Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Кавакли ғиштлар. 
Республикамизда узоқ вақтларгача кавакли 
ғиш тлар ва блоклар иш лаб чиқариш ни таш кил этиш м умкин 
бўлмади. Маҳаллий хом ашёдан кавакли ғиштлар яратиш борасида 
профессор Ф.Х.Тожиев (1939) тадқиқот ишлари олиб борди. Н ати­
жада, Қувасойдаги «Красная горка» конидан олинадиган кам қумли 
соз тупроқ, Дарвоза конидан топилган кулранг лой, Тошкентдаги 
соз тупроқ конлари кавакли ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашёга 
яроқли эканлиги аникданди. «Яланғоч»да кавакли ғишт ва блоклар 
ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди. I960 йили Оҳангарон 
конидаги кўмирга бой бўлган каолинли тупроқни соз тупроққа 
қўшиб кавакли ғиштлар ишлаб чиқиш га эриш илди. Тажрибалар 
шуни кўрсатдики, соз тупроққа қўшилган оз миқдордаги кўмир 
майдаси унинг сиқилиш даги мустаҳкамлигини 30 %га, пластик­
лигини эса 4—5 марта ош ирар экан.
«Яланғоч» ғишт заводида ўтказилган тажрибалар асосида етти 
теш икли — кавакли ғиштларни (ўлчами 250x120x135 мм) ишлаб 
чиқариш йўлга қўйилди. Техник шартларга кўра бундай ғиш тнинг 
ҳаж м ий м ассаси 1200 к г /м 3 дан о ш м ас л и ги л о зи м . Заводда 
чиқарилган янги ғиш тнинг зичлиги 1040— 1200 кг/м 3. Аммо, сув 
шимувчанлиги техник шартларда кўрсатилганидан бироз ортса-да 
(15 % ўрнида 28 
%
бўлди), совуққа чидамлилиги бўйича қониқарли 
натижалар олинди.
Деворбоп аш ёлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қуриш учун 
аввало ашёга бўладиган талаб, хом аш ёнинг етарлилиги каби муҳим 
муаммолар ҳал этилгандан сўнг, унча қуввати катта бўлмаган 
(йилига 20 млн дона ғишт) кичик корхоналар қуриш фойдалидир. 
Сопол ғиштлардан кўп кавакли бую мларнинг иқтисодий том он- 
дан самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади: хом 
аш ёнинг кўплиги, зичлигини камайтириш ҳисобига транспорт ха- 
ражатларининг камлиги ҳамда деворнинг қапинлигини камайти- 
риш дир. Ш унингдек, модул ғиштлар (ўлчами йирик ва ҳар хил 
ш аклда), деворбоп тош лар, пиш ирмай олинадиган блоклар иш 
унумини ош ириш им конини беради.
203


Пардозбоп ёки қоплама ғиштлар ишлаб чиқариш ни кенгай­
тириш катта аҳамиятга эга. Аммо, бунинг учун махсус тоза хом 
ашё ёки қўш илмалар талаб этилади. Геология қидирув иш ларини 
жадаллаш тириш , о қ л о й таркибини топиш га дойр илмий иш ларни 
бажариш билан пардозбоп ғиштлар чиқаришни янада кенгайтириш 
мумкин.
Силикат ғиштлар ва кўп кавакли енгил силикат блоклар кури­
лиш таннархини камайтириш им конини беради. С иликат қориш - 
масини кўпиртирувчи қўш илмаларни излаш ва тайёрлаш техно­
логиясини таком иллаш ти ри ш зарур. Бундай аш ёларни иш лаб 
чиқариш корхоналарини хом ашё бор жойга қурилса, буюмнинг 
таннархи анча камаяди.
Бундай деворбоп аш ёларни ишлаб чиқариш ҳажмини ош ириш
муаммоси ш ундаки, республикам из сейсм ик доирада ж ойлаш - 
ганлиги сабабли, унда силикат ғиштдан кўп қаватли иморатлар 
куришга рухсат берилмаган. Ш унинг учун силикат ғиштлар ишлаб 
чиқариш ҳажми бор-йўғи йилига 142 млн. донани ташкил этади. 
Ш уни айтиш ж о и зки , сўнгги йилларда до ц ен т М. Ҳ асанова, 
техника фанлари номзоди Н. Баҳриев томонидан силикат ғиштлар- 
нинг бир-бирига мустаҳкам ёпиш иш ини таъминлайдиган қоришма 
яратилди. Бу қориш ма силикат ғиштларини ўзаро ёпиш қокдигини 
ош иради. Бу эса силикат ғиштдан кўп қаватли иморатлар қуриш 
имконини яратади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish