1-расм Икки парракли долота
а) юқорида ювувчи б) пастки қисмидан ювувчи
|
1.2. Уч шарошкали бурғилар.
Яхлит бурғулаш учун уч шарошкали секцияли долоталар серийни ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу шарошкалар бир бирига пайвандлаш йўли билан бириктирилади. Пайвандлангандан кейин долотанинг юқори қисмига резьба чиқарилади ва 2 та ювувчи тешик билан таъминланади. Ҳозирги пайтда констукцияси ва жойлашуви, жинс емирувчи элементлари шарошка таянчи конструкциялари бир-биридан тубдан фарқ қиладиган 13 турдаги уч шарошкали долоталар ишлаб чиқарилади.
М, МС, С, СТ, Т турдаги шарошкалар
Бу турдаги шарошкалар жинс парчаловчи тишлар билан таъминланган бўлиб, корпуснинг ўқида шарошкалар фрезерланган ёки шарошкани ўрнига штамповка қилинган ҳолда ўрнатилади.
Баландлик ва тишларнинг қадами кичиклашади, тишларнинг тепага қараб ўткирлашув бурчаги М-долотадан Т-долотага утган сари катталашди. М –юмшоқ , МС-юмшоқ, ўртача қаттиқ, С-пластик, СТ-мўрт, пластик ўртача қаттиқ, Т-қаттиқ.
ТК-турдаги шарошкали долоталар
ТК- венцлар ичига фрезерланган ёки призма шаклидаги тишлар штампа қилинган, қаттиқ қотишма материалдан тайёрланган.
К ва СК турдаги (к-қаттиқ мустаҳкам, ск-жуда қаттиқ) жинс емирувчи қисми сфера шаклида бўлиб, ҳамма венцалар қаттиқ қоришмадан иборат, тишлари цилиндрик шаклда.
МЗ (юмшоқ-образивлик), МСЗ-(юмшоқ кам цементланган образивлик), СЗ-(образив ўртача қаттиқ), ТЗ-(қаттиқ образив), ТКЗ-(образив қаттиқ мустаҳкам)- турдаги долоталар образивлик хусусиятигва эга бўлган жинсларни бурғилаш учун мўлжаллангандир.
М-долота – энг юмшоқ, цементлашмаган ва пластик жинсларни бурғилашга мўлжалланган. Ўткир тишлари кам, ўткир бурчакли, баланд, паст шарошкалар шахмат тартибда жойлашган.
2-расм. Уч шарошкали бурғининг тузилиши.
1-бириктирувчи ниппелнинг четки қирраси; 2-бириктирувчи ниппелнинг қулфли резьбаси; 3-ички текислиги; 4-бурғининг тиргалиб турадиган буртмаси; 5-ёғларни жойлаштириш учун идиш; 6-ёғлаш мойларини тўлдириб турувчи тизим; 7-кафт; 8-радиал тебратма подшипник; 9-силжувчи радиал подшипник; 10-силжувчи тиргак подшипник; 11-герметикловчи элемент; 12-радиал таянч ўрта шарикли тебратма подшипник; 13-венцнинг фрезерланган тиши; 14-ўрта венцнинг фрезерланган тиши; 15-шарошканинг чуққисидаги фрезерланган тиш; 16-қаттиқ аралашмадан қўйилган доналар; 17-шарошка; 18-кафтнинг соябони; 19-қулфли бармоқ; 20-бармоқнинг буртмаси; 21-кафтнинг елкаси; 22-бурғи корпуси; 23-қаттиқ қотишмали тиш; 24-четги шарошка венцининг қаттиқ қотишмали тиши; 25-ўрта шарошка венцининг тиши; 26-четги роликли силжувчи подшипник; 27-кафт соябонига прессланган қаттиқ қўйма тиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |