021 йил февралида бўлиб ўтган 5-сонли мажлиси баённомаси қатнашдилар


проф., А.Б.Холиқулов: Аштархоний Имомқулихоннинг Бухоро тахтидан воз кечиши ҳақида маълумот беринг



Download 36,36 Kb.
bet2/2
Sana26.04.2022
Hajmi36,36 Kb.
#582030
TuriСеминар
1   2
Bog'liq
Tojiboyev H.A Ilmiy seminar bayonnomasi

проф., А.Б.Холиқулов: Аштархоний Имомқулихоннинг Бухоро тахтидан воз кечиши ҳақида маълумот беринг.
Имомқулихон хонлик даври Ўриа Осиёликлар тамонидан Ҳиротдаги Султон Ҳусайн Мирзо Байқаро замонига ўхшатилади. Ниҳоят 1640 йилда у касалга чалинади. Бир диёнатли мусулмон сифатида умрининг охирги кунларини пайғамбаримиз билан қўшни бўлиш учун, Балхдан биродарини чақиради. Тожу-тахтни акаси Балх ноиби саййид Нодир Муҳаммадга топшириб, ўзи ҳажга кетишга қарор қилди.
Ҳажга кетишга қарор қилгандан кейин яна бир ҳафта Бухорода қолади ва бир жумъа кунини мажидда унинг ҳузирида биринчи марта Нодир Муҳаммад номига хутба ўқилган пайт таъсирланиб, барча йиғилганларни йиғлатди. Шундан сўнг у тезда ўз пойтахтини, ўзининг мамлакатини севган ва уни ҳақиқатда бахтли қилган халқни тарк этиб, Эрон орқали Маккага сафар қилди. Сафари мобайнида Эрон шоҳи томонидан шоҳона эҳтиром билан кутиб олинди. Мадинада ҳозир ҳам унинг ташаббуси билан қурилган умумий боғ ва ҳаммомлар бор. У 62 ёшида вафот етади.
Катта ўқитувчи Ж.Тоғаев: Бухоро хонлигининг ташкил топиши шайбонийлар ва жонийлар мисолида.
Шайбонийхон ҳалок бўлгач, унинг ўрнига амакиси Кўчкунчихон тахтга ўтирди. Бироқ 1511-йилда Бобур Мирзо Самарқандни учинчи марта эгаллаганида шайбонийлар вақтинчалик ҳокимиятдан маҳрум бўлиб қолдилар. 1512-йил 28-апрелдаги жангда шайбонийлар Бобур Мирзо билан унинг иттифоқчиси сафавийлар қўшинини тор-мор қилиб, Самарқанд тахтини қайта қўлга киритдилар. Кўчкунчихон 1530-йилгача ҳукмронлик қилди. Кўчкунчихондан сўнг тахтга ўғли Абу Саид (1530-1533) ўтирди. Ундан кейин эса ҳукмдорлик Шайбонийхоннинг укаси Маҳ­муд Султоннинг ўғли Убайдуллахон (1533-1540) қўлига ўтди. У 1533-йилда хонлик пойтахтини Самарқанддан Бухорога кўчиртирди. Шу тариқа, Шайбонийлар давлати Бухоро хонлиги деб атала бошлади. Убайдуллахон Бухорога отамерос мулк деб қарар эди. Чунки Шай­бонийхон ҳаётлигидаёқ Бухоро ҳокимлигини укаси Маҳмуд Султонга берган эди. Шу тариқа, шайбонийларнинг Мовароуннаҳрда ташкил этган давлатиари эндиликда Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди. Убайдуллахоннинг тарихимиздаги хизматлари катта. Аввало, у Исмоил Сафавий қўшинининг ҳужумларини бартараф этиб, Мовароуннаҳми уларнинг ҳарбий-сиёсий тазйиқларидан сақлаб қолди. Убайдуллахон сафавийларга қарши курашда ўзининг маънавий илҳомчиси Мир Араб тахаллуси билан машҳур бўлган дин пешвоси Аб­дулла Саброний томонидан қўллаб-қувватланди. У Убайдуллахоннинг дўсти ҳам эди. Убайдуллахон сафавийлар устидан эришган ғалабаси туфайли Ватан мустақиллигини, халқ эркини ва дин-у диёнатини, ор-номусини сақлаб қолди. Убайдуллахон бу ғалабани Мир Арабга бағишлади ва 1533 - 1536-йилларда Бухорода унинг номи билан машҳур мадраса қурдирди. Мир Араб мадрасаси ҳали-ҳамон илм-маърифат ўчоғи бўлиб қолаётир.
Тарихчи Ҳофиз Таниш ал-Бухорий бекорга “Унинг давлати ва халофати замонида Мовароуннаҳр, айниқса, Бухоро вилояти гуллабяшнади”. деб ёзмаган эди.
Абдуллахон II 1598-йилда вафот этгач, тахтни ўғли Абдулмўмин эгаллади. Бироқ ўша йилнинг ўзидаёқ Абдулмўмин фитначилар томонидан ўлдирилди. Ундан қолган икки яшар ўғилнинг хонлик ҳуқуқини ҳеч ким тан олмади. Тахт учун бошланган кураш натижасида тахтга Абдуллахон II нинг амакиваччаси - Балх ҳокими Пирмуҳаммад II ўтқазилди. Ички низолар туфайли Бухоро хонлигида содир бўлган оғир вазиятдан фойдаланган Эрон ҳукмдори шоҳ Аббос бостириб кириб, Нишопур, Сабзавор, Машҳад, ффиротни эгаллади. Хоразм эса хонлик тасарруфидан чиқиб, давлат мустақиллигини тикилаб олди.
Пирмуҳаммад II Бухоро хонлигини яна икки йилба идора қилди. 1601-йилда у билан келиб чиқиши аштархонийлардан бўлган, Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад ўртасида қонли тўқнашув юз берди. Мағлуб бўлган Пирмуҳаммадхон II ўлдирилди. Шу тариқа, Аб­дуллахон II вафотидан атиги 3 йил ўтгач, бир аср ҳукмронлик қилган шайбонийлар сулоласи барҳам топди.
Ўзаро ички низолар оқибатида Жўжихон улуси - Олтин Ўрда амалда бир нечта мустақил хонликларга бўлиниб кета бошлади. Улардан бири XV-асрнин 30-йилларида Волгабўйи ерларида ташкил топган Аштархон (Ҳожи Тархон) хонлиги эди. Ҳозирги Россия Федератсиясига қарашли Астрахон (Аштархон) шаҳри унинг пойтахти бўлган. Россия бу хонликни
1556-йилда босиб олди. Аштархон хонлиги тугатилгач, хон хонадонига мансуб кишилар жон сақлаш учун турли тарафлардан бошпана излашга мажбур бўлдилар. Ана шулардан бири шайбонийларга амакивачча Ёррауҳаммадхон хонадони эди. Ёрмуҳаммадхон ва унинг хонадони Бухоро хонлигидан бошпана топди. У Бухоро хони Искандархон (Абдуллахон II нинг отаси) билан яқин муносабатда бўлган. Ёрмуҳаммадхон оила аъзолари ва қариндош-уруғи билан Бухорога клгач. Искандархон уларни иззат-икром билан кутиб олди ва қизи Зуҳрабегимни Ёрмуҳаммадхоннинг ўғли Жонибек Султонга турмушга берди. Жонибек Султон Зуҳрабегимдан уч ўғил (Дин Муҳаммад, Боқи Муҳаммад, Вали Муҳаммад) кўрди. Ота-
ўғиллар Бухоро хонлигида юксак мавқега эришдилар. Шайбонийлар сулоласидан тахт вориси қолмагач, Жонибек Султон хонлик тахтига энг муносиб номзод бўлиб қолди. Хонликнинг нуфузли кишилари унга тахтни таклиф этдилар. Лекин у ўғли Дин Муҳаммад фойдасига тахтдан воз кечди. Бироқ бу орада Хуросонда Эрон ҳукмдори Шоҳ Аббос қўшини билан юз берган жангда Дин Му­ҳаммад ҳалок бўлди. Бухорода ҳокимиятнин аштархонийларга ўтиши натижада, 1601-йилда Жонибек Султоннинг иккинчи ўғли, Самарқанд ҳокими Боқи Муҳаммад Бухоро тахтига ўтқазилди. Шу тариқа Бухоро хонлиги тарихида янги сулола - аштархонийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди.


проф., А.Б.Холиқулов, – Ҳ. Тожибоев маърузаси бўйича берилган саволларга жавоб берди. Маъруза етарлича муҳокама қилинди ва уни илмий семинар қарори билан маъқуллаш лозим.


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Магистрант Ҳ. Тожибоевнинг “Бухоро хонлигида ҳукумдорларнинг тахтга чиқиш анъаналари ва валиаҳдлик тизими” мавзусидаги маърузаси муҳокамаси ижобий баҳолансин.


Котиб: М.Ш.Рахмонова
Download 36,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish