1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

2-саволнинг баёни: 
Ҳозирги замон тарих фанида тарихий жараённи тушунтиришга нисбатан 
икки асосий ёндашув: форматсион ва сивилизатсион ёндашувлар мавжуд.
Узоқ вақт давомида тарихни ўрганишга форматсион ёндашув устунлик 
қилиб келди. Форматсион ёндашув тарихни универсал тушунишга 
асосланади. У жаҳон тарихини ижтимоий-иқтисодий форматсиялар олинма-
кетин алмашувидан иборат ягона, чизиқли-ҳужумкор табIIй-тарихий жараён 


сифатида талқин қилади. Ижтимоий-иқтисодий форматсиялар ҳақидаги 
таълимотни илгари сурган тадқиқотчилар фикрларини таҳлил қилиб, 
ижтимоий-иқтисодий форматсия – бу жамиятнинг муайян тарихий типи, 
ишлаб чиқаришнинг муайян усулига асосланган ва ижтимоий тараққиёт 
босқичи сифатида амал қиладиган яхлит ижтимоий тизим, деган тўхтамга 
келиш мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий форматсия категориясини асослаш тарихий 
жараённи даврийлаштириш имконини берган. У жами форматсияларнинг 
беш типини фарқлаган: ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодализм, капитализм, 
коммунизм. Жаҳон тарихий жараёни бир форматсиядан бошқа форматсияга 
юксалишдан иборат бўлган чизиқли жараён сифатида тавсифлаган.
Айрим тадқиқотчилар форматсион ёндашувни таҳлил қилар эканлар, 
унинг қуйидаги заиф жиҳатларини қайд этадилар. Биринчидан, тарихнинг 
ҳар 
қандай 
босқичида 
жамият 
ҳаётини 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларгина белгилайди, деб айтиш ўринли бўлмайди. Иккинчидан, 
бир форматсиядан бошқа форматсияга табIIй юксалиш ҳақидаги монистик 
тасаввур инсон эркинлигига, инсоният ривожланишининг муқобил 
йўлларини танлашга ўрин қолдирмайди. Учинчидан, халқлар, жамиятлар
давлатларнинг ҳақиқий тарихи юксалиб борувчи чизиқ бўйлаб форматсион 
ривожланишнинг тор доирасига сиғмайди. Мазкур ёндашув амалга татбиқ 
этилганда ҳар бир халқ ва цивилизациянинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги 
йўқолади, улар айни ҳолда келажак баркамол жамиятининг шарти 
сифатидагина амал қилади.
Шундай қилиб, ҳозирги давр шароитида тарихий жараённи беш 
ижтимоий-иқтисодий форматсиядан иборат бўлган чизиқли схема сифатида 
талқин қилишнинг бир ёқламалиги айниқса бўртиб намоён бўлади. Жаҳон 
тарихий жараёни мазкур назарий моделдан бойроқ. Шу сабабли ушбу 
талқинни тарихни тушунишга нисбатан ўзгача, ночизиқ ёндашув билан 
тўлдириш талаб этилади. Сивилизатсион ёндашув тарихий жараённи 
тушунишга нисбатан айнан шундай ёндашувдир.
Маълумки, форматсион ёндашув объектив равишда мавжуд бўлган, 
инсон иродасига боғлиқ бўлмаган ижтимоий-иқтисодий муносабатларни асос 
қилиб олади. Сивилизатсион ёндашув эса тарихий жараённинг турли-туман 
кўринишлари, қирраларини ҳисобга олади, бундан ташқари унинг асосий 
вазифаси инсон ва унинг дунёқараши, аҳлоқий ва эстетик қарашларини 
ўрганишдир. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндашиш ҳар бир 
халқ, мамлакат, минтақа тараққиётига ноёб ва такрорланмас жараён сифатида 
қарашга асосланади. Бундай ёндашиш моҳиятан форматсияли ёндашишга 
зиддир. 


Сивилизатсион ёндашув асосан кўп сонли маданиятлар ва 
цивилизациялар мавжудлиги, уларнинг локаллиги ва ҳар хиллиги ҳақидаги 
ғояни илгари суриши билан тавсифланади. Бу ерда ижтимоий тараққиётнинг 
қатъий бир чизиқли схемаси рад этилади.
Сивилизатсион ёндашув тарихий жараёнларни, уларнинг ўзига 
хослигини чуқурроқ англаш, ҳар бир мамлакат тарихи билан жаҳон тарихи 
ўртасидаги умумийлик, ўзига хослик ва бетакрорликни бир – биридан 
фарқлашга, ҳар бир жамиятнинг қиймати ва унинг жаҳон тарихи ва
маданиятидаги ўрнини аниқлаш имконини беради. Бу ёндашувнинг энг 
муҳим жиҳати тарихнинг кўп қиррали ва кўп тармоқли жараён сифатида 
баҳоланишидир. Бунда тарихий жараённи тушуниш учун халқларнинг дини, 
маданияти, менталитетига, яъни маънавий-аҳлоқий ва интеллектуал 
омилларга катта аҳамият берилади.
Форматсион ва сивилизатсион ёндашувларни таққослаш қуйидаги 
хулосаларга келиш имконини беради: 1) форматсион ёндашув таҳлил 
жараёнида бутун жамиятни қамраб олишга ҳаракат қилади ва асосий 
эътиборни унинг динамикасига қаратади; сивилизатсион ёндашув эса 
жамиятнинг бир қисмини (айрим цивилизацияни) ўрганади, жамиятни эса 
статик деб эътироф этади; 2) форматсион ёндашув жамият ҳаётининг 
иқтисодий омилларига алоҳида эътибор беради; сивилизатсион ёндашув 
асосий эътиборни маънавий омилларга қаратади.
Демак, бу икки ёндашув бир-бирини буткул рад этмайди, ҳар ҳолда
форматсион ёндашувнинг элементларини сивилизатсион таҳлилга киритиш 
мумкин, чунки ижтимоий-иқтисодий муносабатлар – сивилизатсион 
жараённинг муҳим қисмидир. Шу сабабдан инсон жамияти тараққиёти 
муаммосига синтетик ёндашув йўлларини излаш лозим. Бугунги кунда 
тарихнинг шундай бир синтетик талқини вужудга келадики, унда 
муаллифлар бу ҳар икки муқобил ёндашувларнинг ижобий ғояларидан 
фойдаланишга ва уларнинг камчиликлари ўрнини тўлдиришга ҳаракат 
қиладилар.
Бугунги кунда цивилизацияга доир кенг тарқалган назариялар орасида 
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: цивилизациянинг чизиқли, босқичли 
назариялари, локал цивилизациялар ва жаҳон тарихий босқичи назариялари. 
Ушбу назариялар антик даврлар, ўрта асрларда ва янги даврда ишлаб 
чиқилган тарихий консепсиялар асосида шаклланган.
Қадимги даврлардаёқ инсоният тарихининг такрорланиб турувчи 
босқичли айланма ҳаракати тўғрисидаги ғоялар шаклланган. Буни қадимги 
дунёнинг кўплаб халқларида кузатиш мумкин. Шу билан бирга 
йўналтирилган, ортга қайтмас, замонавий тилда айтганда, чизиқли эволютсия 


ҳақидаги тушунчалар ҳам юзага келди. Масалан, юнон шоири Гесиоднинг 
(м.а VII аср ) “Меҳнатлар ва кунлар” асарида инсоният тараққиёти яхшидан 
ёмонга қараб борувчи таназзул сифатида кўрсатилган. Бу тушкун моделга 
қарама-қарши равишда инсоният тараққиётини тинимсиз мукаммалашиб 
борувчи жараён сифатида қараган ғоялар ҳам вужудга келган. Рим шоири 
Тит Лукретсий Кар (м.а. И аср) “Ашёларнинг табиати” асарида инсоният 
тараққиёти худди шу нуқтаи назардан кўрсатилган. Ўрта аср мутафаккирлари 
инсоният тараққиётининг чизиқли ғоясини ривожлантиришган.
Шу ўринда цивилизацияларнинг қуйидаги айрим турларини санаб ўтиш 
мумкин: дастлабки (автохтон) цивилизациялар, анъанавий цивилизациялар, 
йўлдош цивилизациялар, янгиланган цивилизациялар, ўрта цивилизациялар, 
монолит цивилизациялар, синтетик цивилизациялар, аграр цивилизациялар, 
индустриал цивилизациялар, континентал цивилизациялар, денгиз, океан 
цивилизациялари. Деярли барча цивилизациялар бир вақтнинг ўзида бир неча 
турга алоқадор бўлиши мумкин. Масалан, ибтидоий даврдан ўсиб чиққан 
қадимги Юнон цивилизацияси янгиланган, монолит, аграр, денгиз 
цивилизацияси эди.

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish