Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


Асбест-цемент буюмларни ишлаб чиқариш



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Асбест-цемент буюмларни ишлаб чиқариш
Асбест-цемент буюмлар қоришмадаги сувнинг микдорига кўра 
уч хил усулда тайёрланади: ҳўл, ним қуруқ ва қуруқ. Ҳўл усулдаги 
технологияга кўра асбест-цемент бўтқасидаги сув микдори 84 %ни 
ташкил этади, асбест эса 16 %дан ортмайди. Ним қуруқусул билан 
тайёрланган аталасимон асбест-цемент қоришмасида 20—40 % сув 
бўлади. Қуруқусулда эса сув микдори 12— 16 %дан ошмайди. Асбест­
цемент қоришмани қолиплаганда ўзидан ортиқча сувни фильтра­
ция қила оладиган, зич ва сув ушлашни таъминлай оладиган ҳар 
хил маркадаги асбестлар аралаштирилади. Кесак ҳолатидаги асбест 
барабанли машиналарда эзилади ва майдаланиб титилад^Голлен- 
дер (чўян ванна) ёки сув билан титувчи машиналарда ҳўл усулда 
асбест толалари ўзаро ажратилади. Агар дезинтегратор машинала- 
ри ишлатилса асбест толалари ҳўл, ним қуруқ ва қуруқ усулларда 
ҳам титилади (10.3-расм).
Асбест-цемент буюмларни тайёрлашда толали минерал асбест 
(6-навдан юқориси) 9— 12 % олинади ва 400 маркали портланд­
цемент билан яхшилаб қориштирилади.
Голлендерда асбест билан цемент керакли микдорда сув қўшиб 
яхшилаб қориштирилади. Агар рангли буюм ишлаш керак бўлса, 
қоришмага пигмент қўшилади. Асбест-цемент бўтқаси тўрсимон ба-
297


Ю.З-расм. Асбест-цемент буюмлари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган 
ҚОЛИПЛОВЧИ машинанинг ишлаш схемаси:
1
—чўян в а н н а ; 
2 —
асб е ст -ц ем ен т қую қаси туш адиган тар н ов; 
3 —
конвейер т асм аси ;
4—
си қувчи вал; 5—а сб ест-ц ем ен т бўтқа қатлами; 
6—
сўргич қутича; 7—бичувчи барабан;
8 —
бош қарувчи вал; 
9
—тортиб турувчи ки чи к вал;
10—
пўлат сим турли барабан.
рабанлардан сизиб ўтказилгандан сўнг махсус иплардан тўқилган 
мато ёрдамида юпқа тахта қуйиш машинасининг андоза қилувчи 
барабанига кетма-кет узатилиб, газлама сингари ўраб турилади, 
барабанда ўралиб турган асбест-цемент бўтқаси тегишли қалинликка 
етганда қатлам махсус бичувчи мосламалар ёрдамида керакли 
ўлчамдаги тахталар тарзида қирқилади. Бичилган тахталар буюм шак- 
лини берувчи гидравлик прессда зичланиб, ундаги ортиқча сув 
вакуум воситасида сўриб олинади, сўнгра буюм шундай ҳолда 50— 
60°С ҳароратли буғ камерасида 12— 16 соат мобайнида қотирилади, 
кейин эса мустаҳкамлигини ошириш учун 7—8 кун омборда сақ- 
ланади. Агар бир хил ўлчамдаги асбест-цемент тахтачаларини тайёр­
лаш керак бўлса, бир хил оғирликдаги асбест-цемент бўтқаси гидрав­
лик прессда зичланади.
Асбест қўшиб тайёрланадиган буюмларга қуйидагилар киради: 
бино томларини ёпишда ишлатиладиган ярим тўлқинли ва тарнов- 
симон тахталар, ясси қоплама тахтачалар, иссиқликни кам ўтказа- 
диган қатламли тахталар, қувурлар, шамоллатиш қурилмалари ва 
бошқалар. Ишлатилишига кўра асбест-цемент буюмлар — ясси 

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish