1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд (1318–1389) ўз тариқатининг ақида-
си «Дил ба ёру, даст ба кор» («Доимо кўнглинг Аллоҳда, қўлинг эса ишда 
бўлсин») деган ғояни илгари сурган ва ўзи ҳам шунга амал қилган. Асли 
исми Муҳаммад бўлган аллома ёшлигида отаси устозлигида кимхобга нақш 
солиш билан шуғулланган. Аллоҳга муҳаббатни қалбларга нақшлагани боис 
Нақшбанд номини олган. Баҳоуддин эса «диннинг нури» деган маънони анг-
латади.
Улуғ мутасаввуф умри бўйи деҳқончилик билан кун кечирган, томорқаси-
да буғдой ва мош экиб, топган-тутганларини етим-есирларга, бева-бечоралар-
га инъом этган. Бу билан у, ўз даврида, аҳолининг кам таъминланган қисмини 
ижтимоий ҳимоясига олган. Бугунги кунда эса унинг фаолияти меҳнат му-
носабатларининг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. Умуман, «Нақш-
бандия тариқати» бошқалар меҳнати билан кун кечиришни, текинхўрликни, 
ижтимоий зулм-истибдодни қатьиян қоралайди. Нақшбандийнинг издошла-
ри одамларни деҳқончилик, ҳунармандчилик, қурувчилик, савдо-сотиқ каби 
барча фойдали юмушлар билан шуғулланишга даъват этиб келганлар. Бу таъ-
лимот Марказий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ халқларининг ижтимоий-сиёсий, 
маънавий-маданий ҳаётида жуда катта ўрин эгаллаган.
Шарқ иктисодий тафаккури тараққиётидаги яна бир буюк файласуф Ибн 
Халдуннинг
 (1332–1406) «Китаб ул-ибар» («Ибратлар китоби») асарида «инсон 
омили» ва «меҳнат» тушунчалари юзасидан билдирилган фикрлар ибратлилиги 
билан эътиборга сазовор. Жумладан, асарда «Давлатнинг куч-қудрати аҳолининг 
сони ва фаровонлигига боғлиқ», деган қараш илгари сурилган бўлиб, бу ғояни 
замонавий иқтисодиёт таълимотда ҳам учратиш мумкин.
Ибн Халдун ижтимоий тараққиёт кишиларнинг ўзларига боғлиқ, улар бунга 
меҳнат орқали эришишлари мумкин ва бу жараёнда инсонлар биргаликда 
(жамоавий тарзда) меҳнат қилишлари лозим, дея таъкидлайди. Аллома ўз 
қарашларида хизматнинг қиймат яратувчилик ролини очиб берди ва товарлар 
алмашинуви асосида меҳнат ётишини илмий-иқтисодий асослади.


41
1.3. Шарқ мутафаккирлари таълимотларида меҳнат фаолияти ва ижтимоий-иқтисодий...
Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-
сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган, ҳозирги 
Тошкент вилоятининг Боғистон қишлоғида таваллуд топган буюк 
мутафаккир, тасаввуф илмининг йирик вакили Хожа Аҳрор Валий (1404–
1490) Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиб, 
деҳқончилик ва тижорат ишлари билан ҳам машғул бўлган. Унинг 
Тошкент вилояти ва Амударё оралиғида экинзорлари, боғ-роғлари бўлган, 
шунингдек, у Бухоро, Самарқанд, Хуросон ва Ҳиндистонда савдо ишларини 
ҳам олиб борган.
Хожа Аҳрорнинг шаҳарларда ҳунармандчилик расталари, устахоналари 
бўлган. У ўзининг юксак нуфузи туфайли меҳнаткашларни ҳукмдорлар 
томонидан улар зиммасига юкланадиган фавқулодда солиқлардан ҳимоя 
қилган. Чунончи, Умаршайх Мирзо Тошкент аҳолисидан 250 минг динор 
ҳажмида солиқ талаб қилганида Хожа Аҳрор бу маблағнинг ҳаммасини 
ўзи тўлаб, солиқ йиғувчиларга яна 70 минг динорни қўшиб топширган. У 
«Халқнинг оғирини енгил қилиш даркор, аммо бунга ҳалол, фидоий меҳнат, 
фойдали касбни эгаллаш, жамиятда адолатни қарор топтириш орқали 
эришилади», деб таълим берган.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий ўзининг шоҳ асарлари билан жаҳон 
адабиётига беқиёс ҳисса қўшган ҳолда, меҳнатнинг ижтимоий моҳиятини 
улуғлаган. У ўзининг «Маҳбуб ул-қулуб» асарида шундай дейди:
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур? 
Эшитиб, айла шубҳарафъ андин,
Яхшироқ бил ани улус ароким, 
етса кўпроқ улуска нафъ андин.
Алишер Навоий (1441–1501) – буюк ўзбек шоири, улуғ олим 
ва мутафаккир, давлат арбоби. У 10–12 ёшидан шеър ёзишни 
бошлаган, ўзбек тилида яратган 4 қисмдан иборат (чор девон) 
«Хазойин ул-маоний» шеърларининг, 5 достондан иборат «Хамса» 
шоҳ достони ва бошқа кўплаб адабий ва илмий асарларнинг 
муаллифидир. У Ҳусайн Бойқаро саройида Бош вазир бўлган.
Алишер Навоий «Бадоеъ ул-бидоя» девонининг дебочасида инсоннинг 
бунёдкорлик даҳоси, тафаккур заковати ва фидойи табиати, мўъжизакор 
имкониятларини улуғлайди, ундан фойдаланмасликнинг оқибатларидан 
огоҳлантиради. «Ахир сен, илоҳий қудратнинг энг азиз ва мукаррам, улуғ 
ва қудратли, энг гўзал ва беназир эҳсонисан – инсон деган номинг бор, то 
тирик экансан, инсонлик номига муносиб ғайрат ва ҳиммат кўрсат!» дея 
ҳайқиради.


I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
42
Pанж кўрмай киши топарму фароғ, 
кўнгли ўртанмайин ёнарму чароғ?
Тухум ерга кириб – чечак бўлди, 
қурт жондан кечиб – ипак бўлди.
Лола тухумича ғайратинг йўқму, 
пилла қуртича ҳимматинг йўқму?
Буюк шоир ҳунар эгаларининг маҳоратли қўлларини «олтин олувчи 
хазина»га тенглаштиради:
Косиб, ганжи кафи зар олғинжи эрур, 
икки қўли мизони дирамсанжи эрур.
Айни пайтда Алишер Навоий меҳнат қилиб топилган бир танга пул 
бировнинг текинга берган хазинасидан яхшилигини ҳам уқтиради.
Бир дирхам олмоқ,чекибон дастранж, 
яхшироқ андинки, биров берса ганж.
Ушбу фикр ўз меҳнати билан топилган икки чақа шоҳ берган бутун 
хазинадан яхшироқ эканлиги тўғрисидаги сатрларида ҳам жаранглайди.
Икки қаро пул, чекибон дастранж, 
яхшироқ андинки, шаҳ инъоми ганж.
Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» асарида деҳқонларга жамиятнинг 
асосий моддий бойликларини яратувчи куч, деб қараган. Асарда тақсимот 
муаммосига, уни меҳнатга яраша адолатли ташкил этишга алоҳида эътибор 
берилган. Шоир ясовул меҳнати мисолида шундай дейди: «Агар унинг 
хаёлида хизматига яраша ҳақ олиш бўлса, бу ота мероси ва она сути каби 
ҳалолдир».
Бу фалсафий фикрда иккита иқтисодий ғоя илгари сурилган: биринчидан, 
ҳар бир ходим аввал бошданоқ ҳалол меҳнат қилишни, меҳнат ҳақини 
оқлайдиган даражада тер тўкишни ўйлаб ишлаши керак; иккинчидан, иш 
берувчи ходимнинг меҳнати миқдори ва сифатига яраша ҳақ берсагина, у она 
сути каби ҳалол бўлади.
Буюк мутафаккир иқтисодиётдаги қиймат тушунчасига ҳам ўз муноса-
батини билдирган. Унинг фикрича, қийматнинг миқдор моҳияти ижтимоий 
меҳнат ифодасини топишади. Бунинг учун у чинни буюмлар ишлаб чиқариш-
ни мисол келтиради: «Чинни идиш сопол идишдан кўра қимматлидир, шу-
нинг учун уни кўпроқ қадрлайдилар ва эҳтиётлайдилар. Чунки чинни буюм-
да кўпроқ ижтимоий-зарурий иш вақти, меҳнат мужассамлашган». Бу қоида 
бизнинг давримизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Меҳнатга оид муносабатлар давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish