Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

231


9-боб.
А Н О РГА Н И К Б О Ғ Л О В Ч И М ОДДАЛАР
Цемент саноатининг ташкил топиши
Боғловчи моддаларнинг бундан 4—5 минг йил аввал сунъий 
йўл билан қосил қилинганлиги маълум. М иср, Ю нонистон, Рум 
ва Вавилонда оҳак қориш маси ҳамда гидравлик қўшилмалардан 
тайёрланган бетон иншоотлар ҳозирги давргача сақланиб келмоқца.
Ц ементнинг ихтиро қилиниш и бетон хоссаларининг яхш ила- 
ниш ига, бинобарин, қурилиш техникасида янги давр очилиш ига 
олиб келди. Гидротехник иншоотлар қуриш зарурати сувга чидамли 
боғловчи моддаларни излаш ни талаб этса, темир-бетон конструк- 
цияларнинг қурилиш да кенг иш латилиш и портландцементнинг 
янги, тез қотувчи, мустаҳкам турларини яратиш эҳтиёжини туғ- 
дирди. Ц ем ентнинг шўр сув таъсирида бузилиши аникугангач, бу 
борадаги тадқиқотлар натижасида, янги цемент тури —сульфатга 
чидамли портландцемент ихтиро қилинди.
А нглиялик тадқиқотчи Ж озефо Аспдин шу соҳада иш олиб 
борган. У 1824 йили яратган «Сунъий тош ишлаб чиқариш нинг 
таком иллаш ган усули» иши учун патент олди. Бу сунъий тош 
Портланд шаҳри яқинида қазиб олинаётганлиги сабабли портланд­
цемент деб аталган.
Рус ҳарбий техниги Егор Челиев сувга чидамли цементнинг янада 
такомиллаш ган турини яратиш хусусида изланиш олиб бориб, 1825 
йили жуда муҳим ихтиро қилди. Оҳак билан тупроқ аралашмаси 
1200— 1300°С гача, яъни оқариб тоблана бошлагунга қадар қиз- 
дирилганда ўзаро ёпишиб, пишган «кесакланган» маҳсулот (клин­
кер) ҳосил бўлди. Уни туйиб сувга қорилса, сувга чидамли ва ажойиб 
механик хоссага эга бўлган тошга айланади. Е.Челиевнинг Москвада 
нашр этилган «Арзон ва яхши мергел ишлаш ёки сув иншоотлари, 
чунончи, канал, кўприк, ҳавза, тўғон, омбор, ертўла қуриш ҳамда 
ғишт ва ёғочли им оратларни сувашда иш латиладиган ниҳоятда 
пи ш и қ цемент тайёрлашга доир йўл-йўриқлар» номли китобида 
шундай янги цемент ишлаб чиқариш усули баён этилган эди.
Ю қорида баён этилган ҳар иккала тадқиқотчининг тавсиялари 
бир-биридан кескин ф ар қ қилади. Тафовут, аввало, хом аш ёни
232


пишириш ҳароратига боғлиқ. Жумладан, Ж. Аспдин портландцемент 
ишлаб чиқаришда, хом ашё аралаш масини карбонат ангидрид гази 
ажралиб чиқиб кетгунча, 1 ООО— 1100°С да қиздириш зарур деб 
ҳисобласа, Е .Ч елиев пиш ирилаётган аш ёни оқаргун и ча, яъни 
1200°С дан ортиқ ҳароратда куйдиришни тавсия қилади. Е.Челиев- 
нинг ф икрича, бу усулда қум ва минерал оксидлари эриб, ш иш ага 
айланади.
Кейинги тадқиқотлардан шу нарса аниқландики, портланд­
цемент клинкери \оси л қилиш учун хом аш ёни қисман эри й бош - 
лагунча куйдириш керак. Акс ҳолда, уч кальцийли силикат ҳосил 
бўлмайди. Ҳолбуки, портландцемент таркибида ана шу силикатнинг 
борлиги сувга чидамли бошқа цементлардан фарқланади. 1 ООО— 
1100°С да, яъни карбонат ангидрид гази ажралиб чиқиб кетгунча 
бўлган ҳароратда эса хом ашё маромда қовушиб пиш майди. Ана 
шундай та\лиллар асосида олимлар портландцементни биринчи 
бўлиб рус қурувчи-муҳандиси Е.Челиев ихтиро қилганлигини эъти- 
роф этишди. Зеро, Ж. Аспдин 1 ООО— 1100°С да портландцемент 
клинкери ҳосил қила олмаган. У яратган ва сувга чидамли оҳакка 
яқин бўлган цемент ҳатто ўз ватани Англияда \ам тан олинмади, 
лекин Д.Аспдин берган ном патент олинганлиги туфайли ҳозиргача 
ишлатилиб келинмоқца.
Ҳ о зирд унёнинг 120 дан кўп мамлакатида цемент иш лаб чиқа- 
рилади. Бироқ бу соҳада етакчи мамлакатлар 15 та бўлиб, улар 
бутун дунё цементининг 85 %ини, шундан 5 мамлакат 50 %ини 
етказиб беради. Баъзи мамлакатларда цем ент ишлаб чиқариш
эндигина йўлга қўйилмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда цемент 
иш лаб чиқариш суръати жадаллаш моқца. Зам онавий қурилиш
саноатининг асоси бўлмиш цемент иш лаб чиқариш ва ишлатиш 
ҳар бир мамлакатнинг ик^исодий қудратини белгиловчи омил- 
лардан биридир.
1926 йилнинг ию нида Бекобод шаҳрида илк бор цемент ишлаб 
чиқарила бош ланди. Ўзбекистон цементчилари олимлар билан 
ҳамкорликда иш олиб бориб, уйсозлик заводларига тез қотадиган, 
ирригация инш оотлари учун сульф атга чидам ли, н еф т ва газ 
қудуқлари учун тампонаж, пардозлаш иш ларига о қ рангли ҳамда 
бош қа хил цементлар ишлаб чиқариш ни ўзлаштирдилар.
Ўрта О^иёда Навоий шаҳрида биринчи маротаба «қуруқ усул» 
деб аталадиган технология асосида цемент ишлаб чиқарувчи завод 
ишга туширилди. Бунда хом аш ёни куйдириш учун сарфланадиган
233


ёнилғининг 30—35 % тежалади. Бу усул олиб бориладиган иш 
жараёнида кўп чанг ажралиб чиққанлиги учун узоқ вақт қўлланмай 
келинди. Ҳ ақиқатан ҳам цемент чанги узоқ масофадаги ҳавони 
иф лослантириб, атроф-муҳитга маълум даражада зарар келтиради. 
Янги корхонада хом ашёни пиш ириш га тайёрловчи катта циклонли 
иссиқ алмаштиргичлар ўрнатилган. Улар ҳавони чангдан тозалайди. 
И ш л а б ч и қ а р и ш ж а р а ё н л а р и н и м е х а н и з а ц и я л а ш т и р и ш ва 
а в т о м а тл а ш ти р и ш д а р аж а с и бу к о р х о н а д а ю қори . Ҳ о зи р г и
заводларда иш лаб турган эн г й и ри к айланувчи хумдонларнинг 
диаметридан 1,5—2 баравар катта — диаметри 7 метр ва узунлиги 
95 метр бўлган учоьутр ил к бор ўрнатилди.
Ц ементни «қуруқ» усулда ишлаб чиқариш Германияда 90%, 
Японияда 78 %, Чехияда 64 %, Венгрияда 55 %, Болгарияда 45 %, 
Америкада 42 %ни таш кил этади. Бу усулга мўлжаллаб қурилган 
заводлар сўзсиз катта иқтисодий самара беради. Илмий тадқиқотлар 
борасида ҳам цементчи-мутахассислар олдида катта вазифалар ту- 
рибди. Бундай тадқиқотлардан бири — кунига 5000 т (соатига 200 
т) клинкер ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, айланувчи ўчоқли 
автоматлаш тирилган линияда цементни қуруқ усулда ишлаб чиқа- 
риш учун зарурий технология ва қурилмалар яратилди.
Республикада ишлаб чиқарилаётган цементнинг сифати янада 
яхш иланиб, цемент турлари ҳам кўпайди (9.1-жадвал). Ц ементнинг 
тез қотадиган, ўта мустаҳкам, кенгаювчи, гидрофоб, манзарали 
(турли рангли) ва бош қа қимматли махсус турларини ишлаб чиқа- 
риш ҳажми анча ортди.
Боғловчи модда — бу туйилган кукунни маълум бир шароитда 
сув билан қориш тирганда қую ғутш иб, аста-секин бўтқа ҳолатидан 
қотиш ж а р а ён и га ўтиб сун ъи й тош га ай лан ад и ган қурилиш
ашёсидир. Улар органик, анорганик (ёки минерал) ва органик- 
минерал гурухдарга бўлинади. Анорганик ёки минерал боғловчилар 
кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда 
қорилганда сую қ ёки пластик қориш ма ҳосил бўлади ва аста-секин 
қотиши натижасида сунъий тошга айланади. Анорганик боғловчилар 
иш латилиш ига ва хоссаларига кўра қуйидаги гурух,ларга бўлинади:

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish