Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


Цемент солиштирма юзасининг бириккан сув мивдорига таъсири



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Цемент солиштирма юзасининг бириккан сув мивдорига таъсири
Цемент солиштирма 
юзаси, м2/к г
Сувда қотаётган цементда бириккан сув миқдори, %
Зсутка
7 сутка
28 сутка
295
11,58
14,05
14,17
440
12,38
15,71
16,32
625
15,82
17,03
17,78
Конструкция қолипига қулай жойланувчан бетонбоп қоришма- 
лар тайёрлаш учун одатда цемент оғирлигининг камида 28—30 % 
микдорига сув керак бўлади. Суви кам қоришмани қолипга жой-
266


лаш қийин. Бундай қоришма кам ёйилувчан бўлмайди ва уни 
зичлаш жуда қийин. Бунинг учун қўшимча 68—72 % сув қўшиш 
керак бўлади.
Цемент-тошнинг ғоваклиги бетон конструкциялар чидамли- 
лигига таъсир кўрсатади. Сув буғланиши туфайли ҳосил бўладиган 
канал ва каваклардан цемент тошига зарарли сув ва газлар киради, 
натижада у емирила бошлайди. Цемент-тош, айниқса, қотишнинг 
биринчи кунларида жуда нам шароитда туриши зарур. Акс ҳолда 
унинг мустаҳкам ҳолда қотиши секинлашади. Амалда, портланд­
цемент бетонлари турли ҳароратларда қотади. Масалан, нормал 
шароитда (15—20°С), нормал босим ва 100°С гача ҳароратда, юқори 
босим ва 170°С дан ортиқ ҳароратларда буғлаш, манфий ҳарорат- 
ларда қотириш.
Цемент-тош ва бетонларнинг 
за р а р л и м у ҳ и т г а ч и д а м л и л и г и
деганда унинг ташқи зарарли муҳитнинг таъсирига ҳамда капилляр 
ва ғовакларида туз эритмаларининг буғланиб кетиши натижасида 
тўпланиб қолиб, бошқа кристалл гидратларга айланишига қарши- 
лиги тушунилади.
Б е т о н н и н г ш ўр л а н и ш и
бетон таркибидан оҳак сутининг ювилиб 
чиқишидир. Бу жараён цементнинг тўлдиргичлар билан ёпиши- 
шини сусайтиради ва бетон конструкциянинг мустаҳкамлигини 
камайтиради. Кўпинча бетон карбонат кислотал и сув таъсирида 
\ам емирилади. Аввалига эриган карбонат кислота Са(О Н )2 билан 
реакцияга киришиб C a C 0 3 ҳосил қилади:
С а (0 Н )2+ С 0 2= С а С 0 3+ Н 20 .
Бу жараённинг яхши томони ш ундаки, яхши эрийдиган 
Са(ОН)2 ўзига нисбатан 40 марта кам эрийдиган С а С 0 3 га айланади. 
Бироқ 1 литрда С 0 2 250—300 миллиграмм бўлганда, қуйидаги 
иккиламчи жараён содир бўлади:
С а С 0 3+ С 0 2+ Н 20 = С а ( Н С 0 3)2.
Осон эрийдиган кальций бикарбонат (С а (Н С 0 3)2), кейинчалик 
цемент-тошдан ювилиб чиқиб кетади. У нинг ўрнига яна С а(О Н )2 
ҳосил бўлади. Цемент-тош минералларининг деярли ҳаммаси 
эрийди. Цементнинг сув таъсирида емирилишини камайтириш 
масаласини немис олими Михаэлис ва рус олими А.А.Байков 
қотаётган портландцементдаги сувда яхши эрийдиган эркин оҳакни 
фаол қум-тупроқ кўп бўлган қўшилма ёрдамида боғлаш йўли билан
267


ҳал қилди. Бундай қўшилма табиий пуццоландир. Агар бетон тар­
кибидаги сувда эриган тузлар бўлса, кимёвий эриш жараёни кетади. 
Тузлар деярли ҳамма сувлар таркибида бўлиб, улар цемент-тош 
сифатини бузади. Дарё сувининг бир тоннасида ўрта ҳисобда 1,5 кг. 
гача туз бўлади. Дарё сувининг тузлари: кальций сульфат ва калий 
карбонатдан ташкил топган бўлса, денгиз сувидаги тузлар тарки­
бида: 78 % ош тузи, 11 % магний хлорид, 5 % магний сульфат ва 
4 % кальцийнинг турли тузлари мавжуд. Шу сабабли одатдаги порт­
ландцемент сув ости гидротехник иншоотлари қуришда ишла- 
тилмайди.
Таркибида сульфат кислотасининг кальций, магний, натрий, 
аммоний тузлари ва уларнинг аралашмаси бўлган сувлар таъсирида 
бетон баъзан ёрилиб кетади. Чунки, сувдаги бундай моддалар қотиб 
қолган оддий портландцемент тоши таркибидаги гидроалюминат 
ЗС а0 А120 3 6Н 20 билан кимёвий реакцияга киришиб, бациллани 
эслатувчи игнасимон кристаллар ҳосил қилади. Кўпинча бундай 
бирикма цемент бацилласи деб ҳам аталади. Унинг кимёвий ифо- 
даси қуйидагича:
ЗСаО-ALO -3CaSO/31 Н ,0 .



2
Баъзан кальций гидросульфоалюминат деб аталадиган бу би­
рикма ҳосил бўлгач, қотган цемент-тош ҳажмий кенгайишга инти- 
лади. Натижада, ички кучланиш зўрайиб, цемент тошида дарзлар 
пайдо бўлади. Чунки, эримаган ЗС а0А 120 3-6Н20 билан эриган 
гипснинг бирикиши туфайли кам эрувчан гидросульфоалюминат 
ҳосил бўлиши ҳажмнинг (эримаган ЗС а0 А120 3 6Н 20 га нисбатан) 
тахминан 4,6 марта кенгайиш ига сабаб бўлади. Цемент-тош 
кенгайиши натижасида, унинг тузилиши бузилиб, мустаҳкамлиги 
камаяди.
Портландцемент таркибига 20 %дан ортиқроқ диатомит, тре­
пел, пемза, опока, глиеж, глинит каби пуццолан қўшилмалар 
қўшиш билан унинг сульфатли сувларга чидамлилигини одшриш 
мумкин. Бундай цемент 
п у ц ц о л а н п о р тл а н д ц е м е н т 
деб аталади. 
Ш унингдек, қотаётганда кам оҳак ажратадиган клинкер асосида 
тайёрланган цемент оҳакнинг ювилиб кетишига чидамли бўлади. 
Цементли бетон кислотага чидамсиз. Ундаги оҳак кислота таъсирида 
жуда тез эрийди. Шу боисдан идиш, қувур ва аппаратларнинг бетон 
пойдеворлари, девор ва шиплари, целлюлоза ҳамда айрим ўғитлар, 
сут, кислота ва озиқ-овқат корхоналарида цементли бетонлар тез 
бузилади.
268


Цемент тошнинг сувли муҳитда емирилишини асосий белги- 
ларига қараб уч турга бўлиш мумкин:
1 -т у р ем и р и л и ш

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish