Ҳ. Р. Очилов, Э. О. Тургунбоев жиноят ҳУҚУҚИ (умумий қисм)


 Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/127
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#294184
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   127
Bog'liq
2 5312487478404321888

 
14.9. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган 
жиноятлар учун жазо тайинлаш тартиби. 
Суд тамом бўлмаган жиноятлар (
жиноятга тайёргарлик 
кўрганлик ва суиқасд қилганлик
) учун жазо тайинлашда:
- ЖК 54-моддасида кўрсатилган умумий қоидаларни; 
- жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини; 
- жиноятнинг амалга оширилганлик даражасини; 
- жиноятнинг охирига етказилмаганлик сабабларини 
эътиборга олган ҳолда жазо тайинлаши шарт.
Суд тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо тайинлаганда, 
жазонинг муддати ёки миқдори -
ЖК Махсус қисми айнан бир 
моддаси ёки модда қисмида тамом бўлган жиноят учун назарда 
тутилган жазо турларининг энг кўп (максимал) муддатининг 
тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак. 
Ушбу қоида содир этилган битта жиноят учун ЖК Махсус 
қисм тегишли моддаси ёки модда қисмида тайинланиши назарда 
тутилган барча жазо турларига тааллуқли эмас, балки ушбу 
санкцияда назарда тутилган энг оғир жазо турига нисбатан 
қўлланилади. 
Агарда тамом бўлмаган жиноят 
аёллар 
ва
олтмиш ёшдан 
ошган эркаклар
томонидан содир этилган бўлса ва содир қилинган 
жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланса, ушбу 
жазо турининг муддати ЖК 50-моддасида ушбу шахслар учун 
тайинланиши назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим.
Мазкур қоида: 
- ўта хавфли рецидивистларга; 
- уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига; 
- тинчлик ва хавфсизликка қарши қаратилган тамом бўлмаган 
жиноятлар содир этганларга; 

ЖК 
97-моддаси 
2-қисмидаги 
“Жавобгарликни 
оғирлаштирадиган 
ҳолатларда 
қасддан 
одам 
ўлдириш”га 
тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга; 
- ЖК 118-моддаси 4-қисмидаги “Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги 
айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш”га тайёргарлик 
кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга; 


-105-
- ЖК 119-моддаси 4-қисмидаги “Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги 
айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини 
ғайритабиий усулда қондириш”га тайёргарлик кўрган ёки суиқасд 
қилган шахсларга; 
- ЖК 246-моддаси “Контрабанда” 2-қисмида назарда тутилган 
жиноятга тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга 
нисбатан тадбиқ қилинмайди.
Ушбу ҳолатларда жазо умумий асосларда тугалланган 
жиноятлар учун тайинланиши назарда тутилган жазо муддати ва 
миқдоридан келиб чиқиб тайинланади ва юқорида таъкидланган 
қоида, яъни ЖК Махсус қисми айнан бир моддаси ёки модда 
қисмида назарда тутилган жазо турларининг энг кўп муддатининг 
тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим деган қоида тадбиқ 
қилинмайди. 
Тамом бўлмаган жиноятлар учун - 
умрбод озодликдан маҳрум 
қилиш
жазоси тайинланиши мумкин эмас. Ушбу қоида барча 
турдаги жиноятларга тааллуқли. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish