Web сахифанинг актив компонентлари
Маълумки, Web сахифа таркибига НТТР протоколи орқали амалга ошириб бўлмайдиган алоҳида обoектларни жойлаштириш мумкин. Агар худди шу Web сахифа таркибига бириктирилган обoектлар НТТР протоколи кодларидан фарқли «программа» бўлса, у холда бундай обoект Web сахифаларнинг актив компонентлари (обoектлари) деб аталади.
Ушбу актив обoектлар ёрдамида Web сахифаларни жойлаштириш мумкин. Масалан анимация, мулpтипликация ва видео фрагментларни жойлаштириш ёки мижоз билан интерактив мулоқотни ташкил этиш, физика, химия ёки техникага оид хар хил тажрибаларни намойиш этиш ва ҳ.к.
Webсервер билан ишлаш мобайнида Telnetra четдан уланишни бажариш, тармоқ мижозларига электрон почта юбориш, FTР аноним ёрдамида файлларни олиш ва Интернетнинг бошқа бир қатор иловаларида (амалий программалар) иш бажариш мумкин. Бу WWW Интернетнинг интеграл хизмати деб ҳисоблашга имкон беради.
Электрон почта
Электрон почта (email — electrоnic mail) оддий почта вазифасини бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотларни жўнатилишини таъминлайди. Унинг энг асосий афзаллиги вақтга боьлиқ эмаслигида. Электрон хатлар жўнатилган заҳотиёқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар унинг почта қутисида сақланади. Матнли хат, графикли ва товушли файлларни, программ файлларни ўз ичига олиши мумкин.
Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча адреслар бўйича жўнатилиши мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали тармоьнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки Интернетнинг асосий хизмат программалари билан интерфейсга эга. Бундай ёндошувнинг моҳияти шундаки, хосткомпьютерга талаб электрон хат кўринишида жўнатилади. Хат матни зарур функцияларга киришни таъминловчи стандарт ёзувлар тўпламидан тузилади. Бундай ахборотни компьютер команда сифатида қабул қилади ва бажаради.
Электрон почта билан ишлаш учун программалар яратилган, уларни mail умумлашма номи билан бирлаштириш мумкин. MS ОО5да фойдаланувчилар учун bml программаси қўлланилса, Unixтизимлар учун elm программаси кенгроқ тарқалган. Энг қулай ва фойдаланишга осон программа — Micrоsоft Windоws учун Eudоra дан фойдаланилади. Windоws 95 операцион тизимида электрон почта билан ишлашни Micrоsоft Оutlооk Exрress иловаси таъминлайди. Бу программалар қуйидаги вазифаларни бажаради:
• матнни яратади;
• хат - хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш;
• хатхабарларни ўчириш;
• адресни киритиш;
• хат - хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш;
• турли хужжатларни, жадвалларни, расмларни ва бошқа файлларни импорт (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш;
• хатларни мавзусига қараб ажратиш.
Одатда, электрон почта программалари ASCII кодидаги матнларни иккилик форматда хам жўнатади. ASCII кодида фақат матнларни ёзиш мумкин.
Иккилик файлларда хар қандай ахборотни сақлаш мумкин, шу боис аралаш хабарларни (графика ва матн) ва программаларни узатиш учун иккилик тизим қўлланилади.
Унутманг! Мунозараларда иштирок этиш ёки юборилган хат - хужжатлар рўйхатини тузишда хабарни ASCII кодида ёзиш лозим.
Хост компьютердаги хар бир фойдаланувчига электрон почта орқали хабарларни қабул қилиш учун алоҳида каталог очилиши мумкин.
Интернет почтасининг кўп вазифали ёйилмаси MIME (Multiрurроse Интернет Mail Extensiоn) махсус стандарти исталган иккилик файлларни, шу жумладан графика, аудиова видеофайлларни белгили хабарга айлантиришга хизмат қилади.
Интернетга чиқиш имкониятига эга бўлган фойдаланувчи электрон почтани тармоьнинг шлюзлар ёрдамида уланган бошқа адреслари бўйича хат жўнатиши хам мумкин. Бу холда турли тармоқлар турлича юбориш усулларидан фойдаланишларини хисоб га олиш даркор. Электрон почта орқали бошқа тармоққа хабар жўнатишда унда қабул қилинган адреслар тизимини қўллаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |