Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Сирти фаол минерал тўлдиргичлар
Асфальт-бетон ва бошқа битум-минерал қоришмалар ишлаб 
чиқаришда сирти фаол моддалар (С Ф М ) ишлатилади. С Ф М қўшил- 
малари битумнинг майда ва йирик тўлдиргичлар билан ёпишқоқ- 
лигини кучайтиради, асфальт-бетон сифатини янада яхшилайди. 
Шунингдек, асфальт-бетон қоришмасини тайёрлаш технология- 
сининг такомиллашишини, йўлга қулай жойлашишини ва зичлаш 
даражасининг ошишини таъминлайди. С Ф М молекулаларининг 
юзаси дефил ҳолатда бўлиб, икки қияликдан ташкил топган. Мо­
лекула юзасинингбир қисми мусбат (ёпиштирувчи), иккинчи қис- 
ми эса манфий (ёпишувчи) зарядланган углеводород радикаллар- 
дан ташкил топган (17.6-расм).
Тўлдиргич юзасига ёпишган С Ф М молекулаларининг йўнали- 
ши зарядланган юзаси бўйлаб жойлашган бўлади. Бир-бири билан 
ўзаро тортиш кучига эга бўлган углеводород радикаллари тўлдир- 
гичларни монолит қилиб боғлайди ва натижада асфальт-бетон мус- 
таҳкамлигини оширади. Углеводород радикаллар занжири молеку­
лаларининг манфий юзаси асфальт-бетоннинг сувни ўзига юқтир- 
маслигини таъминлайди.
Тўлдиргичлар юзасидаги С Ф М ли битум эритмаси унинг ичига 
сингади (адсорбцияланади) ва минерал тўлдиргичларни фаол-
423


1 7 .6 - р а с м . С Ф М қ ў ш и л г а н б и т у м н и н г т у л д и р г и ч д о н а с и р т и г а ё п и ш и ш с х е м а с и :
о —анионли С Ф М м олекуласи; б— катионли С Ф М м олекуласи; в —нордон ж инсли тулдиргич 
сиртига қатронли С Ф М қўш илган битум п ар д аси ни нг ёпиш иш и: / —битум;
2— С Ф М м олекуласи; 3—тулдиргич.
лаштиради. С Ф М молекулалари майда ва йирик тўлдиргичлар ғовак- 
лари бўйлаб молекулаларни ўзаро бир-бирига узатиши орқали 
тўлдиргичлар юзасини фаоллаштиради. Кимёвий тузилишига кўра 
С Ф М лар ионогенли ва ноионоген гуруҳларга бўлинади. Ионоген 
С Ф М лар икки хил бўлади: анионфаол ва катионфаол. Биринчи 
хил С Ф М нинг сувда кимёвий парчаланишида манфий зарядлан­
ган сирти фаоллашган ионлар ҳосил бўлади, катионфаол модда­
лар эса мусбат зарядланган ионларга (катионларга) айланади. Би­
тумнинг тўлдиргичлар билан ёпишишини кучайтириш учун кар­
бонат тоғ жинслари (оҳактош, доломит, базальт, диабаз) билан 
анионфаол С Ф М ларни ишлатиш катта самара беради. Агар тулдир­
гич сифатида нордон ёки ўта нордон тоғ жинслари ишлатилса, 
катионфаол С Ф М қўшилмасини ишлатган маъқул.. Анионфаол 
С Ф М ларга олий карбонат кислоталари ҳамда уларнинг оғир ва 
енгил ишқор темир тузлари, олий фенолларни киритиш мумкин. 
Катионфаол С Ф М ларга эса олий алифажк амин гузлари, тўрт 
марта аралаштирилган аммонийлар киради.
Анионфаол ва катионфаол моддалар тошкўмир, ёғоч, сланец, 
торфлар каби қаттиқ ёқилғилардан олинадиган смолалар таркиби­
да бўлади. Йўл қурилишига зарур бўлган бундай С Ф М лар респуб­
ликамизда етарлича ишлаб чиқарилмайди. Аммо, пахта гудрони- 
дан олинадиган госсипол смола, ёғли синтетик кислота чиқинди- 
лари, совун ишлаб чиқариш саноатининг иккиламчи чиқиндилари — 
ёғли гудрон, оксидланган петролатум ва бошқалар Ўзбекистон 
шароитида ишлаб чиқариладиган асфальт-бетонлар учун самарали 
С Ф М лардир.
Асфальт-бетон қоришмасини тайёрлаётганда С Ф М ларни иш- 
латишнинг икки усули мавжуд: бири С Ф М ни битумга қўшиш, 
иккинчиси минерал тўлдиргичларга қўшиш. Булар ичида иккинчи 
усул самаралидир. Иўл қурилиши намгарчилик даврига тўғри
424


келганда, майда ва йирик тўлдиргичлар билан битумнинг ёпиши- 
шини камайтирувчи чанг микдори кўп бўлса, маркаси паст битум­
лар Й Н Б-200/300 ва суюқ ёки аралаш битумлар ишлатилганда ҳамда 
пжерал кукун, қум, чақиқ тош ва ҳоказоларни физик-кимёвий 
усул билан фаоллаштирилганда С Ф М лар ишлатилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish