Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


Цемент солиштирма юзасининг қуюқлашиш муддатларига таъсири



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Цемент солиштирма юзасининг қуюқлашиш муддатларига таъсири
Цемент солиштирма юзаси, 
м2/к г
Қуюқлашиш муддатлари, соат ва дақиқа
Бошланиши
Охири
225
245

440
2 зо
535
625
2 10
5 i°
Цементдан қанча иссиқлик ажралиб чиқиши у қанчалик майда 
туйилганлиги ва минералогик таркибига, шунингдек, минерал 
қўшилмалар бор-йўқлигига боғлиқ. С3А ва C3S дан, айниқса, кўп 
иссиқлик ажралиб чиқади. Демак, яхлит бетон конструкциялари 
учун таркибида шу минераллар кўп бўлган портландцементларни 
ишлатиб бўлмайди. Бетоннинг ташқи қатлами совиганда сиқилишга 
интилади, лекин қизиб кетган ички қатламлари бунга йўл қўй- 
майди. Натижада, бетоннинг сиртқи қатламлари чўзилган ҳолатда 
қолади ва ёриқлар пайдо бўлади. Демак, бу ҳодисанинг олдини 
олиш учун белит цемент ишлатилгани маъқул. Бироқ бундай 
цементларнинг мустаҳкамлиги анча паст. Қотаётган цемент тошида 
атроф-муҳит таъсиридан ва бошқа бир қатор физик-кимёвий жара­
ёнлар натижасида ҳажмий ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.
Цемент доналари оғирлик кучлари таъсирида сувда чўкиши 
туфайли сув юқорига сиқиб чиқарилади, цемент доналарининг 
эса аввал йириклари, сўнгра майдалари тўпланиб қолади. Цемент 
аралашмаларининг 
қ а т л а м л а н и ш
деб аталадиган бу хоссаси бетон 
конструкциялари мустаҳкамлигига катта таъсир қилади. Цемент 
хамирининг юқориги Серсув қатламларида, қотганидан сўнг унча- 
лик мустаҳкам бўлмаган ғовак-цемент тоши (бетон) ҳосил бўлади. 
Бундай қатламланиш натижасида, тўлдиргич тубига унчалик мус- 
таҳкам бўлмаган ва ғовакли цемент тоши қатлами жойлашади. 
Ш унинг учун механик кучлар таъсирида бетон энг бўш еридан 
бузилади. Бундан ташқари, бетон ғовакларига сув кириб музлаб 
қолиши туфайли, унинг совуққа чидамлилиги, шунингдек, зарарли 
суюқликлар таъсирида бузилишга чидамлилиги ҳам камаяди. Қат-
264


ламланиш натижасида, бетоннинг темир-бетондаги арматурага 
ёпишиш мустаҳкамлиги ҳам пасаяди. Арматура симлари устида 
ғовак цемент тоши ҳосил бўлиши мумкин. Цемент тоши ҳавода 
қотаётганда, одатда ҳажми кичраяди, яъни киришади, сувда 
қотаётганда эса бироз ортади, яъни шишади (кенгаяди). Цемент 
тоши жуда кўп киришиши ва кенгайиши мумкин. У бир ой давомида 
қотганда 0 ,5 —0,6 %га кенгайиши ёки киришиши мумкин (яъни, 
1 метрда 1,5—6 мм киришади ёки кенгаяди). Натижада, цемент 
тошига қарағанда бетон бир неча баравар кам киришса ёки кенгайса 
\ам яхлит бетон конструкцияларда дарз кетиши мумкин.
Қотишнинг дастлабки даврларидаги киришиши ёки кенгайиши 
бир ойлик жараённинг 60—70 %ини ташкил этади. Бунга сабаб 
кўрсатилган давр ичида гидратланаётган цемент доналарининг 
намни тортиши ва буғланиш ҳисобига хамирнинг айниқса тез 
сувсизланишидир. Сувсизланиш натижасида, заррачалар бир-би- 
рига яқинлашади ва цемент тоши киришади. Вақт ўтиши билан 
чўкиш ва кенгайиш деформациялари тўхтайди, бироқатроф-муҳит- 
нинг намлиги ўзгариши билан бу жараён яна давом этиши мумкин.
Портландцементнинг мустаҳкамлиги намуналарнинг сиқилиш- 
даги ва эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси билан ифодаланади. 
Портландцемент шу кўрсаткичларга кўра маркаланади. Маркалар 
ўлчами 4 x 4 x 1 6 см бўлган балкачаларнинг эгилишдаги мустаҳ- 
камлик чегарасига ва ярим балкачаларнинг сиқилишдаги мустаҳ- 
камлик чегарасига қараб белгиланади. Бу намуналар оғирлик бўйича 
1:3 нисбатда тайёрланган пластик цемент қоришмасидан тайёр- 
ланиб, 28 кун қотирилади ва шундан кейин синалади. 28 кун қоти- 
рилган намунанинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 
ц е м е н т­
н и н г ф а о л л и ги
деб аталади. Агар цементнинг фаоллиги 54,6 МПа 
бўлса, унинг маркаси 500 қилиб белгиланади. Цементнинг мустаҳ- 
камлигидан мумкин қадар тўла фойдаланиш учун унинг фаолли- 
гини ҳисобга олиш керак.
Портландцемент учун 300, 400, 500 ва 600 маркалар белги- 
ланган. Портландцементдан тайёрланган бетон 3 кун давомида 
қотгандан сўнг унинг мустаҳкамлиги шу марка учун белгиланган 
28 кунлик мустаҳкамликнинг ярмига етади, мустаҳкамликнинг қол- 
ган ярмига эса 25 кундан кейин эришилади.
Портландцемент асосида тайёрланган намуналарнинг эгилиш­
даги мустаҳкамлик чегараси сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси- 
дан анча паст бўлади. Цемент тоши мустаҳкамлигининг ўсиши 
клинкернинг минералогик таркибига боғлиқ. Уч кальцийли силикат
265


мустаҳкамлигининг ортиш тезлиги бошқа минералларникидан юқо- 
ри. C3S нинг мустаҳкамлиги, айниқса, қотишнинг дастлабки 7 куни- 
да тез ортади. Шу давр ичида 28 кунлик мустаҳкамликнинг 70 %га 
яқинини таъминлайди. Бир ой қотганидан сўнг C3S мустаҳ- 
камлигининг ортиши кескин сустлашади ва 11 ойда бу минералнинг 
мустаҳкамлиги ҳаммаси бўлиб 15 %га ортади. Икки кальцийли сили­
кат C3S га қараганда мустаҳкамлиги дастлабки даврда ошмайди. 
Аммо, кейинчалик C 2S нинг мустаҳкамлиги тезда орта бошлайди 
ва натижада C 3S каби мустаҳкамланади. Демак, дастлабки даврда 
тез қотадиган бетон тайёрлаш керак бўлса, таркибида уч кальцийли 
силикат кўп бўлган алит портландцемент ишлатиш лозим. Бетон 
конструкциялари кўп вақт ўтгандан сўнг ниҳоятда мустаҳкам- 
ланиши талаб қилинса, белит портландцемент ишлатиш керак.
С3А бошқа минералларга нисбатан унчалик мустаҳкам эмас, 
чунки у гидратланганда ғовак ва унчалик мустаҳкам бўлмаган 
структура ҳосил бўлади. C3S ва C2S гидратланганда эса янги, анча 
зич тузилиш ҳосил қилади. Ш унинг учун таркибида алюминат кўп 
бўлган цементлардан ишланган бетоннинг бошқа хоссалари ҳам 
пасаяди.
Пластик цемент хамири тайёрлаш учун зарур бўлган сув 
микдоридан клинкер минераллари кимёвий йўл билан боғлаб 
олинадиган сув микдори амалда доим кам бўлади. Масалан, 1 — 12 
ойдан сўнг цемент кимёвий суръатда ҳаммаси бўлиб ўз оғирлигига 
нисбатан 15—20 % сув бириктиради, ваҳоланки, нормал қуюқ- 
ликдаги хамир олиш учун ҳам одатда, 25 %дан ортиқ сув талаб 
қилинади (9.6-жадвал).
9.6 -ж а д ва л

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish