Ў збекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-амалий машғулот. Горизонтал қудуқни профилини ўрганиш



Download 2,44 Mb.
bet27/36
Sana04.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#636583
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
2 5197588401632576075

15-амалий машғулот. Горизонтал қудуқни профилини ўрганиш.
15.1. Қудуқ профилининг иккинчи қисми ҳисоби.

1. Маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасидаги стволни зенит бурчагини қиймати αу.қ – ни маҳсулдор қатламга стволни зенит бурчагини кириш қийматини аниқлаймиз.





бу ерда: R3 – қудуқ стволини эгриланиш радиуси бўлиб, бурғиланадиган маҳсулдор оралиқни усти қисмини чегарасидан маҳсулдор қатламни ўртачасига бўлган масофа.


h4 – қия стволни маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасидан горизонтал ствол ҳолатига ўтгунча узунлигини проекцияси. Қабул қилинган шарт бўйича h4 – маҳсулдор қатлам қалинлигини яримига тенг.
R3 – ни катталигини топиш учун қийматлар берилади ва у бўйича керакли оғдирувчи компонентлар (геометрик ўлчамлар, оғдиргични эгилиш бурчаги), ёки маълум параметрлар бўйича жамланма R3 – аниқланади.
R3 – ни қийматини олишда зенит бурчагини олиш жадаллиги 10 метрда 40 эгилишга эга бўлса, саноатда стандарт ишлаб чиқариладиган чуқурлик оғдиргичлари ёрдамида таъминланади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.



Стволни тикликдан оғиши (қудуқ стволини қатламни усти қисмини чегарасидан зенит бурчакни 900 гача олиш участкасини горизонтал проекцияси) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.





h4 - қудуқ стволини маҳсулдор қатламини усти қисмини чегарасидан зенит бурчакни 900 гача олгунча вертикал проекцияси бўлиб, маҳсулдор қатлам қалинлигини ярмига тенг ва яъни h4=0,5∙hқат.


3. Қия йўналтирилган қудуқ профилини маҳсулдор қатламдаги горизонтал участкасини биринчи қисмини параметрларини ҳисоблаш.
Уч тизмали қудуқ конструкцияси вариантини кўриб чиқамиз. Горизонтал қудуқларни бурғилашда аварияларга йўл қўймаслик учун бошмоқдан охирги оралиқ тизмасини қудуқ тубигача бўлган ствол оралиғи узунлигини минималлаштириш шартларига риоя қилиниши керак. Оралиқ тизмасини бошмоқида зенит бурчакни катталиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.



бу ерда: R2 – оралиқ тизмасини бошмоқидан маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасигача бўлган участкани эгрилик радиуси.


- оралиқ тизмасини бошмоқидан маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасигача бўлган қудуқ стволини қия участкасини вертикал проекцияси.
R2 – га қийматлар бериб, уни оғдирувчи жамланмасини керакли параметрлари аниқланади, ёки маълум параметрлар жамламаси бўйича R2 аниқланади. Кўп ҳолатда технологик фикрларга мувофиқ, қудуқ тубини бурғилаш тизмасини жамланмаси алмаштирилмай R2 – ни қиймати R3 – ни қийматига тенг деб олинади, агарда геологик шароитлар тақоза қилса.
- ни катталиги ҳам шу оралиқдаги тоғ жинсларининг таснифларига боғлиқ ҳолда геологик шароитдан келиб чиқиб танланади. Технологик мулоҳазаларга мувофиқ техник тизмасини бошмоқини пастки қисмидаги стволни бурғилаш, тўғри тизмали жамланма билан бурғиланиб, ундан олдин қўлланилган α5 – дан αу.қ эгриликни олувчи оғдиргичлар жамланмасидан фойдаланилади.
Одатда бошмоқ тизмасидан пастда тўғри 5 метр масофадаги оралиқ тўғри участкали қабул қилинади.
Техник тизмасини бошмоқидан маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасигача бўлган қудуқ стволини узунлиги - ℓ3 қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.



Стволни тикликдан оғиши ёки уни горизонтал проекцияси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.





Маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасидан оғиш шартида лойиҳавий оғиш берилади, зенит бурчакни барқарорлаштириш оралиғида (а2) қия стволни оғишини ҳисобга олиб ва бурғилаш нуқтасидан техник тизмасининг бошмоғигача қудуқ стволини оғдириш қуйидагига тенг бўлади (4-расм). а1 + а2 = А - а3. Бунинг учун зенит бурчакни қийматини α15 гача олиш талаб қилинади ва уни барқарорлаштириш керак.


Агар бу жараён техник тизмасини тушириш учун қудуқ оралиғини ўтишда зенит бурчагини олиш участкасида, эгриланиш жадаллиги чегараланган бўлса [8], ҳамда ствол бўйича тизмани мустаҳкамлиги ва ўтишиши чегараланган бўлса қўлланилади.
Бундай шартлардан келиб чиқиб, эгриланиш жадаллиги танланади ва эгриланиш фарқидан аниқланади.


;

Ундан кейин зенит бурчакни олиш участкасидаги профили қуйидаги тенглама бўйича аниқланади (4-расм).





Бу ерда: ℓ1 – зенит бурчакни олишдан то уни барқарорлашиш оралиғигача бўлган қудуқ стволининг узунлиги;


R1 – зенит бурчакни олиш оралиғидаги эгриланиш радиуси РД [9] талабидан келиб чиқиб шаклланади.
α1 – зенит бурчакни барқарорлашиш бурчаги, α1= α5.

h1 = R1 ∙ Sin α1


бу ерда: h – зенит бурчакни олиш оралиғидаги қудуқ стволини вертикал


проекцияси.
а1 = R1(1-cos α1)

бу ерда: а1 – зенит бурчакни олиш оралиғида қудуқ стволини горизонтал


проекицияси.
Зенит бурчакни барқарорлаштириш участкасидаги қудуқ профилини параметрлари қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

а2 = А – (а31)


бу ерда: а2 – зенит бурчакни барқарорлашиш оралиғида қия стволни тикликдан оғиши.



бу ерда: ℓ2 – барқарорлашиш оралиғида қудуқ стволини узунлиги.


h2 = ℓ2 cos α1


бу ерда: h2 – қия стволда зенит бурчакни барқарорлашиш оралиғидаги вертикал проекцияси.


Ундан кейин қия қудуқнинг стволини вертикал участкасини узунлиги (қудуқ стволини эгриланишини бошланғич чуқурлиги) hо қуйидаги шартда аниқланади.

hо = Н – (hм.қ + h3 + h2 +h1)


Ствол бўйича қудуқни чуқурлиги аниқланади.


L = h + ℓ1 + ℓ2 + ℓ3 + ℓ4 + Aгор


бу ерда: L – ствол бўйича қудуқни чуқурлиги;


Агор – горизонтал ствол узунлиги.
Горизонтал стволни ҳисобга олиб стволни тикликдан умумий оғиши аниқланади.

Аум = А + а4 + Агор


бу ерда: А – қия йўналтирилган стволни тикликдан оғиши.


Бу берилган усул бўйича ҳар қандай турдаги горизонтал стволнинг профилини осон лойиҳалаштириш мумкин.

Масалан: агар қудуқ тик стволни горизонтал тугаллаш керак (3-расм профил тури ГҚ-1) бўлса, αу.қ – ни қиймати топилгандан кейин (қия стволни маҳсулдор қатламга кириш бурчаги) берилган конструкцияни ҳисобга олиб ва аниқ геологик – технологик шартдан келиб чиқиб, зенит бурчакни барқарорлаштириш оралиғини ечими бўйича бурғилаш қўлланилади. Агар зенит бурчакни барқарорлаштириш бўлмаса, унда маҳсулдор қатламни усти қисмини чегарасидан юқорида зенит бурчакни αу.қ – қийматини нолдан то керакли қийматга тенг булгунча олиш участкаси жойлашади.


Бундай эгриланиш радиуси ўтиш участкасидаги бурчаклар αу.қ – дан αгор – гача R – радиусга тенг ёки катта ёки кичик бўлиши мумкин.
Бунда 4-та профил оралиғи, имконият даражасида максимал тик участка, биринчи ва иккинчи зенит бурчакни олиш участкаси ва горизонтал ствол участкасидан ташкил топади.

15-расм. Маҳсулдор қатламда горизонтал участкали қия йўналтирилган қудуқни профили.



Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish