Индивидуал тактика.
Ҳужумдаги индивидуал тактика – бу футболчининг муайян мақсадни кўзда тутган ҳаракатлари, унинг мазкур ўйин вазиятида мавжуд бўлган бир қанча имкониятлардан энг тўғрисини танлай билиши, футболчининг тўп ўз командасида бўлганда, рақибнинг диққат-эътиборидан четга чиқа олиши, ўзи ва шериклари учун ўйнайдиган бўш жой топиши ҳамда пайдо қила билиши, керак бўлиб қолган тақдирда эса ҳимоячи билан курашда ютиб чиқиши демакдир.
Гуруҳ тактикаси.
Футбол матчи давомида юзага келадиган тактик вазифаларнинг кўпчилиги комбинациялар воситасида ҳал этилади. Комбинация – бу муайян тактик вазифани ҳал этаётган икки ёки бир неча ўйинчининг ҳаракатлари бўлиб, бутун ўйин комбинациялар ва унга қарши ҳаракатлар занжиридан иборат. Бунда комбинациялар олдиндан трени-ровкалар вақтида тайёрлаб қўйилган ва тайёрлаб қўйил-маган, яъни матчнинг ўзи давомида юзага келган бўлади.
Жамоа тактикаси.
Жамоа тактикаси бу муайян ўйин шароитида пайдо бўлган вазифаларни ҳал қилишда бутун жамоа ҳаракат-ларини уюштиришдир. Бутун команданинг ҳужум ва мудофаа ҳаракатлари аниқ уюштирилмаса, ўйин бетартиб, бемақсад бўлади, унда ўйинчилар ўртасида вазифа тақсим-лашнинг иложи бўлмайди. Бундай ҳолларда ўйинчилар қандай бўлмасин тўпни эгаллаб олиб, бир амаллаб дарвозага киритиш учун у ёқдан бу ёққа югуришаверади.
Футболнинг юз йилдан ортиқроқ тарихи мобайнида ўйинчиларни аниқ жойлаштириб, улар ўртасида вазифалар аниқ тақсимланишини назарда тутган кўплаб тактик тизимлар яратилган. Ҳужумдаги команда тактикасини, яъни муайян ўйин шароитида пайдо бўладиган вазифаларни ҳал қилишда бутун команда жамоавий ҳаракатларини уюшти-ришнинг асосий принципларини кўриб чиқамиз.
Ҳар қандай тактик тизимда ҳам команда тактикаси икки тур ҳаракат, яъни тез ҳужум ва тадрижий ҳужум воситасида амалга оширилади.
Тезкор ҳужум.
Тезкор ҳужум команда ҳужум ҳаракатларининг энг самарали усули ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, унда битта-учта узатишда ўйинчилардан бирини дарвозани забт этиш учун қулай позицияга чиқарадиган ҳужум ёки жавоб ҳужуми уюштирилади. Ҳужум – бу команданинг рақиб дарвозасини забт этишга қаратилган ҳаракатларини уюштириш. Тез ҳужумнинг афзаллиги шундаки, бунда мудофаадаги кучларини қайта уюштириб олишга рақибларнинг вақти бўлмайди. Ҳужумдагиларнинг ҳамма ҳаракатлари кутилмаганлик элементларига бой бўлиб, юқори тезликда бажарилади. Ўйинчилар майдонда кўп манёвр қиладилар ва тўпни узатиш билан энг қисқа вақт ичида шерикларидан бирини зарба бериш позициясига чиқариш имкониятини яратадилар. Тез ҳужум жавоб ҳужумлари вақтида, яъни ўйин эпизоди давомида тўпни қўлга киритган команданинг ҳаракатларини уюштириш вақтида энг кўп самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |