016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди


Ўқув топшириқлари учун иш қоғозларини тайёрлаш



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/200
Sana28.06.2022
Hajmi2,43 Mb.
#716685
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   200
Bog'liq
Инновацион таълим технологиялари ва

 
5. Ўқув топшириқлари учун иш қоғозларини тайёрлаш. 
Иш 
қоғозлари асосида ўқув топшириқларининг бажарилиши
 
мазкур жараённи 
тезлаштириш, талабалар фаолиятини осонлаштириш ва энг муҳими, 
мумкин қадар вақтни тежаш имконини яратади. Шу туфайли етакчи 
хорижий мамлакатлар тажрибасида ўқув топшириқлари билан ишлаш 
жараёни учун иш қоғозларини шакллантириш ва уларни машғулотлар учун 
тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистонда ҳам мустақиллик йилларида таълимни ташкил этишга 
инновацион ёндашиш натижасида узлуксиз таълим тизимининг барча 
босқичларида деярли ҳар бир дарс, ўқув машғулотида талаба ва 
талабаларнинг амалий фаолиятини иш қоғозлари воситасида ташкил этиш 
анъанаси бир қадар шаклланди. Айни вақтда бу борадаги тажрибани янада 
бойитишга нисбатан эҳтиёж мавжуд. Шу сабабли ОТМ педагогларида иш 
қоғозларини 
шакллантириш 
борасидаги 
кўникма, 
малакаларини 
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, ўқув машғулотларида 
бажариладиган топшириқлар учун иш қоғозларининг тайёрланиши 
педагогларда креативлик қобилиятини янаа ривожланишига ёрдам беради.
Таълим жараёнида интерфаол методларни қўллашда график 
органайзерларнинг графикли тавирларидан иш қоғозлари сифатида 
фойдаланиш мумкин. 
ЎММнинг 
“Иловалар” 
қисмида 
сўнгги 
йилларда 
ўқув 
машғулотларида тобора кенг қўлланилаётган иш қоғозларидан намуналар (1-
илова) келтирилади. 
 
6. Креатив ёндашув асосида ўқув фанлари бўйича назорат-
синов топшириқларини тайёрлаш, кейс ва даражали тестлар тўпламини 
шакллантириш.
Замонавий таълимда талабаларга тайёр билимларни бериш 
эмас, балки уларни билимларни мустақил ўзлаштиришга йўналтириш 
тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Зеро, тайёр билимларни 
ўзлаштириш гарчи талабаларнинг борлиқни англашларии, ижтимоий 
муносабатлар мазмунини, у ёки бу кўринишдаги кишилик фаолияти 
моҳиятини тушунишларига ёрдам беради. Бироқ, борлиқ ва ижтимоий 
муносабатларнинг мавжуд ҳолатини ифоаловчи ҳодиса, воқелик, 
жараённинг 
таркибий 
элементлари 
ўртасидаги 
ўзаро 
бирлик, 
алоқадорликни тушуниш, сабаб-оқибатларини таҳлил қилиш, фаолият 
мазмуни, йўналиши ва энг муҳими, натижасини кафолатловчи омилларни 
таҳлил қилиш малакаларини самарали ривожланишига тўсқинлик қилади. 
Шу каби салбий ҳолатнинг олини олишда талабаларни “муаммо 
вазиятлар”га рўпара қилиш методик жиҳатдан самарали саналади.
Муаммоли вазиятларнинг дидактик имкониятлари талабаларни 
ўрганилаётган масала (мавзу, муаммо) юзасидан фикрлаш, масала 
моҳиятини ёритувчи таркибий элементлар ўртасидаги ўзаро бирлик ва 
алоқадорликни англаш, “муаммо-муаммони ҳал қилиш жараёни-ечим” 
тизими асосида масалани таҳлил қилиш, ечим борасида фаразларни илгари 


169 
суриш, уларнинг мақбуллигини текшириш, ечимни баён этиш ва уни 
ҳимоя қилиш каби амалий ҳаракатларни ташкил этишга мажбур қилади. 
Қолаверса, муаммоли вазиятлар ёрдамида талабалар ўз билимларини 
мустақил таҳлил қилиш, ўқув-билиш фаолиятига танқилий ёндашиш, 
ўрганилаётган масала (мавзу, муаммо) юзасидан ижодий фикрларни 
илгари суриш каби имкониятларга эга бўладики, худди шу ҳолат жамият 
томонидан таълим тизими олдига қўйилаётган ижтимоий буюртманинг 
тўлақонли бажарилишини таъминлайди. Яъни, муаммоли ўқитиш, уни 
ўқитиш жараёнида қўлланиладиган технологиялар республика узлуксиз 
таълим тизими томонидан ўз олдига қўйилган ҳар томонлама (ақлий, 
ахлоқий, жисмоний, ҳиссий жиҳатдан) ривожланган баркамол шахс ва 
малакали мутахассисни тайёрлашдан иборат ижтимоий буюртманинг 
бажарилишини таъминловчи зарур педагогик шарт-шароитни вужудга 
келтиради. Шу сабабли бугунги кунда таълим тизимида муаммоли 
таълимдан фойдаланиш, муаммоли таълим технологияларини самарали 
қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда олий 
таълим муассасаларида умумий ва мутахассислик фанларини ўқитишда 
муаммоли таълим технологиялари орасида муҳим ўрин эгаллаган “Кейс-
стади” технологиясини қўллаш тажрибаси шаклланмоқда.
Шундай қилиб, малака ошириш курсларида “Креатив педагогика” 
модули (фани)ни ўқитиш педагогларда уларга хос креатив сифат ва ижодий-
педагогик фаолият малакаларини самарали ривожлантириш имконини беради. 
Педагогларда 
креативлик 
сифатлари, 
ижодий-педагогик 
фаолият 
малакаларини ривожлантириш борасида америкали тадқиқотчи Патти Дрепеау 
томонидан таклиф қилинган йўлларда фойдаланиш кутилган натижаларни 
қўлга киритишга ёрдам беради. Қолаверса, педагогларда креативлик сифатларини 
шакллантириша устувор тамойиллар асосида иш кўриш аниқ мақсага 
йўналтирилган фаолият самарадорлигини кафолатлайди. Малака ошириш 
курсларида амалий машғулотлар жараёнида педагогларнинг креативлик 
имкониятларининг аниқ мезонлар асосида аниқлаш, даража кўрсатичларини 
баҳолаш асосида бу борадаги ютуқ ва камчиликларни белгилаш, ютуқларни 
бойитиш, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш 
мумкин бўлади. 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish