Инстанция — лот. инстантиа — бевосита, тўғридан тўғри яқинлик; бир-бирига бўйсунадиган органлар тизимидаги изчилликнинг алоҳида-алоҳида поғоналари.
Институт — лот. институтум — манкама, идора,. муассаса; тизимлаштирилган, ҳаммага танилган, амалда қўлланилаётган ва эътироф этилган (ҳар қачон ҳам ўз расмий тасдиғини топавермайдиган), у ёки бу тарзда мустаҳкамланган қоидалар ва меъёрларга мувофиқ ўзаро хатти-ҳаракат қилиш учун қўллаб-қувватланаётган кўрсатмаларга эга бўлган ижтимоий агентларнинг ўзаро хатти- ҳаракатлари шакллари киради.
Интеграция — лот. интегратио — тикланиш, бажариш; интегер
бир бутун; қандайдир қисмларнинг бир бутунликка бирлашиши.
Информация — лот. информатио — хабардор қилиш, тушунтириш, баён қилиш маъноларини беради. Шунингдек, лот. информаре — шакл бериш қабилида ҳам ишлатилади.
Истеблишмент — ингл. Эстаблишмент — ўрнатиш, асос, муассаса; жамиятга таъсир этиш ҳокимиятига эга бўлган давлатга қарашли. ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий институтлар ва ташкилотлар; мъазкур институт ва ташкилотларда асосий ҳал қилувчи ўринларни эгаллаган гуруҳлар ва шахслар.
«Иттиҳоди тараққий* — жадидларнинг «Тараққийпарварлар уюшмаси» партияси.
Жамоа — лот, cоллеcтивес — умумлашма, умумлашган; умумий фаолият, умумий мақсад ва манфаатлар асосида бирлашган шахслар гуруҳи.
Кампания — фран. cампагне — юриш, cампагна — дала, жанг даласи; қандайдир ижтимоий-сиёсий вазифани амалга оширишга доир иш, фаолият; режада белгиланган муддатларда амалга ошириладиган иш,
Касаба уюшмалари — корхона, муассаса, ўқув юрти ва бошқа меҳнат жамоаларида ишлаётган ишчи ва ходимларни ижтимой манфаатларини ҳимоя қилиш, иш берувчилар билан ишловчиларнинг ижтимоий шерикчилигини ташкил этиш мақсадида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилоти.
Квазидемократизм — лот. қуаси+демократиа — гўёки ҳудди + демократизм; сохта, таг-туги йўқ, хаёлий демократизм.
Классик — лот. cлассиcус — биринчи синфли; умум эътироф этилган ёзувчи, шоир, фан ёки санъат арбоби, шу соҳаларда намуна бўлган арбоблар; қадимги юнон ёки Рим даврига мансублик, антик даврга мансублик; баъзан мажозий маънода ҳар томонлама тугал сиёсий партфяларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Клуб — ингл, cлуб; маълум доирадаги ёки касб-ҳунарга мансуб бўлган кишиларнинг ўз фаолиятлари ёки сиёсий мақсадларини амалга ошириш, биргаликда кўнгил очиш ниятида бирлашган жамоат ташкилоти; маданий-маърифий муассаса.
Коалицион — лот. cоалитус — бирлашган; умумий мақсадларга эришиш ниятларида ихтиёрий равишда ташкил топган иттифоқ ёки бирлашма; сиёсий партияларнинг биргаликда ҳукуматни шакллантириш мақсадларида ёки ҳукумат таркибида иштирок этиш учун ўзаро келишуви, иттифоқи.
Do'stlaringiz bilan baham: |