2.2- жадвал
«Тасдиқлайман»
Раҳбар_______
Асосий восита бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби
Номи- бетон қориш машинаси
Т/р
|
Ҳужжат
|
Операция мазмуни
|
Сумма
|
Корр. Счётлар
|
№
|
Сана
|
Дт
|
Кт
|
1
|
2
|
5.01.07
|
Минск заводи, машина қиймати
|
18000000
|
0820
|
6010
|
2
|
36
|
15.01.07
|
Божхона тўловлари
|
4200000
|
0820
|
6990
|
3
|
6
|
15.01.07
|
А.Хайдаровнинг аванс ҳисоботи
|
800000
|
0820
|
6970
|
4
|
41
|
15.01.07
|
«Рауф» брокерлик контораси
|
200000
|
0820
|
6990
|
5
|
25
|
15.01.07
|
Самарқанд темир йўл узели
|
600000
|
0820
|
6990
|
6
|
12
|
15.01.07
|
Автойўл
|
1200000
|
0820
|
6990
|
7
|
26
|
15.01.07
|
Самарқанд ДАН
|
50000
|
0820
|
6990
|
|
|
|
Жами
|
25050000
|
0130
|
0820
|
Бош ҳисобчи ____________
Ушбу ҳисоб-китоб сотиб олинган асосий воситаларни бошланғич қиймати бўйича кирим қилинишига, улар бўйича инвентар карточкаларни юритишга, шунингдек меҳнат қуроллари ва воситаларини жорий ҳисоб регистрлари ҳамда ҳисоботларда акс эттиришга асос бўлади.
2.Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар ҳолати ва
ҳаракатининг ҳисоби
Қурилиш ташкилотлари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари асосий воситаларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини республикамизнинг қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари асосида олиб боришлари лозим.
21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби 0100 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» тизимида очиладиган счётларда олиб борилади.
0110 «Ер» счётида қурилиш ташкилотлари ихтиёрига қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк сифатида берилган ер участкалари акс эттирилади.
0120 «Бинолар, иншоатлар ва узатиш қурилмалари» счётида қуйидаги таркибдаги асосий воситалар ҳисоби юритилади:
бинолар – бу ишлаб чиқариш, маъмурий бошқарув ва бошқа ижтимоий-маиший мақсадларда фойдаланиладиган бинолар (цехлар, омборлар, ювиниш хоналари, лаборатория, идора, гараж, ўт ўчириш депоси ва шу каби меҳнат шароитини яратиб берувчи, товар-моддий бойликлар бутлигини таъминловчи объектлар). Бинолар таркибига уларни нормал эксплуатация қилиш учун зарур бўлган барча коммуникациялар, яъни иситиш, вентиляция, сув ва газ таъминоти, лифт, ёнғинга қарши ва сигнализация қурилмалари, телефон алоқаси симлари тизимлари ҳам киритилади.
иншоатлар – очиқ айвонлар, деворлар, сув миноралари, темир йўл шаҳобчалари, насос станциялари, цемент ва сув ҳавзалари ва сиғимлари, асфальтланган йўллар ва йўлкалар.
узатиш қурилмалари – электр линиялар, газ, сув, буғ ўтқазувчи қувурлар ва бошқалар.
0130 «Машина ва ускуналар» счётида ерга мустаҳкам ўрнатиладиган ва рельсда юритувчи кранлар ва электрокранлар, экскаваторлар, бульдозерлар, бетон қориш машиналари, транспортерлар, кўтариш-тушириш қурилмалари, гредерлар, бурғулаш, арралаш, рандалаш, темир-терсакларни кесиш, улаш, бўёқ, оҳак ва сув пуркаш аппаратлари ҳамда станоклари, иссиқлик печлари, компрессорлар, ўлчов тарозилари ва бошқа махсус машина ҳамда ускуналарнинг ҳисоби олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |