Gорher хизмати
Интернетнинг Gорher хизмати WWWra монанд вазифаларни бажаради. Барча ахборот Gорherсерверда маълумотлар "дарахти" шаклида сақланади. Оорпегнинг бошланғич каталоги мазкур дарахтнинг юқори нуқтаси, қолган барча каталоглар ва файллар эса менюнинг элементлари сифатида кўрилади. Бош менюнинг сатри ёки қуйи менюни ва ёки файлни ўзида акс эттиради.
Gорher матнли, товушли, программали ва х.к. файллар турларини қўллайди .
Usenet телеанжумани
Usenet телеанжуман тизими янгиликларни дунё бўйича барча компьютерлар ўртасида тарқатиш учун ишлаб чиқилган эди. Кейинчалик у бутунлай Интернетга уйьунлашиб кетди ва эндиликда Интернетда барча хабарларни тарқатилишини таъминламоқда.
Телеанжуманлар Usenet таркибига кирувчи мунозара гурухларидир
Телеанжуманлар иерархик тамойил асосида тузилган бўлиб, юқори даражага еттита асосий рукнлар тўьри келади. Ўз навбатида, рукн рукнларга эга бўлади. Натижада файл тизимларини эслатувчи дарахтсимон шакл юзага келади. Асосий рукнларни қуйидагиларга ажратиш лозим:
сотр компьютерлар билан боьлиқ мавзулар;
scl илмий тадқиқотлар сохасидаги мавзулар;
news Usenet маълумотлари ва янгиликлари;
sоc ижтимоий тематика;
talk мунозара.
Бундан ташқари, махсус рукнлар ва телеанжуманларнинг минтақавий тақсимоти мавжуд.
Usenet хизматига киришни телеанжуманларни танлаш, хабарлар оқими билан ишлаш, хабарларни ва уларнинг жавобларини ўқишга имкон яратадиган махсус программалар бошқаради. Мазкур программалар телеанжуманларга обуна қилиш вазифасини бажаради.
Файлларни FTР протоколи ёрдамида узатиш
Электрон почта, биринчи навбатда, турли компьютер тизимлари ўртасида матнли маълумотни алмашишга хизмат қилади. Интернет тармоьи дан фойдаланувчилар учун алоъида файллар ва яхлит программаларни алмаша олиш имконияти муъим ахамият касб этади.
Интернетда учрайдиган турли операцион тизимлар ўртасида маълумотларни узатишни таъминлаш учун фойдаланилаётган қурилмадан мустақил ишлайдиган FTР (File Transfer Рrоtоcоl) файлларни узатиш протоколи қўлланилади. Протокол икки компьютер ўртасида файлларни кўчиришни таъминлайди хамда Интернет тармоьи мижозига бир неча файлларни олиш имкониятини яратади. Фойдаланувчи тармоққа уланган компьютерларда мавжуд турли файллар ва программалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Ушбу протоколни амалга оширувчи программа Интернетдаги кўплаб FTРсерверлардан бири билан алоқа ўрнатишга йўл очади. FTР сервер файллари билан фойдаланиш мумкин бўлган компьютердир. FTРмижоз программали маълумотларни узатиш протоколини бажарибгина қолмай, FTРсервер каталогини кўриб чиқиш , файлларни излаш ва маълумотларни жойлаштиришни бошқариш учун қўлланиладиган бир қатор командаларга эгадир.
Unix ёки MS ООЗда ишлашда фойдаланувчи FTРсервер билан алоқа ўрнатиш учун фойдаланувчи FTР командасини киритиши лозим, сўнг унинг манзили ёки домен номи киритилади. Агар алоқа ўрнатилган бўлса, фойдаланувчининг номини киритиш таклиф қилинади. Серверда қайд қилинмаган фойдаланувчи "anоnymus" номини танлаб муайян файллар ва программалардан фойдаланишга рухсат олади. Агар пароль сўралса, электрон почтадаги шахсий манзилни киритиш мумкин. Мазкур амалларни бажаргандан сўнг FTР сервер билан ишлашга йўл очилади.
Диккат! Файлшрни узатишнинг асосий резкими ASCII коди орқали узатишдир. Иккилик кодларни узатиш учун binary командасини киритиш лозим. Фаол резкимни аниқлаш status командасини киритиб амалга оширилади.
Аксарият FTРсерверлар операцион тизим бошқаруви остида ишлаши туфайли ушбу тизимда ишлаш технологияси компьютер команда сатрида командаларни киритишни талаб этади ва фойдаланувчининг мазкур режимдаги ишини бирмунча мушкуллаштиради.
Windоws 95 операцион тизими WS_FTР программаси билан ишлашга имкон яратади, бу FTР серверлари билан ишлашда анча қулайлик туьдиради.
Яна бир усул WWW HHHr Micrоsоft Интернет Exрlоrer, Netscaрe Navigatоr каби илова навигаторларини қўллашга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |