3. Магазинларда йилига 2 марта.
Инвентаризация рўйхатлари тўлик расмийлаштирилгандан кейин ташкилот
бухгалтериясига топширилади. Бухгалтерия ходимлари томонидан инвентаризация
натижалари аникланади. Инвентаризация натижасига кўра товарларнинг кам
чикканлиги аникланиб, камомад суммаси бевосита моддий жавобгар шахснинг
айби билан содир килинган бўлса, у холда камомад суммасига куйидагича
бухгалтерия ёзуви берилади:
Дебет - 73-“Хоцимлар билан бошка муомалалар бўйича хисоб-китоблар”
счёти “Моддий зарарни қоплаш бўйича хисоб-китоблар” субсчёти (сотиш бахосида).
Кредит-41-“Товарлар” счётининг “Омборлардаги товарлар” субсчёти (сотиш
бахосида).
Агар аникланган камомад суммаси модций жавобгар шахснинг айби билан
содир килинмаган бўлса, айбцор шахс аниклангунча дебет “Камомадлар ва
бойликларнинг бузилишидан келадиган зарарлар” счёти, “Бойликларнинг ишдан
чиқиши натижасидаги камомадлар ва йўкотишлар” счёт, кредит “Товарлар”
счётининг “Омборлардаги товарлар” субсчёти деб бухгалтерия ёзуви берилади.
VI БОБ. ЧАКАНА САВДОДА ТОВАР
ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ
1-§. БОЗОР ИКТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ЧАКАНА САВДОДА
ТОВАРЛАР ХИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Савдо ташкилотларининг хужалик фаолияти бевосита халк истеъмоли
товарларини ишлаб чикарувчи ва уларни истеъмолчиларга етказиб бериш оркали
иш юритувчи корхоналар фаолияти билан боғликдир. Халк истеъмоли товарлари
ишлаб чиқаришдан истеъмолчиларга етиб боргунча, маълум бир боскичлардан
ўтади ва ахоли томонидан харид килинади. Бу харид килиш жараёни савдо
ташкилотларида мавжуд булган ўрганиш, яъни товарларнинг пулга айланиши бил^н,
куп холларда мулк шаклининг ўзгариши билан хам ифодаланади. Бозор иктисодиёти
Do'stlaringiz bilan baham: |