ.к. ни аниқ мўлжаллай билиш қобилиятига боғлиқ. Рақибга яқинлаша бораётиб ёки унгача бўлган оралиқ масофани сақлаб туриб, рақиб тўпни сал ўзидан узоқлаштирганда унга хужум қилиш керак. ила шу пайтда ҳужум қилаётган ўйинчи отилиб боради, тўпни тепиб, тўхтатиб ёки рақибни оёқ илан туртиб, тўпни тортиб олади.
Тўп олиб қўйиш икки хил бўлади: тўла олиб қўйиш ва чала олиб қўйиш. Тўла олиб қуйишда олиб қўювчининг ўзи ёки унинг шериги тўпни эгаллаб олади. Чала олиб қўйишда эса тўп маълум масофага тепиб ёки ён чизиқдан чиқариб юборилади. Бунда тўпни рақиб эгаллаб олса ҳам унинг ҳужум қилиш ҳаракатига ҳалақит берилади ва ҳимояни оқилона қайта қуриш учун вақтдан ютилади. Рақиб ҳужум суръати ва жабҳасини ўзгартиришга мажбур бўлади.
Мураккаб ўйин вазиятларида тўпни олиб қўйиш мақсадида ташланиб олиб қўйиш, сирпаниб олиб қўйиш деган махсус усуллар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |