16.3 Маҳсулдор қатламни бутун қалинлиги бўйича полого қия ствол горизонтал қудуқ билан очишни профилини лойиҳалаштириш.
Қудуқни профилини лойиҳалаштириш учун биринчи ҳолатдаги каби маълумотлардан фойдаланилади. Қўшимча маълумотлар келтирилади, яъни горизонтал ствол маҳсулдор қатламни бурчак остида кесиб ўтади (горизонтал стволни бурчаги кўрсатилади – бу ҳолда 890 > α ≥ 800) (18-расм).
18-расм. Маҳсулдор қатламда полого қия стволли горизонтал қудуқнинг профили (900 > α > 800).
Ҳисоб пастдан юқори усули бўйича олиб борилади. Бошланишида маҳсулдор қатламда стволни эгриланиш параметрлари аниқланади. Қудуқни горизонтал стволини маҳсулдор қатламга киришдаги зенит бурчагини қиймати қуйидагича аниқланади.
полого* – қиялик, нишаблик.
бу ерда: Аг – маҳсулдор қатламда қудуқни горизонтал стволини проекциясини узунлиги. Масалани шартидан келиб чиқиб, Аг – ни каттали берилади.
hқат – горизонтал стволни ўзгармас қия тушувчи бурчак 900 > αг ≥ 80 остида бурғиланадиган маҳсулдор қатламни қалинлиги. Маҳсулдор қатламни қалинлиги масалани шартида берилади. Куриладиган масалада α2 = αу.қ.ч – яъни маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасида қия стволни зенит бурчагини сонли қиймати ва горизонтал стволнинг зенит бурчаги тенгдир.
Ундан кейин яъни, оралиқ тизмасини бошмоқидан маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасигача ўтиш участкасида қия йўналтирилган стволни эгриланиш параметрлари аниқланади:
Эгриланиш радиуси каттали R2 – бурғилаш оралиғини чуқурлигини, қудуқ ости бурғилаш жамланмасини имкониятини ҳисобга олиб берилади. Эгриланиш жадаллиги R2 – орқали аниқланади.
Бурғилаш ишларини олиб боришда хавфсизлик шартларини таъминлашдан келиб чиқиб, баъзи бир ҳолатларда тизма бошмоқидаги зенит бурчак берилади.
Зенит бурчагини олиш участкасида қудуқ стволини узунлигини қиймати формула бўйича аниқланади.
Бугунги участкадаги қия стволнинг оғишини катталиги а3 қуйидагича аниқланади.
Тиклик бўйича ствол оралиғини узунлиги
Ундан кейин оралиқ тизмасини тушириш учун бу оралиқларни бурғилашда зенит бурчак олиш ва барқарорлашиш участкасида қия қудуқни профили параметрлари аниқланади.
Қия қудуқни «қирқиш» участкасида қудуқ стволини эгриланиш радиуси геологик – технологик шароитларидан ва бурғилаш ишларини олиб боришни хавфсизлигини таъминлашдан келиб чиқиб танланади. Танланган R1 – қийматига мувофиқ, бурғилаш асбобларини ости жамланмаси ва эгриланиш жадаллиги аниқланади.
Зенит бурчакни олиш оралиғида қудуқ стволини узунлиги аниқланади.
Зенит бурчакни бошланғич оралиғида қия стволни тикликдан оғиш аниқланади.
Қия стволнинг оралиқдаги тик проекцияси қуйидаги ифодадан аниқланади.
Бундан кейин қия қудуқни зенит бурчагини барқарорлаштириш оралиғида профилини параметрлари аниқланади. Бу участкадаги стволни тикликдан оғиш катталиги а2 орқали ифодаланади.
Зенит бурчакни барқарорлаш иш оралиғида қудуқ стволини узунлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Барқарорлашиш участкасида қия стволни тик проекцияси
Ундан кейин зенит бурчакни қирқиш чуқурлиги ho – топилади.
Ствол бўйича қудуқни чуқурлиги аниқланади.
Стволни тикликдан умумий оғиши
Do'stlaringiz bilan baham: |