1- б о б. ЎРта осиеда археология фанининг ривожланиши



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana21.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#833781
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
O\'rta Osiyo arxeologiyasi - J. Kabirov, A. Sagdullayev

Гўрдара тор-макони
. Бу макон Самарқанд область, Ургут районининг Гўрдара 
деган жойидаги Гўрдара сойида топилган бўлиб, у Самарқанддан 75 км жануби-шарқда 
жойлашган. 
Ғордан учриндилар, тош қирғичлар, нуклеуслар, қирғичсимон қуроллар, шунингдек, 
қадимги қазилма ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топилган. Гўрдарадан топилган тош 
қуролларни қиѐсий ўрганиш шуни кўрсатдики, ундаги қуролларнинг бир қисми 
Кўлбулоқнинг мустье даври қатламидан чиққан тош қуролларга, бошқалари эса Тошкент 
областидаги Обираҳмат, Тожикистондаги Семиганч, Оғзикичик, Шугнау каби 
ѐдгорликлардан чиққан тош қуролларга яқин туради. Бу ҳол Гўрдарадан топилган тош 
қуролларнинг ҳам мустье даврига мансуб эканлигини кўрсатади. Шуни айтиб ўтиш 
керакки, Гўрдарадан 500—600 метр қуйироқдаги Тераклисой дарасидан ҳам мустье 
даврига мансуб тош қуроллар топилган. 
Қўтирбулоқ макони
. Бу макон Зарафшон воҳаси ва Узбекис-тондагина эмас, айни 
вақтда бутун Ўрта Осиѐда ҳам машҳур мустье даври ѐдгорликларидан бири ҳисобланади. 
Макон Самарқанд область, Қаттақўрғон районидаги Чархин қишлоғидан 700—800 метр 
узоқда, Самарқанддан эса 100—110 км жануби-ғарбда бўлиб, Зирабулоқ тоғининг 
шимолий ѐнбағридаги текисликда, Қўтирбулоқ деб номланувчи булоқ атрофида 
жойлашган. Қўтирбулоқ Ўрта Зарафшон воҳасидаги очиқ макон-манзилгоҳларнинг бири 
ҳисобланади. 
Қўтирбулоқ манзилгоҳини ковлаш натижасида 5 та маданий қатлам борлиги 
аниқланди. Қатламларнинг қалинлиғи ҳар хил бўлиб, топилмалар ҳам бир хил тарқалган 
эмас. Қўтирбулоқнинг маданий қатламларидан чақмоқтош, диорит, кварцит ва дарѐ 


19 
тошларидан ясалган ўткир учли пойконлар, қирғичлар, тешгичлар, пармалар, икки 
томонига ишлов берилгак баргсимон қуроллар, дарѐнинг шағал ва қайроқ тошларидан 
ясалган чоппинг ва чоппер, ясси ва гардишсимон нуклеуслар, учриндилар ҳамда бошқа 
турдаги тош қуроллар топилган. Қўтирбулоқликлар тош қуроллар учун зарур тош хом 
ашѐсини максндан унча узоқ бўлмаган Зирабулоқ тоғларидан, Зарафшон дарѐси 
қирғоқларидан олиб келга-нлар. Шунй таъкидлаб ўтиш керакки, Қўтирбулоқнинг маданий 
қатламларидан Ўрта Осиѐнинг бошқа мустье ѐдгорликларида кам учрайдиган ѐввойи
ҳайвонлар — фил, тур, буғу, ѐввойи от, қулон, Бухоро буғуси ва бошқа қазилма
ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари ҳам топилган. Улар маданий қатламдаги гулхан 
қолдиқлари атрофида куйган ҳолда ѐтар эди. Қўтирбулоқ маконидан топилган тош 
қуролларни қиѐсий ўр-ганиш натижасида макондан топилган қуроллар алоҳидалиги, 
ўзига хослиги билан бирга қатор белгилари билан Ўзбекистондаги Обираҳмат, Тешиктош, 
Омонқўтон, Учтут, Вауш, Ижонд, Тожикистондаги Семиганч каби мустье даври 
ѐдгорликларидан топилган тош қуролларга яқин туради, деган хулосага келинди. 
Қўтирбулоқликларнинг хўжалик ҳаѐти ва тирикчилиги ҳақида сўз кетар экан, 
даставвал диққат-этиборни макондан топилган ѐввойи ҳайвонларнинг суяк қолдиқларига 
тортиш керак. Модомики қатламлардан қадимий йирик ѐввойи ҳайвонларнинг, хусусан 
фил, тур, буғу, от ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари чиққан экан, демак, уларда овчилик 
энг асосий тирикчилик воситаси ҳисобланган. Аммо шуни унутмаслик керакки, Зарафшон 
воҳаси ва унга туташ тоғлар орасида қадимда ѐввойи мевалар, донлар ва ўсимликлар кўп 
бўлганлиги шубҳасиздир. Демак, ибтидоий аждодларимиз термачилик билан 
шуғулланганлар, бу машғулот самараларини овқат сифатида истеъмол қилганлар. Ёввойи 
мева ва донларнинг қолдиқлари уларнинг турар жойларига тўкилган. Аммо бу қолдиқлар 
ириб-чириб, йўқ б-либ кетган. Шундай қилиб, Қўтирбулоқ макони ва ундан топилган 
курол ва буюмлар мустье даврига мансубдир. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish