68
“Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаблиги
талабаларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган
муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни
топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига
бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. “Муаммоли вазият”
методи қўлланилганда талабалар мустақил фикр юритишни,
муаммонинг
сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни
ўрганади.
“Муаммоли вазият” методининг тузилмаси қуйидагича:
Таълим жараёнида муаммоли вазият методини қўллаш қуйидаги
тартибда
кечади:
Муаммоли вазиятни ечишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
- муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- мавжуд далилларни солиштириш ва умумлаштириш;
- қўшимча далилларни аниқлаш ва уларни ўзаро қиёслаш;
- муаммо билан боғлиқ хулосаларни чиқариш;
- талабаларнинг мустақил равишда муаммони қўйишлари
- муаммоли вазият тавсифини келтириш:
- талабаларга кичик гуруҳларга бўлиш;
- гуруҳлар томонидан муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш
сабабларининг аниқланиши:
- гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг оқибатлари тўғрисида
фикр юритиши;
-
гуруҳлар томонидан муаммоли
вазият ечими борасидаги
вариантларнинг асосланиши;
- вариантлар орасидан тўғри ечимнинг танланиши;
-
гуруҳ томонидан ечимнинг баён этилиши;
- жамоада ечим юзасидан муҳокаманинг
ташкил этилиши
1.
Ўқитувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди,
мақсад ва вазифаларни аниқлайди.
2. Ўқитувчи томонидан муаммо вазият баён қилинади.
3. Ўқитувчи талабаларни топшириқнинг мақсад,
вазифалари ва шартлари билан таништиради.
4. Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратади.
5. Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганиб,
унинг сабабларини аниқлайди.
6. Гуруҳлар муаммони ечиш имкониятларини муҳокама қилади.
7. Муаммоли вазиятни ечиш йўллари танланади.
8. Кичик гуруҳлара муаммоли вазиятнинг ечими топилади.
9. Гуруҳлар ечим юзасидан тақдимот қилади.
10. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.
11. Жамоа ўқитувчи билан муаммоли вазиятнинг самарали ечимини
танлайди
69
Муаммоли вазият методи қуйидаги афзалликларига эга:
Таълим жараёнида ушбу методни қўллашда айрим камчиликлар ҳам
кўзга ташланаи. Улар:
Моҳиятига кўра муаммоли таълим муайян технологияларга асосланади.
Муаммоли
таълим
технологиялари
талаба
фаолиятини
фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Ушбу технологияларнинг
асосий ғояси –
шахсни фикрлашга, муаммо моҳиятини тушуниш, муамоли
вазиятни ҳал қилишга ундаш, унда муаммони ҳис қила (кўра) олиш, ечимни
топиш йўлида тадқиқот олиб бориш ва муаммони ҳал қилиш қобилиятига эга
бўлишини таъминлаш саналади.
Ушбу таълим технологияси жуда қадимдан шаклланган. М: қадимги
Грецияда Суқрот томонидан қўлланилган усул, қадимги Ҳиндистон, Хитой,
Мовароуннаҳрда
қўлланилган
баҳс-мунозалар.
Замонавий
таълимда
қўлланилаётган муаммоли таълим технологиялари 1894 йилда америкалик
психолог ва педагог Ж.Дьюи томонидан (Чикаго тажриба мактабида)
асосланган.
Бу турдаги таълим технологияларининг қуйидаги
шакллари
мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: