Учинчидан, агар давлат эълон қилган стратегиясига собит бўлса, у фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончни уйғотади, мутлақо янги ижтимоий қадриятларни таклиф қилади, жамиятда ижтимоий хамжиҳатликнинг асосларини белгилаб беради. Яъни барча учун бирдек мақбул бўлган ғоя керак. Бу ўз навбатида фуқаровий сафарбарликни таъминлашга хизмат қилади. Аслида стратегия давлат ва жамият ўртасида ўтиш даври учун келишув шакли сифатида намоён бўлади. - Учинчидан, агар давлат эълон қилган стратегиясига собит бўлса, у фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончни уйғотади, мутлақо янги ижтимоий қадриятларни таклиф қилади, жамиятда ижтимоий хамжиҳатликнинг асосларини белгилаб беради. Яъни барча учун бирдек мақбул бўлган ғоя керак. Бу ўз навбатида фуқаровий сафарбарликни таъминлашга хизмат қилади. Аслида стратегия давлат ва жамият ўртасида ўтиш даври учун келишув шакли сифатида намоён бўлади.
- Тўртинчидан, давлат стратегияси сиёсий кучларнинг фаолиятини стратегик вазифалар асносида бирлаштиришни тақоза этади. Расмий ва ошкора якдиллик жамиятда кучлар мувозанатини ягона мақсад йўлида уйғунлаштиради. Бундан ташқари жамиятда гуруҳлар, тоифалар, қатламлар ҳам муштарак мақсадларга интилишларини таъминлаб беради. Мувоффақиятсизликларга дуч келган тажрибалардан маълумки, ижтимоий ўзгаришлар юқорида ҳокимият ва мулк тақсимоти доирасидан ташқарига чиқа олмай қолиб кетади.
- Бешинчидан, жамиятда эълон қилинган стратегия албатта танқидга олиниши табиий. Фақат танқид конструктив, соғлом ва асосли муаммоларга қаратилиши лозим. Стратегия мавжуд экан, танқид тактик масалаларнинг моҳиятига қаратилади ва бундай ҳолатни тўхтатиш ёки унга тусиқ қўйиш бошқа иллатларнинг келиб чиқишига олиб келади.
Стратегик вазифаларни режалаштир қандай меъзонларга асосланади? - ташкилот миссиясини аниқлаш; ташкилотнинг мавжудлик мазмунини белгилаш, мулжалланган, юкланган масъулиятларни ифодалайди.
- • ташкилот мақсади ва вазифасини шакллантириш; хизмат кўрсатиш турининг сони ва сифат даражаси рағбатлантириш тизимига асосланиб фаолият самарадорлигини белгилайди.
- • ташқи муҳит таъсирини баҳолаш ва таҳлил қилиш; ички хулқ-атворнинг ташқи муносабатларга кириш даражаси ва натижалари, коммунакатив ҳолат ифодаси. У объектнинг ҳолати, ресурларнинг мавжудлиги, ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг таъминланганлиги, илмий-техникавий база, ижтимоий-маданий муҳит ва инфраструктуранинг лаёқатлилигини таҳлил этади.
- • ички структурани баҳолаш ва таҳлил қилиш; белгиланган мақсадларга эришиш йўлида ички имконият ва салоҳиятларни ўрганиш, ҳисобга олиш орқали ташкилот миссияни аниқ белгилаш мумкин бўлади. Улар кадрлар салоҳияти, бошқарувни самарали ташкил этиш, режани тўғри молиялаштириш ва маркетинг билан боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |