|
|
bet | 64/81 | Sana | 28.10.2022 | Hajmi | 0,87 Mb. | | #857423 |
| Bog'liq 1 бўлим Қурилиш Microsoft WordBu sahifa navigatsiya:
- Дебет
(1) - усул. Солиққа тортиладиган айланма ҚҚСсиз белгиланганда:
Сққс = Сай х С / 100 (1)
бунда: Сққс - буюртмачилардан ундириладиган солиқ суммаси;
Сай - солиққа тортиладиган айланма;
С - қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
(2)-усул. Солиққа тортиладиган айланмада ҚҚС ҳам ҳисобга олинганда:
Сққс = Тқ х С / (С + 100) (2)
бунда: Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган қурилиш ишлари қиймати.
Мисол: Бажарилган ва буюртмачига топширилган қурилиш ишининг қиймати бажарилган ишлар тўғрисида маълумотнома-счёт-фактура бўйича ҚҚС билан биргаликда 240 млн. сўм, дейлик.
Ушбу мисол бўйича сотишдан олинган ҚҚС суммаси (2)-формулага асосан топилади ва у 40 млн. сўмни (240 * 20 % / 120 %) ташкил этади. Бу ҳолда бажарилган қурилиш ишининг ҚҚСсиз сотиш қиймати 200 млн. сўмдан (240 -40) иборат бўлади.
ҚҚС суммаси қурилиш ишининг ҚҚСсиз сотиш қийматидан (1)-формула бўйича ҳисобланганда ҳам 40 млн. сўмни (200 * 20% / 100 %) ташкил этади.
Пудратчи ташкилотларда бажарилган қурилиш ишларига тўғри келадиган ҚҚС суммаси «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура»да алоҳида қаторда кўрсатилади. ҚҚС суммаси буюртмачилардан олинадиган счётларнинг жами суммасига киритилади. Ҳисобланган ҚҚС суммасига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 4010 «Олинадиган счётлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Пудратчи ташкилотларда бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси бажарилган ишларга тўғри келувчи ҚҚС суммасидан таъминотчилар (субпудратчилар)га товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммасини айириш йўли билан топилади.
21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчилар (субпудратчилар)га товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланади. Бунда 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари кредитланади.
Ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 15 санасигача пудратчи ташкилотлар давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини белгиланган шаклда тақдим этишлари лозим. Ушбу ҳисоб-китоб асосида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланган сумма камайтиришга олиб борилади ҳамда унга қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|