Босқичли педагогик вазифалар (маълум босқич хусусиятларини инобатга олган ҳолда белгиланувчи)
|
Вазиятли педагогик вазифалар (муайян вазиятларни инобатга ҳолда белгиланувчи)
|
3-слайд: ПЕДАГОГИК ТАШХИС
ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИ УНИНГ УМУМИЙ ҲОЛАТИ, ШУНИНГДЕК, ТАРКИБИЙ ЯИСМЛАРИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА, ЯХЛИТ ТЕКШИРИШ ОРҚАЛИ БАҲОЛАШДИР
|
4-слайд:
5-слайд: ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
-
Ўқувчиларга тақдим этиладиган материаллар;
Ўқувчиларга мустақил бажариш учун берилган вазифалар;
Ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган маълумот(билим) турлари (Н.В.Кузьмина) ўз аксини топади.
|
6-слайд:
-
Ўқитувчининг шахсий фаолият дастурида ўқувчилар томонидан чуқур ўзлаштирилиши зарур бўлган билимлир, ўқув курсининг асосий таянч тушунчалари, ўқув ахборотларни ўзлаштириш психологияси ҳисобга олиниши лозим
|
3-илова:
Муайян ўқув машғулоти жараёнини лойиҳасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иботат бўлади:
1-босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг дастлабки босқичи ўқув предметининг мундарижасидан жой олган мавзу ёки фаолият мазмунига доир манбаларни ўрганиш, чунончи, материалларни йиғиш ва уларнинг ғояси(моҳияти) билан танишиб чиқиш, уларда илгари сурилган ғояларни умулаштириш, туркумлаштириш ҳамда яхлитлашдан иборат.
2-босқич. Иккинчи босқич ўқув предметининг мавзуси (фаолият мавзуси) юзасидан ягона, умумий мақсадни аниқ белгилаш, умумий мақсад доирасида кичик билим (банд)лар бўйича ҳал этилувчи хусуий мақсадларни ҳам белгилаш, таълим мақсадига эришиш йўлида ижобий ҳал этилиб борилиши лозим бўлган вазифаларни ишлаб чиқишга йўналтирилади.
3-босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг учинчи босқичи таълим мақсади ва вазифаларига таянилган ҳолда, ўқув жараёнининг мазмунини ишлаб чиқишдан иборатдир. Таълим жараёни ўқув материали мазмунини ёритишгааа хизмат қилувчи муайян мавзу бўйича назарий ва амалий билимлар мажмуини ифода этиш имконини беради.
4-босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг энг муҳим босқичи саналган тўртинчи босқичда машғулотнинг шакли, метод ва воситаларини танлаш каби ҳаракатлар амалга оширилади. Мазкур босқичнинг муҳимлиги шундаки, айнан машғулот шакли, метод ва воситалари таълим жараёнининг муваффақияти таъминланишига олиб келади.
5-босқич. Навбатдаги босқичда ўқувчилар томонидан билим, кўникма, малакаларнинг ўзлаштирилиши учун етарли деб белгиланган вақт ҳажми, яъни, муайян мавзу юзасидан маълум тушунча, кўникма ва малакаларнинг ўқувчилар томонидан қанча вақт оралиғида ўзлаштирилиши мумкинлиги аниқланади.
6-босқич. Олтинчи босқичда машқ (топшириқ)лар тизими ишлаб чиқилади. Босқич натижаси сифатида ишлаб чиқилган машқ(топшириқ)лар тизимининг самарадорлигига алоҳида аҳамият бериш талаби мазкур босқичнинг асосий шарти ҳисобланади.
7-босқич. Таълим жараёнини лойиҳалаштиришнинг еттинчи босқичида ўқувчиларнинг умумий фаолиятини назорат қилиш ва тест тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар
амалга оширилади.
8-босқич. Таълим жараёнини лойиҳалашнинг сўнгги босқичи яратилган лойиҳанинг
Таълим жараёнига татбиқ этилиши, таълим жараёнинг якунийц даражасини ўрганиш билан ниҳояланади.
|
4-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |