016 йил апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/200
Sana28.06.2022
Hajmi2,43 Mb.
#716685
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   200
Bog'liq
Инновацион таълим технологиялари ва

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Муҳиддинов А.Г. Ўқув жараёнида нутқ фаолияти. – Т.: 
Ўқитувчи, 1995. 


144 
2.
Педагогик компетентлик ва креативлик асослари / Муслимов 
Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” 
нашриёти, 2015.
3.
Сайидаҳмедов Н. Педагогик маҳорат ва педагогик 
технология. – Т.: ОПИ, 2003. 
4.
Султонова Г.А. Педагогик маҳорат. – Т.: Низомий номидаги 
ТДПУ, 2005. 
5.
Қудратов Т. Нутқ маданияти асослари / ОЎЮ учун ўқув қўлл. 
– Т.: “Педагог”, 1993. 
6.
Husanov B., G’ulomov V. Muomala madaniyati / Darslik. – T.:
“Iqtisod-moliya”, 2009. 
 
5-МАВЗУ: ПЕДАГОГИК КРЕАТИВЛИК МОҲИЯТИ.
 
Режа: 
1. “Креативлик” ва “педагогик креативлик” тушунчаларининг 
моҳияти. 
2. Педагогнинг креативлик потенциали. 
3. Креативлик потенциалининг таркибий асослари ва устувор 
тамойиллари. 
4. Педагогнинг креативлик потенциали даражасини аниқловчи 
мезонлар.
 
 
Таянч тушунчалар:
креативлик, креативликни ривожлантириш, 
креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар, креатив 
потенциал, педагогик креативлик, педагогнинг креатив потенциали, 
креатив потенциалнинг таркибий асослари ва тамойиллари, педагогнинг 
креатив потенциалини аниқловчи мезонлар. 
1. “Креативлик” ва “педагогик креативлик” тушунчаларининг 
моҳияти.
Замонавий педагогикада “креатив педагогика” тушунчаси қўлланила 
бошлаганига ҳали у қадар кўп вақт бўлмади. Бироқ, ўқитиш жараёнига 
инновацион ҳамда ижодкорлик ёндашувларини қарор топтиришга бўлган 
эҳтиёж “Креатив педагогика”нинг педагогик туркум фанлар орасида 
мустақил предмет сифатида шаклланишини таъминлади. Ушбу предмет
асосларини педагогика тарихи, умумий ва касбий педагогика ҳамда 
психология, хусусий фанларни ўқитиш методикаси, таълим технологияси 
ва касбий этика каби фанларнинг методологик ғоялари ташкил этади. 
“Креатив педагогика” фанининг умумий асослари мутахассис, шу жумладан, 
бўлажак мутахассисларнинг касбий камол топишлари учун зарур шарт-
шароитни яратишга хизмат қилади.
Шахснинг 
мутахассис 
сифатида 
касбий 
камол 
топиши, 
ривожланиши ўз моҳиятига кўра жараён тарзда намоён бўлади. Касбий 
етуклик инсон онтогенезининг муҳим даврлари касбий камол топиш, 


145 
ривожланиш ғояларининг қарор топиши (14-17 ёш)дан бошланиб, касбий 
фаолиятнинг якунланиши (55-60 ёш)гача бўлган жараёнда кечади. 
Ижодкор шахснинг шаклланиши ва ривожланиши унинг ички ва ташқи 
олами ўзгаришининг ўзаро мос келиши, ижтимоий-иқтисодий шарт-
шароитлар ҳамда инсон онтогенгизи – туғилишидан бошлаб то умрининг 
охирига қадар узлуксизлик, ворисийликни тақозо этадиган фаолият 
мазмунига боғлиқ.
Маълумки, касбий тажриба билим, кўникма ва малакаларнинг 
интеграцияси сифатида акс этади. Бироқ, касбий-ижоий фаолият 
кўникмаларининг ўзлаштирилиши нафақат амалий кўникма ва 
малакаларнинг интеграцияси, мутахассис сифатида фаолиятни самарали 
ташкил этиш усул ва воситаларини ишлаб чиқишни эмас, шу билан бирга 
касбий ижодкорлик методологиясидан хабардор бўлиш, ижодий 
тафаккурни ривожлантириш ва креатив характерга эга шахсий 
сифатларининг етарли даражада ўзлаштирилиши талаб этади.
Ижодкор шахснинг шаклланишини шахснинг ўзаро мос тарзда 
бажарилган ижодий фаолият ва ижодий маҳсулотларни яратиш борасидаги 
ривожланиши сифатида белгилаш мумкин. Ушбу жараённинг суръати ва 
қамрови биологик ва ижтимоий омиллар, шахснинг фаоллиги ва креатив 
сифатлари, шунингдек, мавжуд шарт-шароит, ҳаётий муҳим ва касбий 
шартланган ҳодисаларга боғлиқ. Замонавий шароитда педагогнинг 
креативлик сифатларига эга бўлиши тақозо этади.
Сўнгги йилларда етакчи хорижий мамлакатларнинг таълим 
тизимида талаба ва талабаларда креативлик сифатларини шакллантириш 
масаласига алоҳида, жиддий эътибор қаратилмоқда. Буни Бронсон, 
Меррийман (2010 й.), Кен Робинсон (2007 й.), Фишер, Фрей (2008 й.), 
Бегетто, Кауфман (2013 й.), Али (2011 й.), Треффингер (2008 й.) ва б. 
томонидан олиб борилган кўплаб тадқиқотлар, уларнинг натижалариан 
кўриш мумкин.
Салмоқли амалий ишлар олиб борилаётганлигига қарамай, кўпчилик 
ўқитувчилар ҳали ҳануз шахс (ўзларида ҳамда талабаларда креативлик 
сифатларини қандай қилиб самарали шакллантириш тажрибасини 
ўзлаштира олмаяптилар.
Таълим тизимини бошқариш органлари ҳар йили таълим 
муассасаларида юқори самарадорликка эришишга эътибор қаратади. Ана 
шу мақсадда ўқув дастурини ишлаб чиқилади, янги ўқув дарсликлари 
яратилади. Бу эса ҳам талабалар, ҳам ўқитувчиларни касбий ўсишларига 
ёрдам беради. Олиб бориладиган амалий ҳаракатлар талабаларда 
ютуқларга эришиш, олға интилишга бўлган эҳтиёжни муайян аражада 
юзага келтиради, уларнинг ўқув-билиш қобилиятларини бир қадар 
ривожлантиришга ёрдам беради.
Бироқ, ўқув йилининг охирида келиб олий таълим муассасаларида 
талабаларнинг фанларни ўзлаштиришларида юқори даражадаги ижобий 
натижалар кузатилмаяпти. Кўплаб талабаларнинг таълим олишга нисбатан
қизиқиши йўқолган. Бунинг натижасида ўқитувчилар ҳам аввалгидек завқу 


146 
шавқ билан касбий фаолиятни ташкил этишни ўйлашмаяпти. Таълим 
тизимини бошқарувчи органлар таълим олишга нисбатан хоҳиш-истаги 
бўлмаган талабалар, бу каби таълим олувчиларни ўқитишни истамаётган 
ўқитувчилар фаолиятини ўзгартириш борасида янгидан-янги чора-
тадбирлар белгиланса-да, аҳвол ўзгаришсиз қолмоқда. 
Бунинг сабаби нимада? Балки дарсларнинг аввалдан ўйлаб, 
режалаштирилиб қўйилиши талабалар учун қизиқ бўлмаётгандир, балки 
балки таълим мазмунининг муайян қолипга солинганлиги талабалар учун 
ҳеч қандай стимул бермаётгандир, рағбат билдирмаётгандир. Ўқув 
машғулотларининг аввалдан режалаштирилишидан воз кечиш, талабаларда 
танқидий, креатив тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш, уларни 
ижодий фикрлаш, янги ғояларни ўйлаб топишга мажбур қилиш таълим 
олишга бўлган муносабатни ўзгартириш, уларни ютуқларга эришишга 
рағбатлантиришда асосий омил бўлар. Ўқув машғулотларида етишмаётган 
омил – 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish