02Шахснинг ўз-ўзига муносабатини баҳолаш методикаси



Download 166 Kb.
bet3/5
Sana26.04.2022
Hajmi166 Kb.
#583959
1   2   3   4   5
Bog'liq
abdulxafiz

Паст қийматлари (1-3 стенлар): шахснинг ўзини ўзи ҳурмат қилмаслигини, ўз имкониятларига ишонмаслиги ва қобилиятига шубҳа билан қарашини ифодалайди. У ўзининг қабул қилган қарорларига ишонмайди, кўпинча қийинчилик ва тўсиқларни бартараф этишига, кўзланган мақсадларига эришишига шубҳа билан қарайди. У одамлар билан мулоқот қилишдан қочади, кўпинча ўзининг шахсий муаммолари доирасида қолиб кетади ва ички зўриқиш ҳолатида бўлади.
3. «Ўз-ўзини идора қилиш» шкаласи шахснинг фаоллиги, эришган натижалари ва ютуқларининг асосий манбалари, шахсиятининг ривожланиши манбалари ҳақидаги тасаввурини акс эттиради. Шахсий «Мен» ёки ташқи шарт-шароитларнинг устунлигини аниқлайди.
«Ўз-ўзини идора қилиш» шкаласининг юқори қийматлари (8-10 стенлар): бу қийматлар ўзини шахсий камолотининг асосий манбаи, ютуқ ва муваффақиятларининг регулятори деб ҳисоблаган шахслар учун хос. Бундай инсон ўз «Мен»ини асосий ички таянч сифатида баҳолайди. «Мен» унинг бутун фаоллигини мувофиқлаштиради ва унга йўналиш беради, одамлар билан муносабати ва хулқ-атворини шакл­лантиради, ўзининг фаолияти ҳамда теварак-атрофидагилари билан мулоқоти жараёнида юзага келадиган оқибатларни прогноз қилишга имкон беради. У ўзининг ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатишга, тақдири ва воқеалар стихиясига қарши туришга қодир эканини ҳис этади. Бундай инсонлар ўзининг эмоционал мунсабатлари ва кечинмаларини назорат қила оладилар.
Ўртача қийматлари (4-7 стенлар): шахснинг вазиятга мослашиш даражасига боғлиқ равишда ўз «Мен»ига муносабатининг ўзига хос хусусиятини тавсифлайди. У ўзи учун таниш бўлган шарт-шароитларда ўз-ўзини назорат қила олади. Янги шарт-шароитларда эса, «Мен»ини тартибга солиш имконияти сусаяди ва муҳит таъсирига тобе бўлиб қолади.
Паст қийматлари(1-3 стенлар): субъект «Мен»ининг таш­қи шарт-шароитлар ва воқеа-ҳодисалар таъсирида бўлишини билдиради. Бундай шароитда ўз-ўзини идора қилиш даражаси анча пасаяди. Мақсадга эришиш йўлида учрайдиган ички ва таш­қи тўсиқларни бартараф этишида иродавий назорати сусаяди. Ташқи шарт-шароитларни ўзи билан юз берадиган воқеа-ҳодисаларнинг асосий сабабчиси деб билади. Ўзига боғлиқ сабаблар эса, ё инкор этилади, ё онг остига «сиқиб» чиқарилади. Шахсий «Мен» билан боғлиқ кечинмаларида ички зўриқиш кузатилади.
4. «Ўз-ўзига муносабатнинг акс этиши» шкаласи субъектнинг бош­қа инсонларда ҳурмат ва симпатия уйғотиш қобилияти ҳақидаги тасаввурини характерлайди. Талқин этишда шуни эътиборга олиш лозимки, шкала одамлар билан ўзаро таъсирлашувнинг ҳақиқий мазмунини эмас, балки шаклланган муносабатларнинг субъектив идрок этилишини акс эттиради.
«Ўз-ўзига муносабатнинг акс этиши» шкаласининг юқори қийматлари (8-10 стенлар): шахснинг атрофидагилари унга ижобий муносабатда эканлигини билдиради. У ўзини бошқаларнинг ёқтиришини, шахсий ва маънавий сифатлари, хатти-ҳаракати ва амага оширган ишлари, ахлоқий меъёр ва қоидаларга амал қилганини қадрлашини ҳис этади. Бундай шахслар мулоқотманд, кўнгли очиқ, иш билан боғлиқ ва шахсий муносабатларда киришимлидир.
Ўртача қийматлари (4-7 стенлар) шахснинг атрофидагиларининг ўзига бўлган муносабатини танлаб қабул қилишини билдиради. Унинг нуқтаи назарича, атрофдагиларнинг ижобий муносабати фақат маълум сифатларга, маълум хатти-ҳаракатларга дахл­дор; шахснинг бош­қа хусусиятлари унда асабийлик ва номақбул ҳолатни келтириб чиқариши мумкин.
Паст қийматлари (1-3 стенлар): шахснинг атрофидагилари эътирофига сазовор бўлишга қобилиятсиз эканини, уларда ҳурмат-эътибор уйғота олмаслигини, ўзини танбеҳ эшитишга лойиқ деб билишини англатади. Шу сабаб, атрофидагиларидан ёрдам ва мақтовлар кутмайди.
5. «Ўз-ўзини қадрлаш» шкаласи инсоннинг шахсий қадриятларини ҳис этишини ва шахсий «Мен»и бошқалар учун аҳамиятли эканини ифодалайди.
«Ўз-ўзини қадрлаш» шкаласининг юқори қийматлари (8-10 стенлар): шахснинг ўз маънавий имкониятини юқори баҳолашини, ички олами бой эканини, ўзини индивидуал сифатида қабул қилишга мойиллигини, ўзининг бетакрорлигини юқори даражада қадрлашини билдиради. Ўзига бўлган ишончи муҳит таъсирига қаршилик кўрсатишига, ўз шаънига айтилган танқидий фикрларни оқилона тарзда қабул қилишга ёрдам беради.

Download 166 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish