Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти
Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири - жамият аъзоларининг қонун олдида тенглигининг, Конституция ва қонунларнинг тенглигининг таъминланганлигидир. Шунингдек, Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.
―Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиѐтига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади‖1. Ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси – жамият ҳаѐтида чинакам қонун устуворлигини таъминлаш - ҳар қандай давлат учун, хусусан ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан бораѐтган Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳимдир.
Қонун устуворлигининг моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг III боб, 15- ва 16-моддаларида белгилаб қўйилган. Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ, ―Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар‖ дейилган.
Қонун устуворлиги - демократик жамият барпо этишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга, адолат мезони ҳисобланади. Чунки, қонун устуворлиги таъминлансагина адолат қарор топади, инсонлар миллати, тили, урф-одати, анъанаси, қадриятлари, диний эътиқоди, жинси, ижтимоий аҳволи кабиларда тенгликка эришадилар. У мамлакат иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ва маънавий ҳаѐтида барқарорлик таъминланишининг асоси ҳисобланади. Қонун оѐқ ости қилинган мамлакатда талон-торожлик, тенгсизлик, адолатсизлик, зўравонлик ва бошқа бир қатор салбий ҳолатлар юзага келади. Ана шунинг учун ҳам қонун устуворлиги умуминсоний қадрият даражасига кўтарилган. Қонун билан яшашни миллат вакилларининг дунѐқарашига айланишига эришиш, миллий ривожланишнинг муҳим йўналишини ташкил қилади.
Аммо у осон иш эмас. Чунки, демократик жамиятга ўтиш жараѐнида иқтисодий соҳада вужудга келадиган муаммолар оддий инсонлардан тортиб, то мансабдор шахсларгача қонунни четлаб ўз иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий ва маънавий-маърифий эҳтиѐжларини қондиришга қаратилган ҳаракатлар қилиш жараѐнини вужудга келтиради. Бу салбий жараѐнларнинг олдини олмаса жуда нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2002, 28-б.
Каримов И.А. Ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. 1-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996. -Б.321.
Қонуннинг устуворлиги ҳар қандай давлат ва жамият ҳаѐтининг муқаддас тамойилларидан биридир. Қонунга оғишмай итоат этилган жамиятдагина демократия қарор топади ва янада мустаҳкамланади. Қолаверса, барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари қонун воситаси билан жорий этилади. Қонунда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг ифодасини топади. Қонунга итоаткорлик – бу юксак маданиятлилик, маънавиятлилик, маърифатлилик белгисидир. Қонунга итоаткорликни инсоннинг унга кўр-кўрона бўйсуниши маъносида тушунмаслик лозим. Қонуннинг мақсад ва вазифаларини, маъноси-ю, инсонпарварлик аҳамиятини онгли равишда тушуниб олиш, унга ихтиѐрий риоя қилишга ва унинг асосида фаолият юритишга ѐрдам беради.
Қонунларга қатъий риоя этилиши жиноятчиликнинг олдини олишнинг, қонун бузилишига йўл қўймасликнинг зарур шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қонуннинг кучи, обрўси, таъсири, амалий аҳамияти ҳаѐтда унинг ҳалол, ҳақиқий, одилона татбиқ этилишидадир. Агар қонун ижрочилари бурчлари ва масъулиятларига холисона одилона ѐндашиб, тўғри йўлдан тоймай Ватан, давлат манфаати ва тақдирини ўзлари учун олий мақсад деб ҳисоблаб қонунларни турмушга адолатли қўлласалар, бундан давлат ва жамият ҳам, халқ ҳам наф кўради.
―Қонун – ижроси билан кучли‖ – деган иборага урғу берадиган бўлсак, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонунларни ижро этишда ҳалоллик ва адолат асосида иш юритиш мутасаддилар учун асосий мақсад, жамият, халқ ва Ватан олдидаги буюк инсоний бурч, юксак масъулият бўлмоғи лозим.
Демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамиятда қонуннинг ҳукмронлигини қарор топтиришни тақозо этади. Чинакам ҳуқуқий давлат барпо этмоқ учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар демократик қонунлар тантана қилмоғи лозим. Қонуннинг олийлиги давлат ва жамият ҳаѐтининг муқаддас принципларидан биридир. Ижтимоий сиѐсий турмушда қонун муқаддас саналиб, унинг юксак нуфузга эга бўлишининг боиси шуки, унда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг ифодасини топади.
Демократик жамиятда қонун устуворлиги авваламбор демократияга хос бўлган хусусиятларни амалга оширишни таъминлайди, яъни бошқача қилиб айтганда, қонун белгилаган ҳар бир нарса мажбурий ѐки таъқиқлов характерига эга ва ушбу қоида жамиятда истиқомат қилувчи барча шахсларга тааллуқлидир. Яъни бу ердан шундай тушунча вужудга келади, барча қонун олдида баробардир.
Қонун устуворлигининг аҳамияти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, халқнинг манфаатлари, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар, давлат ишини ташкил этиш ва шунга ўхшаш бошқа масалаларда муҳим аҳамиятга эга.
Қонун устуворлигига эришиш учун авваламбор уларни қабул қилиш жараѐнида пухта ва мукаммал қилиб, жамиятда келажакда узоқ вақт ўз фойдасини бера оладиган даражада ишлаб чиқиш лозим. Бундан ташқари қонунларни қабул қилиш жараѐнида шуни эътиборга олиш лозимки, яъни жамият, халқ ушбу қонунга эҳтиѐж сезаяптими ѐки йўқми. Айнан шу масала ҳам қабул қилинадиган қонуннинг ҳаѐтда қай даражада жамиятга наф келтириши келтирмаслигини белгилаб беради.
Қонун устувор бўлган жамиятда норозиликлар ҳам бўлмайди, чунки барча соҳа вакиллари қонун асосида фаолият юритар экан норозилик ва тушунмовчиликнинг ўзи бўлмайди. Қонунларнинг устуворлиги жамиятдаги барча фуқаролар учун шу жумладан, давлат хизматида ишловчи шахслар учун, шунингдек жамиятдаги барча соҳаларга тааллуқли бўлганлиги унинг янада мукаммал тус олишиги олиб келади. Қонун устуворлиги ҳақида сўз юритганда унинг устуворлигини таъминловчи давлат органлари ҳақида ҳам унутмаслигимиз лозим. Чунки қонун қабул қилинишининг ўзи бу унинг жамиятда ўз-ўзидан устувор хусусиятга эга дегани эмас, бунинг учун давлат органларининг бу борада ҳизматлари ва меҳнатлари талаб этилади.
Қолаверса, қонунларга итоат қилишда, унинг ижросини таъминлашга масъул бўлган кишилар ҳар доим оддий фуқароларга ―эталон‖ бўлишлари лозим бўлади. Улар томонидан қонунларнинг бузилишига қаратилган ҳар бир кичик хатти-ҳаракатлар нафақат умумий тараққиѐтга, шунингдек фуқароларнинг ҳокимиятга ишончининг барбод бўлишига олиб келади. Шу маънода ҳам қонун устуворлигини таъминлашда фуқарога қараганда унинг ижроси учун масъул бўлганлар кўпроқ етакчилик қилишлари талаб этилади. Қонунларнинг ҳар қандай шахс, гуруҳ, сиѐсий кучлар ѐхуд ижтимоий табақалар манфаатларидан устун бўлишини реал таъминлаш орқалигина демократияни ривожлантириш, унинг жамиятда амал қилишига эришиш мумкин бўлади. Унинг амал қилиши ҳар иккала ҳокимият ва фуқаро манфаатларига мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |