1- б о б. ЎРта осиеда археология фанининг ривожланиши



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana21.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#833781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O\'rta Osiyo arxeologiyasi - J. Kabirov, A. Sagdullayev

Хаволанг жой-макони.
Хаволанг қишлоғидан 7 км шимоли-шарқда жойлашган 
бўлиб, денгиз сатҳидан 1800—2000 км ба-ланддадир. Хаволангдаги Ханко I ва II 
қатламларидан йирик учриндилар, тош парчалари, тош чопқилар ва бошқа нарсалар 
топилган. Қайрубоқ кесмаси қатламидан ҳам тош қуроллар т-пилиб, мазкур кесмадан 
олинган соз тупроқнинг ѐши 150000 йилга тенг эканлиги аниқланган. 
Тош қуроллар ва магматик жинслар учриндиларининг четлари эса ретушланган. 
Хаволанг жой-маконининг ѐши 150—160 минг йилликларга мансуб бўлиб, Қоратоғ 
маконидан .кейинги босқич ҳисоб-ланади. 
Лохутий жой-макони ҳам Қоратоғ I каби энг қадимий тош асри ѐдгорликларидан 
бири ҳисобланади. Бу макон Қоратоғ I дан 80 км шарқда бўлиб, Хошар дарѐсининг 
Обимозор дарѐсига қуйилиш ерида жойлашган. Маданий қатламлардан жуда кўп тош 
қуроллар қазиб олинган. 
Қуролларнинг аксарияти чақмоқтошдан тайѐрланган бўлиб, кўпчилигига иккинчи 
марта ишлов берилган. Лохутий I нинг маданий қатламларида дарѐ тошларидан ясалган 
меҳнат қуроллари ҳам учрайди. Бу маконнинг маданий қатламларидан топилган буюмлар 
орасида нуклеуслар кўпроқ учрайди. Улар гардишсимон ва хилма-хил шаклларга эга. 
Лохутий 1 да қирғич ва қирғиччалар, чопқилар ва уйдим-чуқур шаклдаги бошқа қуроллар 
ҳам учрайди. Айни вақтда учриндилар, сунъий ушатил-ган тош парчалари ҳам кенг 
тарқалган. 
Лохутий I жой-маконидан топилган тош қуроллар ҳар жиҳатдан қиѐсий ўрганилиб, 
геологик ва термолюминесцент усули билан текширилганда унинг санаси 120—130 минг 
йиллик қадимийликка эга эканлиги аниқланди. 
Демак, Лохутий 1 ҳам Ўрта Осиѐдаги, хусусан Тожикистондаги илк тош асри 
маконларидан бири эканлиги, яъни рисс-вюрм музлиги даврига мансублиги аниқланди. 
Бу ѐдгорлик ѐши жиҳатидан Қоратоғ I ва Хаволангдан кейин учинчи ўринда туради 
ва Тожикистондаги илк тош асри ѐдгорлигининг ноѐб намунаси ҳисобланади. 
Туркманистон территориясидан кишилик жамияти тарихининг илк ва қадимги 
даврига мансуб ѐдгорликлар топилган. Лекин Ўрта Осиѐнинг бу ғарбий қисмидан илк тош 
асрига мансуб ѐдгорликлар Қозоғистон ва Тожикистонга нисбатан камроқ топилган. 
Машҳур археолог олим.А. П. Окладников ва унинг шогирдлари олиб борган 
археологик қидирув ишлари натижасида 1947 йилда Туркманистоннинг жанубидаги 
Копетдоғ этакларидан илк тош асрига мансуб ѐдгорликлар топилди ва ўрганилди. 
Туркманистоннйнг жанубидан топилган илк тош асри ѐдгорликлари орасида Янгажа 
ва Қора Тангер жой-маконлари алоҳида ўринни эгаллайди. 
Археологлар ўша йили Янгажа ва Қора Тангер оралиғидаги жойдан жуда қадимий 
синиқ-учиринди ва иккита қўл чопқини топганлар. Тош қуроллар ҳар томонлама 
ўрганилиши натижа-сида уларнинг санаси сўнгги ашель даврига мансуб эканлйги 
аниқланган. Бу милоддан аввалги 200—150 минг йил қадимий даврга тўғри келади. 
Жанубий Туркманистондаги Бекарслонтоғ жой-макони Ашхабод — Красноводск 
темир йўли ѐқасида бўлиб, у ердан ҳам илк тош асрининг сўнгги ашель даврига мансуб 
тош қуроллар топилган. 
Марказий Копетдоғнинг икки жойидан қадимги тош асрига мансуб жой-макон 


15 
топилган бўлиб, шундан Томчисув булоғи яқинидаги макон диққатга сазовордир. 
Томчисув жой-маконидан 20 дан ортиқ қадимий тош қуроллар топилди; В. А. Ранов 
уларни сўнгги ашель даврига мансуб деб фараз қилади. 
Сўнгги 35—40 йил ичида Ўрта Осиѐ археологияси катта муваффақиятларни қўлга 
киритди. Улка территориясидан илк тош асрига мансуб 20 дан ортиқ жой-маконлар 
топилди. Бу ѐдгорликларнинг аксарияти тоғ ва тоғолди районларида бўлиб, баъзиларигина 
текисликлардан топилган. Бу ҳол бизга илк тош асри аждодларимиз озиқ-овқат хом 
ашѐсига бой тоғлик районларда кўпроқ яшаганини кўрсатади. 
Илк тош асри археологияси билан шуғулланган олимларимизнинг фаразларига кўра, 
илк тош асри ѐдгорликларидан баъ-зиларининг санаси милоддан аввалги 500—300 минг 
йил қадимий даврга бориб тақалса, баъзилари 200—250 мингйиллик, бошқалари эса 100—
200 минг йиллик тарихга эга экан. Бундан Ўрта Осиѐга одамлар жуда эрта кириб келиб 
жойлаша бошлаганлар, деган хулосага келиш мумкин. Мазкур давр кишиларининг 
қуроллари ўзининг соддалиги, қўполлиги, хилларининг камлиги жиҳатидан сўнгги тош 
асри меҳнат қуролларидан тубдан фарқ қилган. 
Фанда архантроплар деб аталган одамлар ишбилармон кишилар бўлиб, жисмоний 
жиҳатдан ҳам, ақлий жиҳатдан ҳам ҳозирги қиѐфадаги ақл-идрокли одамлардан фарқ 
қилар эдилар. Улар асосан термачилик ва овчилик билан тирикчилик ўтказганлар, табиат 
олдида жуда ожиз бўлиб, унда мавжуд бўлган тайѐр маҳсулотларни ўзлаштириб 
яшаганлар. Улар на диний тушунчаларни, на ҳунармандчиликни, на деҳқончиликни ва на 
чорвачиликни билганлар. 
Демак, Ўрта Осиѐнинг илк тош асри маконларида ўзларининг меҳнат фаолияти 
изларини ва қуролларини қолдирган ки-шшар энг қадимги одамларга — архантропларга 
мансуб бўл-ганлар.
Ўрта тош асри — мустье қадимги тош асри маданиятининг ажралмас ва таркибий 
қисми бўлиб, бевосита узоқ давом этган илк тош асрининг давомини ташкил этади. Урт.а 
тош асри — мустье даври маданияти илк тош асри ва янги тош асрига нисбатан яхши 
ўрганилган. Ўрта Осиѐда мустье маданиятини ўр-ганиш 1938 йиллардан бошланган бўлиб, 
қарийб 50 йиллик тарихга эга. Ана шу йиллар мобайнида Ўрта Осиѐнинг турли 
районларидан 100 дан ортиқ мустье ѐдгорликлари топилди, уларни атрофлича ўрганишга 
киришилдй, шу давр маданиятига оид кўплаб мақолалар, тўпламлар ва рисолалар чоп 
этилди. 
Ўрта Осиѐдаги энг машҳур мустье ѐдгорликларига Тешиктош, Обираҳмат, 
Хўжакент, Кўлбулоқ, Қўтирбулоқ, Учтут, Қай-роққум, Оғзикичик, Семиганч, Оқжар, 
Қора-бура, Кухи-Ниѐз, Тоссар, Қанчиғай, Қашқирбулоқ, Қоратангир ва бошқа қатор жой-
маконларни киритиш мумкин. Булардан ташқари, номлари ҳали машҳур бўлмаган ўнлаб 
мустье даври ѐдгорликлари мавжудки, уларнинг жамини ҳисоблаганда қадимги тош 
асрининг ўрта босқичига мансуб мустье даври макоклари Ўрта Осиѐда 300 га яқинлашиб 
қолади. 
Биз энг машҳур мустье ѐдгорликлари устида мазкур қўлланма ҳажми имкон 
берганича қисқача, лекин алоҳида, унча машҳур бўлмаган ѐдгорликлар ҳақида эса умумий 
маълумот бериб-ўтиш билан кифояланамиз. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish