“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Режа: Инсоният тарихида ахборот эҳтиѐжи



Download 1,72 Mb.
bet51/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Режа:

      1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиѐжи.

      2. Фуқаролик жамиятини барпо этиш жараѐнида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлиги.

      3. Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари такомиллашувида замонавий ахборот технологияларининг роли



Таянч сўзлар:Ахборот, оммавий ахборот воситалари, ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти, нодавлат оммавий ахборот воситалари, Интернет, ―Электрон ҳукумат‖.


1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиѐжи.
Ҳар қандай жамиятда ахборот ҳамиша мамлакат тараққиѐтининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунѐқараши, сиѐсий савияси шаклланишининг асосий воситаларидан биридир. Шунинг учун ҳам, ахборотга бўлган ҳаѐтий эҳтиѐж, уни қондиришга хизмат қилувчи омилларни шакллантириш кишилик тараққиѐтининг ҳар бир босқичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келган.
Инсоният тарихида ахборот тўплаш ва тарқатишнинг дастлабки оғзаки (воизлар, жарчилар, чопарлар ва бошқалар) ва ѐзма (попируслардаги, эълон тахталари ва ҳакозолардаги) намуналари номунтазам бўлсада, қадим замонлардан яхши маълум. Ўша даврлардаѐқ тўлақонли ахборот ва хабарга талаб ҳамда эҳтиѐж турли манбаларда ўз аксини топган. Зардуштийлик тарихининг манбаларида айтилишича, Зардушт худонинг пайғоми (хабари)ни одамларга етказиш орқали босқинчилик ва вайронликлар олдини олиш, ҳалол меҳнат қилиб, тинч-тотув яшаш, адолат ва ҳақиқатга сажда қилиш кераклигини ўргатган. 30 асрлар олдин битилиб, бизларга етиб келган ―Авесто‖дан ҳар қандай хабар, янгилик ўзининг такомиллиги, ҳақиқийлиги, тўлиқлиги билан баҳоланиши, унинг ѐрдамида инсоният яхшилик ва эзгуликка қараб интилиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин.
Оммавий ахборотнинг асосий маъносини англатувчи маълумот йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш ҳамда тезкор хабарлар ѐзиб жамиятни огоҳ этиш билан машғул кишилар Амир Темур даврида ҳам бўлганлиги маълум. Бу ҳақда Соҳибқироннинг «Қиссаи Темур»да: «Амр этдимким, ҳар сарҳад ва вилоят, лашкар ва мамлакатға бир ахборнавис (хабарлар ѐзувчи, яъни мухбир) тайин этгайларким, сипоҳ ва ҳоким ва раъият ва бегона лашкар ва мол ва манолнинг мудохил ва махориж ва бегона одамлар ва карвоннинг кирмак ва чиқмоғи ва ҳамсоя подшоҳлар мамлакатининг ахбори ва аларнинг аъмоли ва афъоли ва узоқ баладалардин даргоҳимға юз қўйғон уламо ва фозил одамларнинг ишлар ва сўзларин ростлиғ ва дурустлиғ била ѐзиб даргоҳға йиборгайлар»1, деган фикри бунинг далилидир. Демак, бўлаѐтган ҳодиса-воқеалар ҳақида хабар тўплаш ва давлатни бошқаришда улардан фойдаланиш Соҳибқирон учун ҳам муҳим омил бўлган.
Аллома Алишер Навоий ҳам ўз ижоди ва фаолияти давомида холис ва рост ахборот масаласига алоҳида эътибор қаратган. Унинг ―Ҳайратул аброр‖ достонидаги ѐлғон хабар берувчининг аҳволи:
Ҳар киши ѐлғонни деса, лек кам
Бўлғай эди кош бу давронда ҳам.2
Ёки ―Фарҳод ва Ширин‖ достонида хабарнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратган мутафаккир аждодимизнинг:
Эрурсен шоҳ - агар огоҳсен-сен,
Агар огоҳсен - сен, шоҳсен сен,1
деган мисрлари ҳар қандай янгилик, хабар ҳақиқийлиги, холислиги, тўлиқлиги ва тезкорлиги билан баҳоланганлиги, унинг ѐрдамида ҳалқ иродаси йўналтирилиб турилганидан далолат беради. У мазкур мисрасида агар киши ахборотни биринчи бўлиб эгалласа, жамият тизгинини эгаллаши, айнан хабар сабаб барча ҳалокат ва фалокатларнинг олдини олиши ҳақидаги пандлари бугунги хабар, ахборот бошқараѐтган дунѐмиз ҳақидаги башоратдек кўринади.
Асрлар ошсада ахборотга бўлган талаблар деярли ўзгарган эмас. Аксинча, жамият ҳаѐтида унинг аҳамияти борган сари ошиб борган ва бугунги кунга келиб мамлакатимиз ривожланиши стратегиясини шакллантириш ва уни бевосита амалга оширишда тобора катта роль ўйнамоқда. Бу эса уларнинг фуқаролик жамиятига хос асосий омиллардан бирига айланиб бораѐтганидан далолат беради.

О ммавий ахборот воситалари жамият ҳаѐтининг муҳим


элементи:

Фуқароларни улар учун аҳамиятли воқеалар ҳақида долзарб ва ишончли ахборот билан таъминлайди


Шахсни ижтимойлашувига хизмат қиладиган маърифий, таълим ва тарбиявий вазифаларни амалга оширади


Ижтимоий ҳаѐтнинг турли соҳаларидаги мавжуд муаммолар ҳақида жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва ифода қилишда иштирок этади

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини танқид ва назорат қилади.

ОАВ фуқаролик жамиятида турли ижтимоий гуруҳлар ўртасида мулоқат воситаси ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилиш


қуроли ҳамдир

Оммавий ахборот воситалари жамиятни уюштириш, жипслаштириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш имкониятига эга.


Мустақиллик йилларида эркин оммавий ахборот воситалари фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий шарт-шароитлар шаклланди. ОАВнинг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Диққатга сазовор муҳим томони шундаки, эркин ОАВни ривожлантирмай туриб, фуқаролик жамияти қуриш ва инсон эркинлиги, ҳуқуқларини таъминлаш мумкин эмаслигини жамоатчилик англаб етди.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш масаласи алоҳида ўрин эгаллашини назарда тутиб Президент И.Каримов шундай дейди: «Жамиятимизни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янгилаш борасидаги энг муҳим устувор йўналиш – бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда ўтказилаѐтган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойилларни сўзда ѐки қоғозда эмас, амалий ҳаѐтда жорий қилишдир, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади».1
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашда ҳам янги босқични бошлаб берди. Ўтган йиллар давомида ушбу соҳада кенг қамровли ислоҳотлар, кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада ахборот воситалари фаолиятига оид мукаммал ҳуқуқий база яратилганлигини ва у инсонлар учун ахборот олиш соҳасида эркинлик ва ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнаѐтганлигини алоҳида қайд этиш зарур.
Аввало, мамлакатимизда ахборот соҳасида олиб борилаѐтган сиѐсат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва қонунларга мувофиқ фаолият юритиши1ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигига, ҳамда ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга2эканлиги ҳақидаги меъѐрларни изчиллик билан ва тўлалигича таъминланиши асосида амалга оширилишини қайд этиш зарур.
Шу маънода Президентимиз И.А.Каримов оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамиятидаги ролига алоҳида тўхталиб: ―Очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини бугунги кунда эркин оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ривожланган тизимисиз тасаввур этиб бўлмайди... уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлайдиган зарур меъѐрий-хуқуқий база, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлар яратилгани ҳам бу соҳадаги катта ишларимиздан бўлди‖,3 деб таъкидлагани бежиз эмас. Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг таҳлили бу соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш изчил ва тизимли тарзда амалга ошириб борилганлигини кўрсатмоқда. Ўтган йилларда мамлакатимизда яратилган ҳуқуқий макон ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида босма нашрлар сони кўпайди, хусусий газета ва телестудиялар тизими юзага келди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish