1. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқаларга оид демократик принципларнинг шаклланиши
Собиқ шўролар даврида жаҳондаги мамлакатлар билан нафақат ташқи сиёсат олиб боришга, балки иқтисодий алоқалар ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейин халқаро муносабатларнинг субекти сифатида ташқи дунё билан ўзининг иқтисодий алоқаларини ўрнатишга киришди. Айниқса, сўнгги ўн йилликда жаҳон мамлакатлари ўртасида иқтисодий интеграцияга интилишлар ўсаётган бир даврда Ўзбекистон давлатининг бу соҳадаги фаолияти кучайди. Чунки, мамлакат бозор иқтисодиёти ниуносабатларига ўтиш даврини бошлаган, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш асосий стратегик пировард мақсад сифатида эълон қилинган Ўзбекистон давлатини халқаро ҳамжамият ҳам эътироф эта бошлаган эди. Мамлакатда бозор иқтисодиётига ўтиш, жамиятни демократлаштириш жараёнини бошланиши ўз табиатига кўра ҳам жаҳон иқтисодий интеграциясига бирлашувни тақозо этаётган эди. Бу интеграцияга бирлашув шарти сифатида И.А.Каримов қуйидаги фикрни билдирган эди: «Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув иқтисодий жиҳатдан ривожланган бозор тизимига эга бўлган демократик давлатлар тушунчасига мувофиқ келгандагина мумкин бўлади. Айни пайтда мамлакатни замонавийлаштириш унинг, шубҳасиз, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, яъни хаиқаро меҳнат тақсимотида ўзининг муносиб ўрнини топиши, минтақавий ва глобал хавфсизлик тизимини яратиш шартлари мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади».
Мустақилликнинг илк давридан бошлаб халқаро иқтисодийташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бир томондан, миллий иқтисодиёт учун, иккинчи томондан эса жаҳон иқтисодиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб эта бошлади. Айниқса, БМТ, ЕТТБ, Ел, НАТО, Жаҳон банки, ХВФ, эКО каби йирик ва нуфузли ташкииотлар фаолиятида фаол иштирок этиш мамлакатда вужудга келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, «Ўзбек модели» асосида ривожланиш учун ҳам зарур эди. Чунки, бу моделнинг асосий йўналишларидан бири — бу ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, республиканинг жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялашувидан иборат эди. Қолаверса, бу жараён пировард натижада жаҳон хўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг кўламда иштирок этиш очиқ турдаги иқтисодиётни шакллантиришга олиб келиши шубҳасиз бир ҳол эди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий сиёсати ташқи алоқаларда очиқлик, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ўз миллий-давлат манфаатлари устунлигини сақлаш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш, эътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилиш ва халқаро стандартларга босқичма-босқич ўтиш тамойилларига асосланиб қонунлаштирилган эди.
Мустақилликнинг дастлабки давридаёқ И.А.Каримов томонидан ташқи иқтисодий сиёсатнинг қуйидаги принциплари ишлаб чиқилди:
мафкуравий қарашлардан қатъий назарташқи муносабатларда ошкоралик;
тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
ўзининг миллий-давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш; республика бирон-бир буюк давлатнинг таъсир доирасига кирмаслиги даркор;
тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама, шунингдек, кўп томонлама ташқи алоқалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш;
умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш.
Кўриниб турибдики, бу принциплар ўзида демократик ҳуқуқий давлат, бозор иқтисодиёти шарт-шароитларига хос бўлган хусусиятларни акс эттириш, шу билан бирга, жаҳон иқтисодий муносабатларида миллий манфаатларни ифодалаш асосига қурилган эди. Шунинг учунҳам мустақилликнинг иик давридан бошлаб аксарият халқаро иқтисодий ташкилотлар бу принципларни эътироф этган эди.
Шу билан бирга, бу даврда И.А.Каримов томонидан давлат ташқи савдо, иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларнинг қуйидаги йўналишларининг устуворииги илгари сурилди:
Биринчидан, республиканинг экспорт қудратини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш.
Иккинчидан, экспорт имкониятини кенгайтириш, жаҳон бозорларига кириб бориш учун, аwало, қимматбаҳо хомашёни қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ривожлантириш.
Учинчидан, экспортни кенгайтиришга қаратилган стратегияни фаол қўллаш билан бир қаторда импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчиллик билан ўтказиш.
Тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, хўжалик ишларини юритувчи субектларга хорижий шериклар билан бевосита алоқалар ўрнатишда, ўз рнаҳсулотини чет элларда сотишда кўпроқ эркинлик бериш, товарларни экспорт ва импорт қилишда бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилиш борасида аниқ мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш.
Бешинчидан, хорижий сармояларни, асосан бевосита капитал маблағлар тарзидаги сармояларни республика иқтисодиётига кенг кўламдажалб этиш учун зарур ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа шарт-шароитларни вужудга келтириш, қўшма корхоналар ташкил қилишда кўмаклашиш, шунингдек сармоядорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Олтинчидан, ташқи иқтисодий фаолият таркибий қисмлари мажмуйини — ихтисослаштирилган ташқи савдо, лизинг, консалтинг ва суғурта фирмаларини, ташқи алоқаларни ривожлантириш манфаатлари ва шартларига мос келадиган транспорт, аиоқа ва коммуникациялар тизимларини вужудга келтириш.
Еттинчидан, халқаро ҳуқуқ ва ташқи иқтисодий фаолият, банк тизими, ҳисоб-китоб ва статистик ҳисобот соҳасида малакали кадрлар таййёрлаш".
Ўзбекистон давлати халқаро ҳамжарниятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси мақомига эришиш учун дастлаб ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолият соҳаларининг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришга муҳим аҳамият берди. ХХ асрнинг 90-йиллари бошига келиб мамиакатимиз халқаро сиёсий ва иқтисодий муносабатлар субекти мақомини қўлга киритиши натижасида ҳуқуқий давлатга хос бўлган ташқи сиёсат қонунчилигини яратишга зарурият туғилди. Шу билан бирга, мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида молия, пул, кредит операциялари бўйича марказга боғлиқлик, ташқи савдони қўллаб-қувватлаб турувчи инфратузилманинг деярли мавжуд эмаслиги (божхона, суғурта, транспорт, экспедиторлик, сертификация хизматлари ва бошқалар), ташқи сиёсат соҳасида ҳали малакали мутахассислар ва амалий тажрибаларнинг шаклланмаганлиги натижасида мустақии давлатнинг зудликбилан ўзининг мустақил ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқаларини шакллантириш ва ривожлантириш вазифаси кун тартибига қўйилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |