1- б о б. ЎРта осиеда археология фанининг ривожланиши



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana21.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#833781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O\'rta Osiyo arxeologiyasi - J. Kabirov, A. Sagdullayev

Такали жой-маконлари
. Бу маконлар комплекси Қоратоғ тизмаси ѐнбағридаги 
Такали деган жойда бўлиб, у Кўктол дарѐси ѐки Такали булоқ чашмасидан 5 км 
шарқдадир. 
Такали жой-маконидан йирик тош чопқилар, йирик учриндилар ва юмалоқ тошлар 
топилган. 
Такали I, II, III деб аталмиш жойлардан эса 300 дан ортиқ тош буюм ва тош қуроллар 
топилган. Тош буюм ва қуроллар майда заррачалик қора ва кулранг-қорамтир 
чақмоқтошдан ясалган. Чақмоқтошнинг бу турлари алоҳида қоялар, ҳарсанг тошлар ва 
шағал тошлар шаклида Қичик Қоратоғнинг шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий, 
шунингдек, Аристанди ва Чаян дарѐ-лари дарасида кўп учрайди; тош асри кишилари эса 
тош қурол учун хом ашѐни ана шу жойдан олган бўлсалар керак, 
Такалидан топилган тош қуроллар ўзининг соддалиги, катталиги, қўполлиги билан 
қадимий кўринишга эга бўлиб, Абхазиянинг (Грузия ССР) Яштуха, Сатанидар деган 
жойларидан, Шимолий Осетия ва Паластиндан топилган сўнги ашель даври қуролларига 
ўхшаб кетади. Шунинг учун Такали тош қуроллари илк тош асрининг сўнгги босқичи — 
ашель-мустье даврига, яъни милоддан аввалги 300—100 минг йилликларга мансуб бў-
лиши мумкин. 
Бўриқазиган ва Танирқазиган жой-макони
. Бўриқазиган, Камар ва Танирқазиган 
маконлари Қичик Қоратоғнинг жануби-ғарбий томонидаги қияликда жойлашган. 
Қидирув ва дала ишлари вақтида бу маконлардан чақмоқтошдан ишланган қўл чопқилари, 


13 
учриндилар ва ҳар хил шаклдаги нуклеуслар топилган. Бу қуроллар ва тош буюмлар шакл 
жиҳатидан Шарқи-жанубий Осиѐ ва Африкадаги илк тош асри маконларидан топилган
қўпол шель-ашель даври қуролларидан унча кўп фарқ қилмайди. Айни вақтда тошларнинг 
сатҳи анча емирилиб, силлиқланган. Шунга мувофиқ Бўриқазиган ва Танирқазиган 
маконларидан топилган қуролларни ашель даврига, яъни милоддан аввалгй 700—350 
мингйилликларга мансуб, дейиш мумкин. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish