“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Ирвинг Фишер
(1867-1947) пулларнинг миқдорий назариясини 
замонавийлаштиришга катта ҳисса қўшди. У «Пулларнинг харид қилиш 
кучи. Унинг белгиланиши ва кредит, фоизлар ва таназзулларга муносабати» 
асарида (1911) пуллар массаси билан товарлар нархлари даражаси ўртасидаги 
боғлиқликни формаллаштиришга ҳаракат қилган. Товарлар учун тўланган 
пуллар сони ва сотилган товарлар нархлари суммаси тенг бўлгани учун буни 
И.Фишер тарози билан ўхшатмоқчи бўлади.
Математик шаклда айирбошлаш тенгламасини қуйидаги формула 
шаклида тасаввур этиш мумкин: 
М В = 

ПҚ, 
бунда: 

– (Эхпендитуре) – пул муомаласининг умумий ҳажми, яъни 
мазкур жамиятда шу йил давомида товарларни сотиб олиш учун 
сарфланадиган пуллар суммаси; М (Моней) – ушбу жамиятда йил давомида 
муомалада юрган пулларнинг ўртача миқдори;
M
PQ
V

=
(Велоcитй) – неъматларга айирбошлашдаги пуллар айланишларининг 
ўртача сони; П – (Приcэ) – ушбу жамиятда сотиб олинадиган ҳар қандай 
алоҳида товарнинг ўртача сотиш нархи; Қ – (Қуантитй) – товарларнинг жами 
харид қилинган сони. 
Фишер формуласи олтин тангали стандарт шароитида тўғри бўлмайди, 
чунки у пулларнинг ички қийматини ҳисобга олмайди. Бироқ олтинга 
алмаштирилмайдиган қоғоз пуллар муомала қиладиган шароитда у муайян 
мазмун касб этади. Бундай шароитда пул массасининг ўзгариши, гарчи 
И.Фишер товарлар нархларининг мутлоқ эластиклигини назарда тутиб, нарх 


механизмини маълум маънода идеаллаштирса-да, лекин товарлар нархлари 
даражасига таъсир кўрсатади. Бошқа неоклассиклар каби Фишер ҳам 
мукаммал рақобатчиликка асосланади ва ўз хулосаларини монополиялар 
ҳукмронлик қиладиган ва нархлар олдинги эластиклигини жиддий ёъқотган 
жамиятга тегишли деб билади. 
Кўпгина ҳозирги иқтисодчилар айирбошлаш тенгламасини бир хиллик, 
яъни МВ=ПҚ сифатида тавсифлашади. Гап шундаки, бу тенглама Д – Т 
айирбошлаш ҳаракатини товарларнинг жами массасига дахлдор деб 
ифодалашга уринади, яъни товарлар сотиб олинган пуллар суммаси сотиб 
олинган товарлар нархлари суммасига тенг (бир хил). Бу тавтологиядир ва 
шунинг учун айирбошлаш формуласи нархларнинг умумий (мутлоқ) 
даражасини изоҳлаш учун хизмат қила олмайди. 
Миқдорий назария тарафдорларининг фараз қилишича, айирбошлаш 
формуласи мутлоқ катталикни ЭҚ
о
ни изоҳлайди (айни бир вақтда талаб ва 
таклиф механизми ундан нисбий тебранишларни изоҳлайди). 
И.Фишер ва унинг издошлари шундай нуқтаи назарга амал қилишган. 
Улар пулларнинг айланиш тезлиги (В) ва ишлаб чиқариш даражаси (Қ) 
муомалада юрган пуллар миқдорига (М) ва нархлар даражасига (П) боғлиқ 
бўлмаслигини асослашга уринишган. Улар пулларнинг айланиши тезлиги 
аввало демографик (аҳолининг зичлиги ва ҳоказо) ва техник (транспорт 
воситаларининг сони ва сифати ва ҳоказо) параметрларга боғлиқ бўлади, деб 
фараз қилишган. Ишлаб чиқариш даражаси эса асосан меҳнат бозорида юзага 
келаётган шарт-шароитлар билан белгиланиб, нархлар даражаси ва 
муомалада юрган пуллар сонига боғлиқ бўлмайди. Шубҳасиз, бозор 
хўжалиги ҳукмронлик қиладиган шароитда бундай қоидалар яққол нореал 
тус касб этади. 
Қиймат конуни ва унинг муомала доирасида юзага чикиш шакли - пул 
муомаласи конуни товар-пул муносабати мавжуд булган барча ижтимоий 
формацияларга хосдир. киймат шакллари ва пул муомаласи тараккиёт ёълини 
тахлил килаётиб, КМаркс пул муомаласининг қонунини очди. Бу қонунга 
асосан момала воситаси функциясини амалга ошириш учун керак болган пул 
миқдори аникланади.Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори 
стихияли тарзда, пулларнинг хазина функцияси ёрдамида тартибга солиб 
турилган: агар пулга эҳтиёж камайса, ортикча пуллар (олтин танга) 
муомаладан хазинага окиб ўтиши кузатилган ва аксинча. Шундай қилиб, 
муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб турилган. Кейинчалик 
муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг металлар (олтин ёки 
кумуш)га эркин алмашиниши муомалада пулнинг ортиқча миқдори 
бўлишини инкор этади. 
Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз хар 
(хазина билетлари) амал қилса, у холда нақд пул муомаласи пул муомаласи 
конунига асосан амалга ошади. 
Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пулларнинг
миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида хеч кандай салбий жараёнлар юз 
бермайди. 
Юқорида 
кўрсатилган 
талаб 
пулнинг 
барқарорлигини 
таъминлайди, шунингдек пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий 
формацияларда ўз кучига эга. 
Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нархи 
ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқадорликни акс эттиради
.


Шундай қилиб, муомала учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб 
чиқариш ривожи ва шарт-шароитларига боғлик бўлган турли хил омиллар 
таъсир кўрсатади. Муомала учун зарур бўлган пул миқдорига таъсир 
кўрсатувчи асосий омил - бу товарлар ва хизматлар бахоси хисобланади. Пул 
миқдори товарлар ва хизматлар баҳосига туғри пропорционал, яъни товарлар 
ва хизматлар бахосининг ошиши муомалага кўп пул чиқаришни талаб 
қилади. Пул миқдорига таъсир қилувчи иккинчи омил - бу пулнинг айланиш 
тезлиги хисобланади. Бу омил пул миқдорига тескари таъсир кўрсатади. 
Одатда пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул микдори 
шунча кам талаб қилинади ва аксинча. 
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини бошқаришда шу мухим 
омилларга алохида эътибор берилиши зарур. 
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини камайтириш учун қуйидаги 
чораларни амалга ошириш мухимдир. Булар: истеъмол кредитни 
ривожлантириш; кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда 
пул муомалада керак бўлади; 
- нақд пульсиз хисоб - китобларнинг ривожланиши; 
- пулларнинг муомала тезлигини оширишга эришиш ва бошқалар. 
Хар бир жамият пул муомаласи қонуни талабларини хисобга олган 
холда иш юритиши зарур. Чунки пул муомаласи қонунининг бузилиши пул 
барқарорлигига путур этказади. Бу холда муомалага чиқарилган пул миқдори 
муомаладаги товарлар бахосидан ошиб кетиши, яъни инфляция бўлишига, 
ёки пул очарчилигига (этишмовчилигига) олиб келиши мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда, пул муомаласини ушлаб туриш шарт-
шароитлари ва қонуниятлари икки омилнинг ўзаро таъсири билан, яъни: 
Хўжаликнинг пулга бўлган эҳтиёжи ва амалда пулларнинг муомалага 
бориб тушиши билан белгиланади. Амалиётда кўпроқ учрайдиган ҳол бу 
оборотда хўжаликка керак бўлганидан кўпроқ пулнинг бўлишидир. Бу 
албатта, пулнинг қадрсизланишига - пул бирилигининг харид қобилиятининг 
тушушига олиб келади.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish